“Космик
мониторинг” лабораториялари фаолият кўрсатмоғи даркор.
Уларни замонавий техник жиҳозлар ва даврий космик расмлар
билан таъминлаш зарур.
Картографиянинг давр билан ҳамқадам ривожланиши албатта
қатор омил ва имкониятлар билан боғлиқ, лекин фан ижтимоий
талаблардан орқада қолмаслиги керак.
Адабиётлар:
1. Берлянт А.М. Географические принципы использавания карт
как средства исследования. Географическая картография в научных
исследованиях и народохозяйственной практике. М., 1982. - С. 38-
50.
2. Географическая картография. Взгляд в будущее. М., Изд-во
МГУ, 1985. - 229 с.
3. Исаченко А.Г. Физико-географическое картирование. Часть
1. Л.: Изд-во ЛГУ, 1958. - 232 с.
4. Мирзалиев Т. Картография. - Тошкент, Университет, 2002. -
203 б.
5. Салищев К.А. Картоведение. М., Изд-во МГУ, 1990. - 400 с.
6. Эгамбердиев А. Ўзбекистонда географик картографиянинг
ҳолати, муаммолари ва истиқболлари. Ҳозирги замон географияси:
назария ва амалиёт. - Тошкент, Университет, 2006. –Б. 22-26.
10
МИЛЛИЙ АТЛАС КАРТАЛАРИДА ҲУДУДИЙ
ХУСУСИЙЛИК ТАМОЙИЛИ
2
Миллий атласлар, энг аввало, миллатнинг маънавий камолоти,
кўрки ва бойлигидир. Маълумки, атласшунослик дунёда узоқ
шонли тарихга эга. Агар атласшунослик тарихи илк бор грек
астрономи, картографи, географи Клавдий Птоломей (милоднинг
90-168 й) билан боғлиқ бўлса, кейинчалик эса бу борада турли
мамлакатларда кичик ва катта, мавзули ва комплекс, оддий ва
мукаммал, турли ранг ва полиграфик сифатларда яратилган
атласлар чоп этилиб келинди. Миллий атласлар ижтимоий
тараққиёт ва миллий маънавиятнинг маҳсули десак тўғри бўлади.
Бундай атласлар миллатнинг яшаш макони (ҳудуди), тарихи,
иқтисодий-ижтимоий, маданий ва сиёсий хусусиятларини ифода
этувчи мумтоз асарлардир.
Миллий атласларнинг мазмун-моҳияти ва илмий-амалий
салоҳияти айни миллат фаровонлигидан дарак берувчи маданият
индикаторидир.
Ўзбекистонда 1963 йилда илк бор Ўзбекистоннинг табиий
географик атласи рус тилида чоп этилган бўлса (53 бет),
кейинчалик ўзбек ва рус тилларида ўқув атласлари; 1982, 1985
йилларда Ўзбекистон Республикасининг 2 жилдли илмий-
маърифий атласи нашр қилинди. Кейинги йилларда эса бир қатор
мавзули, комплекс атласлар ўқувчи ва мутахассисларга инъом
этилди.
Қайд қилиш жоизки, атласларнинг мазмун-моҳияти, жиҳози,
маърифий имкониятлари тарихий даврлар давомида такомиллашиб
келди. Бундан кейин ҳам бу диалектик жараён давом этаверади
(Мирзалиев, 2002; Эгамбердиев, 2006; Назаров, 2006).
Бугунги кунда чоп этишга режалаштирилаётган “Ўзбекистон
миллий географик атласи” эса Ўзбекистон табиати, иқтисодий-
ижтимоий, маданий ва сиёсий салоҳиятини янгича босқичда,
янгича миллий руҳни акс эттирадиган мумтоз асар бўлмоғи лозим.
2
Назаров И.Қ., Тошов Х.Р., Аллаёров И.Ш. Миллий атлас карталарида ҳудудий хусусийлик
тамойили. Ўзбекистон миллий атласини яратишнинг илмий-услубий асослари. Тошкент, 6-7 май, 2009 йил,
17-19 бетлар.
11
Бўлғуси миллий атлас карталарини такомиллаштиришнинг
бош йўлларидан бири Ўзбекистон Республикасининг таркибий
қисми бўлган ҳудудларнинг, аниқроғи, вилоятларнинг географик
хусусиятларини атласнинг мавзули ва комплекс карталарида акс
эттиришдир.
Ҳудудий хусусийлик нафақат табиатда, балки у билан бевосита
боғлиқ бўлган иқтисодиётда, ижтимоий, маданий ҳатто сиёсатда
ҳам мавжуд. Аслини олганда география машҳур олим
Н.Н.Баранский айтганидек “бир жойнинг иккинчи жойдан
Do'stlaringiz bilan baham: |