«Табиатни муҳофаза қилиш устидан давлат бошқаруви»



Download 412 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/26
Sana23.02.2022
Hajmi412 Kb.
#175234
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
W2QkbkE0T0maATVk2mxj9wwVKDVIXO ( Study Program for the course in State management ...)

 
Ўқитиш шакллари
Мазкур курс 32 соатга мўлжалланган бўлиб, 12 та мавзудаги маърузаларни қамраб 
олади. Курс катта ёшдаги кишиларни интерфаол усулларда ўқитиш услуби (тақдимотлар, 



ҳужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар намойиши, гуруҳий бахс-мунозаралар, илмий 
суҳбатлар, индивидуал ва амалий машғулотлар)га асосаниб олиб борилади.
Ҳар бир маърузанинг матни мустақил иш учун савол ва топшириқлар, шунингдек, 
тавсия этилаётган адабиётлар рўйҳати билан тўлдирилади. Машғулотларнинг айрим 
турларига қисқача шарҳ бериб ўтамиз. 
Маъруза (давомийлиги 80 дақиқа) – бу машғулот турида маъруза мавзуси 50-60 минут 
давомида ёритилади, 20-30 дақиқада тингловчилар саволларига жавоб берилади. 
Суҳбат – бир неча тингловчилар иштирокида ўтказилиб, фикрларнинг хилма-хил 
бўлиши, улардан энг маъқуллари тингловчиларга сингдиришга ҳаракат қилинади. Суҳбатда 
тингловчиларга эркин фикр юритиш имконияти яратилади. Суҳбатда икки-уч мутахассис 
ўқитувчилар қатнашиши мўлжалланган.
Амалий машғулот - кичик гуруҳларда ўтказиш мўлжалланган бўлиб, ҳар бир жавоб 
бераётган тингловчига эътибор қаратилиш мақсадида ўтказилади. Амалий машғулотда 
аввалдан берилган саволлар асосида тингловчиларнинг муайян мавзуни ўзлаштирганлик 
даражаси аниқланади. Бунда мавзуга оид масала ва муаммолар хусусида тингловчиларнинг 
эркин фикр билдиришига, шароит яратилади. 
Жойлардаги (сайёр) амалий машғулот – бу машғулот тури тингловчилар назарий 
билимларини амалиётда қўллаш мақсадида кўзда тутилган. Унда тингловчилар билимларини 
амалиётда қандай қўллашлари зарурлиги ҳақида кўникма ҳосил қилинади. Жойлардаги 
амалий машғулотларни ер - сув ресурсларидан фойдаланишда экологик ва иқтисодий 
жиҳатдан таркибий ўзгаришларни амалга ошириш бўйича комплекс ишлар амалга 
оширилаётган ҳудудларда ўтказиш кўзда тутилган.
Курс давомида тингловчиларнинг мавзуларни ўзлаштириш устида мустақил 
тайёргарлик олиб боришларига алоҳида аҳамият берилади. Курс бўйича тингловчилар 
мустақил тайёргарлик кўриб, реферат тайёрлайдилар. Тайёрланган рефератлар юзасидан 
ўқитувчи савол-жавоб ўтказади ва реферат мазмуни ҳамда савол-жавоб натижалари бўйича 
баҳолайди. Рефератдан ташқари презентация, баҳс-мунозара ва мустақил тайёргарликни 
баҳолашнинг бошқа усуллари кенг ифода этилади. 
Курс белгиланган мавзу (экология, атроф-муҳит) бўйича тингловчиларнинг бошланғич 
билим даражасини белгилаш ҳамда курсни ўқитиш мазмуни чуқурлиги ва интенсивлигини 
аниқлаш мақсадида дастлабки (аноним) тест синовларидан бошланади. Курснинг якуни 
бўйича тингловчиларнинг ўзлаштирган янги билим ва кўникмалари даражасини аниқлаш 
мақсадида якуний тест синовларини ўтказиш режалаштирилган. 

Download 412 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish