18
u
давлат бошқарув тузилмасини самарали ташкил қилиш ва ривожлантириш, мансаблар ўртасида
ваколатлар тақсимланишини режалаштириш;
u
давлат органлари ходимларини бошқариш, уларнинг малакавий даражасини аниқлаш, малакасини
ривожлантириш, мансаб даражасида силжиши, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш;
u
давлат бошқаруви ходимларини мансаб даражаси ва тоифаси бўйича статистик ҳисоб юргазиш;
u
мансабларга малакавий талабларни, уларнинг кўтарилиши тартибларини ишлаб чиқиш;
u
давлат аппарати ходимларини аттестациядан ўтказиш, танлов ўтказиш, хизматчиларнинг малакавий
ўсиши ва иш фаолияти истиқболини режалаштириш;
u
давлат аппаратини сақлаш ва самарадорлиги учун қилинаётган молиявий ва бошқа моддий
харажатларни асослаш, штат миқдорини аниқлаш, давлат хизмати органлари, ташкилотларига
қилинадиган моддий ва меҳнат сарф-харажатларини аниқлаш;
u
мансаб вазифаларини бажариш учун манфаатдорлик ва жавобгарлик шаклларини ҳамда уларни
қўллашнинг демократик усулларини аниқлаш ва
асослаш;
u
давлат бошқаруви ва давлат хизмати соҳасидаги илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва
мувофиқлаштириш. Бунинг учун, замонавий ахборот-таҳлил тармоғини шакллантириш, эксперт-
маслаҳатчи гуруҳлари хизматини ташкил этиш;
u
давлат бошқаруви ходимларини тайёрлаш, малакасини ошириш тизимини ташкил этиш, таълим
муассасалари ўқув дастурларини таҳлил қилиш, битирувчиларнинг сифатига баҳо бериш, улардан
фойдаланишни назорат қилиш, давлат органлари ва таълим муассасаларининг алоқаларини
таъминлаш;
u
давлат бошқаруви ва давлат хизмати соҳасида қонун ҳамда ислоҳот дастурлари лойиҳаларини
тайёрлаш.
1
1
Б.Мирбобоев, О.Ҳусанов, А.Бегматов. Ўзбекистонда давлат хизматини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий
масалалари. Тошкент, Akademiya, 2005. 25-26-б.лар.
Ўзбекистон Республикасида давлат хизмати соҳасига тааллуқли изланишларни олиб борган ҳуқуқшунос
олимлардан яна бири Х.Р. Алимов давлат хизматининг асосий вазифаларига қуйидагиларни киритади:
u
Ўзбекистон Республикаси халқи манфаатларини кўзлаб давлатнинг функцияларини амалга
ошириш;
u
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини, Президент ва Ҳукуматнинг қарорларини,
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларининг бошқа меъёрий
ҳужжатларини ижро этиш;
u
фаолиятнинг ўрнатилган мақсадлари ва ваколатларига қатъий риоя этган ҳолда республика ва
маҳаллий органларнинг самарали иш
фаолиятини таъминлаш;
I БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
19
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
1
Административное право Республики Узбекистан. Учебник. Ташкент, Адолат, 1999.
Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда
давлат хизматининг асосий вазифалари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
Умуман олганда, давлат хизматининг вазифалари давлат органининг ҳуқуқий мақомига, давлат
хизматчисининг қандай лавозимни эгаллаганига боғлиқдир.
u
фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари амалга оширилишини ва
ҳимоя қилинишини таъминлаш;
u
бошқарув фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш ва илмий-техник жараённинг энг илғор
воситаларидан фойдаланиш, профессионал даражани ошириб бориш ва бошқалар.
1
u
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамияти қуриш
учун шарт-шароитлар яратиб бериш, ишлаб чиқариш, шахснинг эркин ҳаёт кечиришини таъминлаш,
фуқароларнинг ҳуқуқлари, экринликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
u
давлат органлари олдида турган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш учун ижтимоий-
сиёсий ва ҳуқуқий шарт-шароитларни ташкил этиш;
u
давлат органларига берилган ваколатлар доирасидан келиб чиққан ҳолда уларнинг самарали
фаолиятини таъминлаш;
u
давлат хизмати ва давлат хизматчиларининг профессионал фаолияти шароитларини
такомиллаштириш;
u
давлат органлари ва давлат хизматчилари фаолиятида ошкоралик тамойилининг амалда бўлишини
таъминлаш, қонунийликка риоя этиш, давлат хизматида маъмурий-буйруқбозлик, коррупция ва
бошқа салбий ҳолатларга барҳам бериш;
u
давлат органларида хизматчиларнинг қобилиятини, муомаласини яхшилаш, бошқарув ишининг
самарадорлигини ошириш;
u
давлат хизматчилари малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш тизимини ташкил этиш
ва таъминлаш;
u
давлат органларини давлат хизматига яроқли бўлган ҳамда ўзининг мансаб мажбуриятларини
бажара оладиган юқори малакали хизматчилар билан тўлдириш;
u
давлат органлари хизматчилари фаолият юритиши учун зарур бўлган ижтимоий, ахборот, моддий-
молиявий, ҳуқуқий ва бошқа
шарт-шароитларни ташкил этиш;
u
кадрларни танлаш, хизмат бўйича ҳаракатланиш тартибини, малакали синовларни, аттестацияларни
ўтказиш, малака тоифаларини бериш, мувозанат ва жавобгарлик чораларини белгилаш ва
ҳ.к.лар.