52
бўлган. География кафедраси 1979 йилнинг сентябрь ойида ташкил
қилинган. Мен (И.Назаров) 1982 йилда кафедра мудири лавозимига
сайланганимда кафедра аъзолари орасида мендан ташқари фақат
иқтисод фанлари номзоди илмий даражаси унвонига эга бўлган
Ю.Саломов (1937-2004) бор эди, холос. 1990 йилга келиб У.Нуров
номзодлик унвонига эга бўлди.
Рақобатдош, юқори малакали географ-кадрлар тайёрлаш,
кафедра ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини
юксалтириш давр
талаби эди. Шу мақсадларни кўзлаб 1995 йилда ЎзМУнинг
география факультети билан БухДУ география кафедраси ўртасида
“ўзаро илмий-педагогик ҳамкорлик шартномаси” имзоланди.
Натижада 1996 йилдан бошлаб айрим фан ва махсус курслардан
дарс ўтиш мақсадида ЎзМУ география факультетининг етук олим,
мутахассислари БухДУнинг географ-талабаларига дарс ўта
бошладилар. Бу анъана 2010 йил охиригача узлуксиз давом этиб
келди. 2001 йилда мен устоз Турғунбой акани Бухорога
“Топография асослари ва картография” фанининг маъруза қисмини
ўқишга таклиф қилдим. Бу таклифни домла жуда миннатдорчилик
билан қабул қилдилар-да, “Насиб этса, Бухорони зиёрат қиламиз”,-
дедилар.
Мен кафедрадаги нивелир, теодолит каби геодезик
асбобларнинг камлиги, иложи бўлса, бу борада бироз кўмак
беришларини сўрадим. Ўша даврда устоз “Картография ва
кадастр” кафедрасини бошқарар эдилар.
Ниҳоят устозни 2001 йилнинг 7 май куни, аёллари Ҳуринисо
ая билан Когон темир йўл станциясида кутиб олдик. Устоз ўзлари
билан 1 та кипригел, 1 та
нивелир, 1 та теодолит (тўлиқ
жамланмаси билан) олиб келганларини, йўлда бир қатор
назоратчилар сўроқларига дуч келиб қийналганларини кейинроқ
гапириб бердилар.
Устознинг 2001 йил 14 май учинчи жуфтликда қилган
маърузалари географик тадқиқотларда картографик усулнинг
аҳамиятига бағишланди. Мавжуд ахборотларнинг 70 фоизини
карта орқали изоҳлаш мумкин, фақат
унинг калитини, турли хил
усул, шартли белгиларини топиш керак. Карта жараён, воқеаларни
тасвирлашнинг энг таъсирчан ва самарали усулларидан биридир,
деб таъкидладилар устоз.
Ҳар куни тушдан сўнг кафедра ўқитувчилари, талабалари
билан турли мавзуда суҳбатлар ўтказар,
уларга жуда фойдали
53
маслаҳатлар берар эдилар. 2001 йил 9 майда устоз Баҳоуддин
Нақшбанд (1318-1389) зиёртгоҳида, 13 май куни эса Ҳазрат
Баҳоуддиннинг устози Ҳазрат Саййид Мир Кулол зиёратгоҳида
бўлдилар.
14 май куни мен устоз билан Ҳуринисо аяни уйга таклиф
қилиб, “қайси овқатни хуш кўрасиз?”- деганимда, “Мастава,
мастава”,- дедилар. Эҳ! Жуда “арзон” меҳмондасиз! Ўзи ҳар куни
Сизни меҳмонга чақириш керак экан, деб қўйдим.
15 май кечқурун кафедранинг барча аъзолари устозни Когон
темир йўл вокзалидан, раҳматлар айтиб узатиб қўйдик. “Устоз
отангдек улуғ”, “Илм ва одоб эгизак”, - деган ҳикматлар бор.
Устознинг ўта камтаринлиги, оддийлиги, самимийлиги, Ҳуринисо
ая
билан ширин муносабатлари, исломий маданиятлари бизга
ибрат, сабоқ мактаби бўлди. Устоз билан ўтган 9 кун бухоролик
географлар ҳаётида энг файзли ва хайрли лаҳзалар сифатида
қалбимизда муҳрланиб қолди.
Т.Мирзалиев Бухорода бўлмасалар ҳам у
киши олиб келган
геодезик асбоблар талабалар учун ҳанузгача хизмат қилиб
келмоқда. Устоз – домлага беминнат илтифот ва хизматлари учун
бухороликлар номидан чинакам соғлик тилаб, миннатдорлик
билдириб қоламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: