Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


 Ўзбекистон Республикасида давлатнинг экологик сиёсатини



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

 
17.4. Ўзбекистон Республикасида давлатнинг экологик сиёсатини 
такомиллаштириш йўллари 
Давлатнинг экологик сиёсатининг мақсад ва вазифалари, уни амалга 
оширишда экологик назоратни ташкил этиш бўйича давлат ваколатли 
органларининг вазифалари Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 
декабрда қабул қилинган “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунида белгилаб 
берилган.Ўзбекистонда экологик сиёсатнинг энг муҳим йўналишларидан 
бири экологик назоратнинг самарали тизимини ташкил этиш ҳисобланади. 
Экологик назорат атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий 
ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари 
бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни 
муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва 
жамоатчилик чора-тадбирлари тизимидир. 
Экологик назоратнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
- атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона 
фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини 
олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш; 


363 
- атроф муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф муҳитнинг 
ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб 
келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган 
вазиятларни аниқлаш; 
- мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва 
бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш; 
- юридик ва жисмоний шахсларнинг атроф муҳитни муҳофаза 
қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги 
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан 
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш; 
- атроф муҳитдаги ўзгаришлар, унинг прогноз қилинаётган ҳолати, 
табиий ресурслардан фойдаланилиши ва кўрилаётган тегишли чора-
тадбирлар тўғрисида давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни ҳамда 
фуқароларни хабардор қилиш; 
- табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш 
ҳамда давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларнинг амалга 
оширилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат 
нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг иштирокини таъминлаш. 
Экологик назоратнинг асосий принциплари қонунийлик, холислик, 
мустақиллик, ошкоралик, шахс, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари ва 
қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир. 
Экологик назорат соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари 
қуйидагилардан иборат: 
- экологик назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш; 
- фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун қулай атроф муҳитни яратиш; 
- экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари 
(бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органлари деб юритилади), 
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви 
органлари, хўжалик юритувчи субъектлар фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан 
атроф муҳитнинг муҳофаза қилиниши ва табиий ресурслардан оқилона 
фойдаланилишини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилишининг ташкилий-
ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш; 
- экологик назорат соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш. 
Экологик назорат объектлари ер, ер ости бойликлари, сувлар, ўсимлик 
ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси; атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи 
табиий ва техноген манбалар, атроф муҳит ифлосланишига ва табиий 
ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг 
ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият, ҳаракат ёки 


364 
ҳаракатсизликдан иборатдир. Экологик назорат субъектлари қуйидагилардан 
иборат: 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси; 
махсус ваколатли давлат органлари; 
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари; 
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари; 
хўжалик юритувчи субъектлар; 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари; 
нодавлат нотижорат ташкилотлари; 
фуқаролар. 
Экологик назоратнинг турлари давлат экологик назорати; идоравий 
экологик назорат;ишлаб чиқариш экологик назорати;жамоатчилик экологик 
назоратидан иборат. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: 

экологик назорат соҳасида ягона давлат сиёсати амалга 
оширилишини таъминлайди; 
- давлат экологик дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга 
оширилишини назорат қилади; 
- давлат экологик назоратини, шунингдек атроф муҳитнинг давлат 
мониторингини амалга ошириш тартибини белгилайди; 
- идоравий, ишлаб чиқариш, жамоатчилик экологик назоратини 
амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, экологик хизмат ҳақидаги, шунингдек 
экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисидаги намунавий 
низомларни тасдиқлайди; 
- экологик назорат соҳасидаги халқаро ҳамкорликни амалга оширади. 
Махсус ваколатли давлат органлари қуйидаги соҳаларда давлат 
экологик назоратини амалга оширади: 
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 
— атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона 
фойдаланиш соҳасида; 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги — атроф 
муҳитнинг радиоактив, кимёвий, биологик моддалар билан ифлосланиши, 
ичимлик суви таъминоти, атмосфера ҳавосига физик омилларнинг зарарли 
таъсир кўрсатиши юзасидан; 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини 
геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда 
ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси — 
саноат хавфсизлигига ва радиациявий хавфсизликка риоя этилиши, ер 
қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, минерал 
хом ашёни қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, 


365 
шунингдек кончилик ишларини геологик-маркшейдерлик жихатидан 
таъминлаш юзасидан; 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Ички 
ишлар 
вазирлиги 
— 
автомототранспорт воситаларининг ишлатилишида атмосфера ҳавосининг 
ифлосланиши юзасидан; 
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги — сунъий 
сув объектларининг сувидан фойдаланилиши ва истеъмол қилиниши, 
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилиш бўйича давлат карантин 
қоидаларининг бажарилиши юзасидан; 
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва 
давлат кадастри давлат қўмитаси — ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни 
муҳофаза қилиш юзасидан, ерларнинг ишлаб чиқариш чиқиндилари ҳамда 
бошқа чиқиндилар, радиоактив, кимёвий, биологик моддалар ва оқова сувлар 
билан ифлосланиши бундан мустасно. 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари ҳамда бошқа 
вазирлик, идора ва ташкилотларнинг атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий 
ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик хавфсизликни таъминлаш 
борасида келгусидаги устувор вазифалари қуйидагилардан иборат қилиб 
белгиланган: 
- табиий ресурслардан. шу жумладан сув, ер, минерал хом ашё, биологик 
ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш, республиканинг бутун 
ҳудуди бўйича атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш даражасини санитария-
гигиена нормаларигача пасайтириш; 
- экологик талофат зонаси Оролбўйида, шунингдек мамлакатнинг 
экологик жихатдан ноқулай бўлган бошқа ҳудудларида экологик ҳолатни 
маҳаллийлаштириш, кайта тиклаш ва соғломлаштиришни таъминлаш бўйича 
комплекс чора-тадбирлар кўриш; 
- муҳофаза этиладиган янги табиий ҳудудларни ташкил этиш ва 
мавжудларини кенгайтириш; 
- республика аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш; 

экологик жихатдан тоза ва ресурсларни тежайдиган 
технологияларни, шу жумладан кайта тикланувчи энергия манбаларидан 
фойдаланиш бўйича технологияларни жорий этиш; 
- экология соҳасида илмий-техника салоҳиятини ривожлантириш ҳамда 
фан ва техника ютукларидан фойдаланиш; 
- экологик мониторинг, прогноз ва ахборотларнинг комплекс 
тизимини амалга ошириш; 


366 

республика 
ҳудудларини 
атроф-муҳитнинг 
трансчегаравий 
ифлосланишини назорат қилиш ва ундан муҳофаза этишнинг ягона 
хизматини шакллантириш; 
- экологик қонунчилик, таълим маданият ва аҳолини экологик руҳда 
тарбиялаш, 
шунингдек 
экологик 
билимларни 
тарғиб 
қилиш 
тизимларини такомиллаштириш; 
- экологик муаммоларни ҳал этишда жаҳон ҳамжамияти билан 
ҳамкорликни чуқурлаштириш. 
Экологик сиёсатни янада такомиллаштириш учун қуйидагиларни амалга 
ошириш лозим бўлади: 
1. Катта-катта ҳудудларда табиий шароитларни табиий захиралардан 
самарали ва комплекс фойдаланишни таъминлайдиган даражада аниқ 
мақсадга қаратилган, илмий асосланган тарзда ўзгартириш. 
2. Дарёлар оқимини тартибга солиш ҳамда сувларни бир ҳавзадан 
иккинчисига ташлаш, ернинг намини қочириш, сув чиқариш тадбирларини ва 
бошқаларни амалга ошириш лозим. 
3. Жонли табиатнинг бутун табиий генофондини маданий экинлар ва 
ҳайвонларнинг янги турларини кўпайтириш ҳисобига бошланғич база сифатида 
сақлаб қолиш керак. 
4. Шаҳарсозлик ва туманларни режалаштиришнинг илмий асосланган, 
ҳозирги замон урбанизациясининг барча салбий оқибатларини бартараф этадиган 
тизимини жорий этиш йўли билан шаҳарларда ва бошқа аҳоли пунктларида 
аҳолининг яшаши учун қулай шароит яратиш зарур. 
5. Экологик наоратни амалга оширишда кенг жамоатчиликни жалб этиш, бу 
борада нодавлат, нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органларининг фаолиятини кучайтириш. 
6. 
Аҳолининг экологик маданиятини ошириш, бу маданиятни 
шакллантириш 
учун 
оммавий 
ахборот 
органларининг 
фаолиятини 
ривожлантириш. Кенг тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш. 
2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини глобал иқлим ўзгаришлари ва 
Орол денгизи ҳалокатининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши ҳамда 
аҳолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли 
чора-тадбирлар кўриш вазифаси устувор вазифалардан бири сифатида 
белгиланган. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish