Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

сиёсати- валюта интервенцияси ва валюта чеклашлари ёрдамида валютани 
харид қилиш ва сотиш билан валюта курсини тартибга солиш тизимидир.
Валюта интервенцияси Марказий банкнинг хорижий валютанинг 
олди-сотдиси бўйича мақсадли операциялари бўлиб, у миллий валюта курси 
динамиксини уни ошириш ёки пасайтиришнинг муайян чегаралари билан 
чеклаш мақсадини кўзлайди. Валюта чеклашлари миллий ва хорижий 
валюта, олтин ва хоказоларга доир операцияларни тартибга соладиган 
иқтисодий, хуқуқий, ташкилий чара-тадбирлар мажмуидан иборат. 
Ишчи кучининг ташқи миграция сиёсати ишчи кучи экспорти сиёсати 
ва ишчи кучи импорти сиёсатларига бўлинади. 
Ишчи кучи экспорти сиёсати деганда бир мамлакат ҳудудидан 
иккинчи бир мамлакатга ишчи кучининг кўчиши учун қулай шароит яратиш 
ёки таъқиқлаш борасидаги давлат томонидан амалга ошириладиган чора-
тадбирлар йиғиндиси тушунилади. Ишчи кучини экспорт қилиш натижасида 
мамлакатда ишсизлик даражасини камайтириш ва мамлакатга қўшимча 
валюта даромадларини пайдо қилиш имконияти юзага келади. 
Ишчи кучини импорт сиёсати деганда мамлакатга ҳариждан ишчи 
кучининг кириб келиши учун қулай шароит яратиш ёки тўсиқлар қўйиш 
борасидаги давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар 
йиғиндиси тушунилади. 
Божхона сиёсати – давлат ташқи савдо фаолиятининг бир қисми бўлиб, 
товарларни экспорт ва импорт қилишнинг шарт-шароитлари, ҳажми ва 
таркибини тартибга солиб туради. Божхона сиёсатининг моҳияти божхона – 
тариф қонунчилигида, божхона иттифоқлари ва конвенциялари, эркин 
зоналар, тариф блокадалари ва бошқаларни ташкил этишда намоён бўлади. 
Товарларни олиб кириш ёки олиб чиқишнинг давлат томонидан 
рағбатлантирилиши ёки чегараланишига боғлиқ ҳолда иқтисодий ва божхона 
сиёсатининг қуйидаги тўрт асосий турини ажратиш мумкин: 


374 
1.Қисман чеклаш сиёсати. Бу сиёсат ички бозорга баъзи товарларни, 
масалан, мамлакат миллий мафкурасига ҳамда аҳоли турмуш тарзига тескари 
таъсир қиладиган кино – видео маҳсулотлари ва турли нашрларни 
киритмаслик мақсадида қўлланилади.
2. Протекционизм сиёсати. Бу ички бозорни хорижий рақобатдан 
ҳимоялашдир.
3.Эркин савдо сиёсати – «фритредерлик». Бу ташқи савдодаги 
чеклашларни энг минимумига туширишдир. Одатда, у ўз товарларининг 
рақобатбардошлиги юқори бўлган ва бозорларда етакчи мавқега эга 
мамлакатлар томонидан қўлланилади. 
4.Тақчил бозорни тўйинтириш – «тескари протекционизм» сиёсати. Бу 
фақат миллий бозорда чуқур тақчиллик шароити юз берганда ва унда 
ҳаммага ўрин топиладиган шароитдагина самарали ҳисобланади.
Божхона сиёсатининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир
1) ташқи савдонинг ривожланишига кўмак бериш;
2) давлатнинг иқтисодий ўсишини тезлаштириш;
3) халқаро меҳнат тақсимотида қатнашишдан фойда олиш;
4) мамлакат савдо ва тўлов балансининг ижобий сальдосини 
таъминлаш;
5) давлат бюджети даромадларини ўстириш;
6) хорижий давлатлар ва улар иттифоқларининг дискриминацион 
акцияларига қарши ҳаракат олиб бориш;
7) давлатнинг савдо – сиёсий позициясини мустаҳкамлаш; 
8) корхоналар, ташкилотлар ва тадбиркорларнинг ташқи бозорга 
чиқишини таъминлаш;
9) миллий иқтисодиётнинг таркибий қайта қурилишига кўмак бериш;
10) 
мамлакат 
халқ 
хўжалигининг 
жаҳон 
иқтисодиётига 
интеграциялашувини чуқурлаштириш;
11) бозор фаолиятига шарт – шароит яратиш.
Ўзбекистон Республикаси божхона сиёсатининг асосий тамойиллари 
Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) ҳужжатларида қайд этилган божхона 
сиёсатининг халқаро тажрибаларига ҳамда Ўзбекистоннинг ташқи ва ички 
сиёсати тамойилларига асосланган бўлиб, қуйидагилардан иборат:
1. Халқаро ҳуқуқ нормаларининг ички давлат нормалари олдида 
устунлигини тан олиш тамойли. Унинг моҳияти шундаки, ўз миллий ҳуқуқ 
тизимини яратаётган миллий давлатимиз халқаро ҳуқуқ нормаларининг ички 
давлат нормалари олдида устун туришини тан олади. Ўзбекистон 
Республикасининг БМТ, ЖСТ ва бошқа халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши 
Республиканинг божхона иши соҳасидаги умумжаҳон муаммоларни ҳал 


375 
этишда фаол иштирок этишига кенг имкониятлар очиб берди ва Республика 
зиммасига бир қатор мажбуриятларни ҳам юклади.
2. Ўзбекистонда амалга ошириладиган божхона сиёсатининг ягоналиги 
тамойили. Бу Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида ягона 
божхона сиёсатининг олиб борилишини англатади.
3. Икки ва кўп томонлама алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш 
тамойили. Бу тамойил Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасида 
халқаро ҳамкорлик олиб боришга фаол интилиши орқали амалга оширилади.
4. Миллий давлат манфаатлари устунлигини ҳисобга олган ҳолда ўзаро 
савдо келишувларида ён беришлик тамойили. Божхона сиёсати ҳамкор 
мамлакатларнинг жорий манфаатларини ҳисобга олса ҳамда ўзаро 
муносабатларда маълум бир келишувларни қабул қилса, унинг 
самарадорлиги янада ошади. Аммо, бунда давлатнинг миллий хавфсизлиги 
хавф остига қўйилиши мумкин эмас.
5. Ўзаро камситмаслик тамойили. Давлат ўз иқтисодий манфаатларини 
ҳимоя қилиш мақсадида божхона сиёсати дастаклари орқали у ёки бу миллий 
бозорда чегаралаш чора–тадбирларини қўллайди. Уларни қўллаш 
дискриминацион (камситиш) кўринишда бўлмаслиги, яъни баьзи 
мамлакатларга нисбатан эмас, балки барча қатнашувчи мамлакатларга 
нисбатан бирдек қўлланиши лозим.
6. Бир томонлама ҳаракатларга йўл қўймаслик. Миллий бозорни ҳимоя 
қилиш бўйича қарорлар кўп томонлама маслаҳатлашувлардан сўнг қабул 
қилиниши керак. 
7. Демократизм тамойили. Демократизм тамойили божхона сиёсатини 
ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга қўллашда хўжалик юритувчи субъектлар ва 
фуқароларнинг божхона иши соҳасидаги ҳуқуқларининг ҳимояланишини 
талаб қилади. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish