Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номидаги


 Уюмларга таъсир этишнинг замонавий усуллари



Download 3,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/94
Sana23.02.2022
Hajmi3,1 Mb.
#181663
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   94
Bog'liq
neft va gaz ishi asoslari

12.3 Уюмларга таъсир этишнинг замонавий усуллари 
мундарижа 
Якуний нефть бера олишликни оширишга йўналтирилган 
уюмларга таъсир этишнинг замонавий усулларини учта гуруҳга 
бўлиш мумкин. 
1. Қатламга ҳайдаладиган сувнинг нефтни ювиш 
хоссаларини яхшилаш; 
2. Нефть қатламларига иссиқлик усуллари билан таъсир 
этиш; 
3. Нефтни у билан аралашувчи суюқликлар ѐки газлар билан 
сиқиб чиқариш; 
Бу гуруҳларга қисқача тўхталиб ўтамиз. 
Тоғ жинслари заррачаларининг юзаси нефтга нисбатан сув 
билан яхши ҳўлланса, улар «гидрофил тоғ жинслари», сувга
нисбатан нефть билан яхши хўлланса «гидрофоб тоғ жинслари» 
дейилади. 
Қатлам ғовакларидан нефтьни сув билан сиқиб чиқариш 
жараѐнида сув нефтьь ўрнини эгаллайди. Лѐкин ғовакларда ва тоғ 
жинслари заррачаларида юза кучлари таъсирида нефть
томчилари ва пленкалари қолиб кетади. Қолдиқ нефтьни эса нефть 
- сув туташ юзасидаги сирт - таранглик кучини пасайтириш 
натижасида ювиш мумкин. 
Шунинг учун нефть - сув туташ юзасидаги сирт - таранглик 
кучини камайтириш мақсадида бир қатор сирт фаол моддалари


106 
қўлланилади. Сирт - фаол моддалари сифатида сульфанол, каустик 
сода, ОП реагенти ва бир қатор ишқорий ювувчи моддалар 
ишлатилади. 
Уюмларга иссиқлик усуллари билан таъсир этиш
натижасида уюм тоғ жинслари ва уларга жойлашган суюқлик 
иситилиши натижасида нефть қовушқоқлиги пасаяди ва нефть тоғ 
жинси юзасида сирт таранглик кучи ҳамда адсорбцион кучлар 
камаяди. Натижада ғоваклардан нефтьни сиқиб чиқариш анча 
енгиллашади. 
Иссиқлик усулларини иккига бўлиш мумкин. 
1. Қатлам ичра ѐнувчан силжувчи ўчоқ уюштириш 
2. Қатламга иссиқ сув, буғ ва бошка иссиқлик етказувчи 
моддалар ҳайдаш. 
Биринчи ҳолатда чуқурлик иситкич ускунаси ѐрдамида 
қудуқ туби киздирилиб юқори ҳароратли зона тузилади. Ениш 
ўчоғини ҳосил қилиш учун турли чуқурлик (электр ѐки газ) 
иситкичлари қўлланилади. 
Қудуқ туби иситилгач, нефть алангаланиши учун қудуққа 
ожизланган агент берилади ва бошлангич ѐниш ўчоги қўзгатилади. 
Ожизланган агент сифатида ҳаво, ҳаво ва табиий газ аралашмаси, 
кислородга бойитилган ҳаво ва бошқалар ишлатилади. 
Оксидланувчи агентнинг мунтазам берилиши натижасида
ѐнувчан ўчоқнинг оксидланувчи оқим йўналишига қараб ҳаракати 
бошланади. Ёнувчан ўчоқ эксплуатацион қудуққа нисбатан 
ҳаракатланганидан сўнг ѐндирувчи қудуқ фақат хайдовчи сифатида 
хизмат қилади.
Қатламда ѐниш натижасида катта иссиқлик ажралиб нефть 
иситилади ва хайдаладиган ҳаво босими таъсирида эксплуатацион 
қудуққа нисбатан ҳаракат кила бошлайди. 
Қатламга катта ҳажмда иссиқ сув ҳайдалса иситилиш зонаси 
анча масофага тарқалади. 
Ҳарорат ортиши нефть қовушқоқлигини камайтириш, 
молекуляр-юза кучларининг ўзгариши ва қатлам суюқликларининг
ҳажмини оширишга олиб келади. 
Бу омилларнинг ҳаммаси умумий натижада қатлам нефть 
бера олишилигини оширишга сабаб бўлади. 


107 
Нефтни у билан аралашувчи эритмалар ѐрдамида сиқиб
чиқаришда улар орасида чегара ҳосил бўлмайди. 
Шу асосда ғовакли муҳитдан нефтьни сиқиб чиқаришнинг
қуйидаги янги усуллари ишлаб чиқилган. 
1. Нефтни суюлтирилган газлар билан сиқиб чиқариш (8 Мпа 
дан юқори босимда). 
2. Нефтни бойитилган ѐки ѐғли йўлдош газ билан сиқиб 
чиқариш ( 14 МПа дан юқори босимда). 
3. 
Нефтьни юқори босимли қуруқ газ билан сиқиб чиқариш
(21МПа дан юқори босимда). 

Download 3,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish