74
Жамоанинг иккинчи функцияси шахс учун унинг яшашига зарур бўладиган
ижтимоий муҳит яратишдир.
Бундан ташқари жамоада шахснинг ўз-ўзини камолга етказиши (ўзини намоён
қилиши) содир бўлади. Фирманинг муваффақиятли фаолиятида жамоанинг ролига
илгаридан баҳо бериб келинган ва кўпгина илғор компанияларнинг диққат-марказида
туради.
Чунончи
Т.Питерс
ва
Р.Устерман
муваффақият
принципларини
шакллантиришда жамоада қулай вазият яратишни қўллаб-қувватлаш учун куч-ғайрат ва
имкониятларни аямаслик кераклигини тавсия этадилар. “Жамоа” тушунчасининг ўзи
умумлаштирувчи ҳисобланади, чунки йирик жамоаларда кишиларнинг ёши, касбий
қизиқишлари ва ҳоказолар бўйича турли гуруҳларни топиш мумкин.
Жамоани тавсифлаш учун баъзан уни белгиловчи аломатларни ажратиб кўрсатиш
мумкин:
1. Жамоадаги барча аъзолар мақсадларининг бирлиги, яъни булар қадриятли
йўналишлар бўлиб, жамоадаги шахсларни бирлаштиради. Агар биз корхона ва
ташкилотнинг ишлаб чиқариш жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда
мақсадлар ташқаридан берилади. Бунда бошқарув топшириқларидан бири мақсадни
тўғри шакллантиришдан иборатдир. Бордию расмий тузилма ҳақида гап борадиган
бўлса, унда мақсад айнан шу жамоани хосил қилувчи асос бўлади, бунга дам олишни
биргаликда ўтказиш, қандайдир ишларни, топшириқларни бажариш киради.
2. Раҳбарлик - бошқарув органисиз жамоа бўлмайди, кимдир раҳбарлик вазифасини ўз
зиммасига олиши, одамларни жипслаштириши, улар ўртасида топшириқларни
тақсимлаши лозим бўлади, акс холда ҳар қандай биргаликдаги фаолиятини оқилона
ташкил этиш мумкин эмас.
3. Интизом, яъни мазкур жамоа учун қабул қилинган ҳулқ-атвор нормаларини бажариш.
Одатда бу ёзиб қўйилмаган ахлоқий нормалар фақат мазкур гуруҳнинг, жамоанинг
ўзига тааллуқли бўлади.
Интизом жамоанинг ўз олдига қўйилган вазифани уддалашида муайян тартиб
бўлишини таъминлайди, умумий мақсадга эришишга тўсқинлик қилувчи тамойилларни
барҳам топтиришга ёрдам беради.
Интизом шахсни мазкур жамоада қабул қилинган муайян ҳулқ-атвор андозасига
олиб киради, нормал иш юритиш учун шарт-шароит яратади.
Шу билан бирга жамоанинг, гуруҳнинг шахсга ўтказадиган таъсири етарли
даражада катта эканлигини ҳам айтиб ўтиш даркор. /арб адабиётларида аллақачон
комформизм тушунчаси, яъни гуруҳнинг тазйиқига ён бериш тушунчаси ишлаб чиқилган
ва кенг суратда ёритиб келинади.
Хозирги вақтда жамоаларни таснифлашга доир кўпгина йўналишлар ишлаб
чиқилган. Персонални бошқариш хизматлари иши нуқтаи назаридан расмий-норасмий
жамоалар (гуруҳлар)ни қараб чиқиш қизиқарлидир.
Расмий жамоалар (жамоаларнинг тузилмалари) ишлаб чиқариш жараёнини ташкил
этиш учун раҳбарият иродаси билан ташкил этилади. Бу жамоаларнинг вазифаси мазкур
ташкилотдаги меҳнат тақсимотига мувофиқ муайян ишларни бажаришдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: