ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви


Сингапур...............................................................................................................128 5.7



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

5.6.
Сингапур...............................................................................................................128
5.7.
Болгария...............................................................................................................132
Иловалар............................................................................................................................138
Мундарижа


5
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
К И Р И Ш
“Бу Ватан – ўзимизники, барчамизники. Унинг камчилиги ҳам, ютуғи ҳам ўзимизники. Шундай 
экан, гўзал ва бетакрор юртимизнинг бугунги ва эртанги куни, ёруғ келажаги учун авваламбор 
ўзимиз масъул эканимизни унутмаслик керак.”
И.А.Каримов
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллигига эришиши билан суверен ҳуқуқий 
демократик давлатни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган давлат хизматини ташкил 
этиш эҳтиёжи юзага келди. Бундай шароитда биринчи галдаги вазифа, албатта, юқори малакали 
кадрларни тайёрлаш, давлат хизматини замонавий билим ва малакаларга эга бўлган кадрлар 
билан таъминлаш ҳисобланади. Ушбу ҳолат ривожланган давлатлар амалиёти ҳамда миллий 
тажрибага асосланган янгича мазмундаги “Давлат хизмати” фанини жорий этиш ва ўрганишни 
тақазо этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов кўрсатиб ўтганларидек: “...тараққиёт 
босқичида кадрлар билан ишлаш ўта муҳим, амалий аҳамият касб этади. Илгаригидаги 
сингари кадрларни шунчаки танлаб жой-жойига қўйиш билан иш битмайди. Аввало, одамларни, 
биринчи галда, барча даражадаги бошқарув ва ишлаб чиқариш раҳбарларини ўқитиш, 
тарбиялаш керак.” 
1
“Давлат хизмати” фанининг олдига қўйилган асосий мақсад – бакалавриат ва магистратура 
йўналиши талабалари ва тингловчиларида давлат хизматининг муҳим назарий ва амалий 
масалалари, давлат-хизмат муносабатлари, ушбу соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф 
этиш йўллари, хорижий тажриба ва амалиёт тўғрисида билимларни шакллантириш ва 
такомиллаштиришдан иборатдир. Мазкур мақсадга эришиш, кўп жиҳатдан, замон талабларига 
мос келадиган ўқув ва ўқув-услубий адабиётларни яратишга боғлиқдир.
“Давлат хизмати” фанидан тайёрланган ушбу ўқув қўлланма давлат хизмати тушунчаси, 
ўзига хос хусусиятлари, мақсади ва вазифалари, ҳуқуқий асослари ва асосий принциплари; 
давлат-хизмат муносабатлари; давлат хизматчилари тушунчаси, хусусиятлари, таснифи 
ва ҳуқуқий мақоми; Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ўташ ва давлат-хизмат 
муносабатларининг тугатилиши; ривожланган давлатларда давлат хизматини ташкил этиш ва 
амалга ошириш амалиётига қаратилган масалаларни қамраб олган.
1
Каримов И.А. Юксак малакали мутахассислар – тараққиёт омили. – Тошкент: Ўзбекистон, 1995 й.


6
Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ислоҳ этиш қонунларга қатъий риоя 
этадиган, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари устунлигини тан олган ҳолда 
оммавий (жамият, фуқаро) манфаатларни кўзлаб давлатнинг вазифалари ва функцияларини 
амалга оширадиган, юқори малакали профессионал давлат хизматчилари корпусини 
шакллантиришни назарда тутади.
Давлат махсус ташкил этилган аппаратсиз мавжуд бўлиши мумкин эмас. Давлат 
аппарати эса, давлат хизмати тизимига муҳтож бўлади. Шу сабабли давлат аппаратида 
олиб бориладиган ислоҳотлар, биринчи навбатда, давлат хизматининг тўғри ташкил этилиши 
ва самарали амалга оширилишини назарда тутади. 
Давлатнинг фаолият кўрсатиши, давлат аппарати ва давлат хизматининг ҳолати мамлакат 
ахолисида унга нисбатан тасаввурларни пайдо қилади. Давлат номидан ҳаракат қилаётган 
хизматчига қараб давлатга ёки давлат аппаратига баҳо берилади. Шу сабабли, ҳар бир 
давлатда давлат хизматининг қандай шакллангани жуда муҳим аҳамиятга эгадир. 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, 
улар билан доимий ишлаш, малакасини ошириб бориш, самарали давлат хизматчилари 
захирасини шакллантириш масалалари ҳар қандай давлат олдида турган биринчи галдаги 
вазифалардан ҳисобланади.
Давлат хизматининг тўғри ташкил этилиши давлатда қабул қилинадиган қонун 
ҳужжатларига ҳам боғлиқдир. Давлат-хизмат муносабатларининг қанчалик ҳуқуқий тартибга 
солинганлик даражаси унинг ривожланиш тенденцияларини белгилаб беради. Давлатда 
мавжуд қонунчилик давлат хизматининг мазмуни ҳамда амалдаги ҳолатини кўрсатади. 
Давлат хизмати тизимида қонун ҳужжатлари қанчалик мукаммал ишлаб чиқилганлиги ва 
уни амалга ошириш механизмининг тўғри йўлга қўйилганлиги муҳим аҳамият касб этади.
“Давлат хизмати” фани ва унинг мазмуни (асосий институтлари)га нисбатан турли 
қарашлар мавжуд бўлиб, ҳозирги кунга қадар турли тадқиқотларнинг объекти сифатида 
намоён бўлади. Давлат хизмати кўп йиллар давомида “Маъмурий ҳуқуқ” фанининг институти 
сифатида, унинг ажралмас қисми сифатида кўриб чиқилган. Мазкур фан доирасида давлат-
хизмат муносабатларини тўлиқ қамраб олиш мумкин эмас. Бу ҳолат давлат хизмати 
институтининг қайта кўриб чиқилишини, “Давлат хизмати” фанини алоҳида фан сифатида 
таълим жараёнига жорий этишни талаб этади.
Ўқув қўлланманинг 1-ва 2-боблари юридик фанлари номзоди, доцент Э.Т.Хожиев; 3- ва 
4-боблари юридик фанлари номзоди Г.С.Исмаилова; 5-боби юридик фанлари номзоди, 
доцент М.А.Рахимова томонидан тайёрланган.
Ушбу ўқув қўлланмада келтирилган маълумотлар маълум бир мунозараларга сабаб 
бўлиши мумкин. Ўқув қўлланма юзасидан билдирилган ҳар қандай тавсия ва таклифларга 
муаллифлар олдиндан ўз миннатдорчилигини билдиради.
Кириш



Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish