O‘zbеkistоn rеspublikаsi


Курс ишини ташкил қилиш бўйича



Download 3,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/120
Sana17.09.2021
Hajmi3,33 Mb.
#177283
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   120
Bog'liq
mashinasozlikda ishlab chiqarish zharayonlarini avtomatlashtirish asoslari (7)

 
Курс ишини ташкил қилиш бўйича  
кўрсатмалар ва тавсиялар 
Курс  ишини  асосий  мақсади  талабаларни  мустақил  ишлаш  қобилиятини 
ривожлантириш,  олган  назарий  билимларини  қўллашда  амалий  кўникмалар 
ҳосил  қилиш,  бевосита  ишлаб  чиқаришдаги  реал  шароитларига  мос  техник 
ечимлар  қабул  қилиш  ва  замонавий  техника  ва  технологияларни  қўллаш 
кўникмаларини ҳосил қилишдир.  
Курс  ишини  мавзулари  бевосита  ишлаб  чиқариш  корхоналарини 
технологик  жараёнларига  ва  объектларига  боғлиқ  ҳолда,  аниқ  бир  ишлаб 
чиқариш шароити учун технологик жараён ва жиҳозларни автоматикавтоматик 
бошқариш  тизимларни  лойиҳалаш  ҳисоб-китобини  ишлаб  чиқиш  билан 
белгиланади. Курс ишини бажариш бўйича ҳар бир талабага номер ва варианти 
қўйилган  шахсий  топшириқ  бланкаси  берилади.Топшириқ  варағида 
лойиҳаланаётган  курс  ишини  мавзуси,  лойиҳалаш  учун  бошланғич 
маълумотлар,  тавсия  этилган  асосий,  қўшимча  ва  махсус  адабиётлар  рўйхати, 
график қисмларини топшириш муддатлари кўрсатилган.  
Лойиҳаланаётган  курс  иши  қуйидаги  мажбурий  бўлимларни  ўз  ичига 
олади: 
1. 
Намунавий 
технологик 
жараён 
ва 
технологик 
жиҳозларда 
қўлланилаётган  автоматик  бошқариш  тизимларни  ишлаш  принциплари, 
конструктив (структура) тузилиши, юритмалари ва элементларини ўрганадилар 
ва уларни тахлили асосида янги автоматик бошқариш тизимини функционал ва 
конструктив (принципиал) схемасини ишлаб чиқишни; 
2. Ишлаб чиқилган автоматик бошқариш тизим стуруктурасини элементар 
звенолар туркумига бўлиб юбориш ва уларни узатиш функциясини танлаш; 
3.  Автоматик  бошқариш  тизимни  алгоритмик  (структурали)  схемасини 
ишлаб  чиқиш  ва  берилган  таъсирга  нисбатан  тизимни  умумий  узатиш 
функциясини аниқлаш; 


15 
 
4.  Автоматик  бошқариш  тизимини  ўтиш  жараёни  графигини  кўриш  ва 
ўтиш жараёни графиги бўйича тизимни сифат кўрсаткичларини қийматларини 
аниқлаш. Турғинлик ишлаш режимида бошқариш аниқлиги бўйича таққослаш.  
Курс ишининг ҳисобий-график компьютер дастурларида бажарилади. Курс 
ишининг график қисми 1 та А1 форматда бўлиб, 4 та 12 форматдаги чизмадан 
иборат бўлади.  
Тамом бўлган курс иши қуйидаги материалларни ўз ичига олади:  
1. Курс ишини тушунтириш шахсий топшириқ бланкаси билан бирга 25, 30 
бетдан иборат бўлиши мумкин; 
2.  Ҳисобий-график  қисми:  Лойиҳаланган  автоматик  бошқариш  тизимни 
функционал, 
конструктивли 
(принципиал), 
алгоритмли 
(структурали) 
схемаларидан ва ўтиш жараёнини графигидан иборат бўлади.  
Курс ишларида тавсия этиладиган намунавий мавзулар: 
1. Марказсиз жилвирлаш дастгоҳида детал ўлчовларини стабилловчи АБТ 
ишлаб чиқиш 
2. Йўниш дастгоҳида детал ўлчовларини стабилловчи АБТ ишлаб чиқиш 
3.  Токарлик  дастгоҳларида  детал  ўлчовларини  стабилловчи  АБТ  ишлаб 
чиқиш 
4.  Фрезерлаш  дастгоҳида  детал  ўлчовларини  стабилловчи  АБТ  ишлаб 
чиқиш 
5.  Кичик  диаметрли  тешикларни  чуқур  пармалаш  дастгоҳида,  пармага 
таъсир  қилаётган  моментни  стабилловчи  автоматик  ростлаш  тизимини  ишлаб 
чиқиш 
6.  Стерженларни  қуритиш  учун  қизитиш  модулини  хароратини 
стабилловчи автоматик ростлаш тизимини ишлаб чиқиш 
7. Токарлик дастгоҳларида ишлов бериладиган детал ўлчамларини ҳарорат 
бўйича стабилловчи АБТ ишлаб чиқиш 
8.  Токарлик  дастгоҳида  детал  ўлчамларини  суриш  тезлиги  бўйича 
стабилловчи АБТ ишлаб чиқиш 
9.  Аралашма  тайёрлайдиган  модуллардаги  (қурилмадаги)  қолиплаш 
арлашмани намлигини стабилловчи автоматик ростлаш тизимини ишлаб чиқиш 
10.  Токарлик  дастгоҳларида  асосий  харакат  тезлигини  кесиш  хароратини 
ўзгариши бўйича стабилловчи АБТ.   

Download 3,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish