2
Аннотация
Дастур 5А230801- Солиқлар ва солиққа
тортиш таълим
йўналишининг 2020/2021 ўқув йилида тасдиқланган ўқув режасидаги
асосий фанлар асосида тузилган.
ТУЗУВЧИЛАР:
С.Худойқулов– ТДИУ Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор и.ф.д.,
профессор
Ражапов Ш.З. – ТДИУ «Солиқлар ва суғурта иши »
кафедраси катта
ўқитувчиси.
Бабаев Ш.Б. – ТДИУ «Солиқлар ва суғурта иши » кафедраси катта
ўқитувчиси.
Дастур Молия ва бухгалтерия ҳисоби факультетининг 2020 йил 23
июндаги №10 сонли Кенгаши йиғилишида мухокама қилинган ва
тасдиқлашга тавсия этилган.
3
КИРИШ
5А230801
– Солиқлар ва солиққа тортиш магистратура
мутахассислиги – Солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиѐсатини
давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли
рағбатлантирувчи
чораларни кенгайтириш, солиқ юкини босқичма-босқич
камайтириб бориш каби муҳим масалалар ҳозирги шароитида бюджет-
солиқ сиѐсатининг муҳим устувор йўналишларидан этиб белгиланиши, уни
изчил амалга ошириш билан боғлиқ солиқ сиѐсатининг янги
Концепциясининг қабул қилиниши солиқ тизимининг самардорлигини
таъминлашга қаратилгандир.
Таълим йўналиши негизидаги мутахассисликларнинг
вазифаси -
талабалар билимларини чуқурлаштириш ва барча даражаларида
мутаносибликни таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини
мустаҳкамлашга
қаратилган
бюджетлараро
муносабатларни
такомиллаштириш; солиқ юкини камайтириш ва
молия тизимининг
очиқлигини таъминлаш, бюджет даромадларини шакллантиришда
ҳудудларнинг солиқ салоҳиятидан
самарали фойдаланиш, бюджет-солиқ
сиѐсатининг мазмунини бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда
ишлаб чиқиш, аниқ қилиб белгиланган бўлиб, солиқ сиѐсатини янада
такомиллаштиришда бюджет-солиқ сиѐсатининг яхлитлигини таъминлаш,
унинг негизида бош масалалардан бири бўлган
давлатнинг молиявий
сиѐсатининг самарадорлигига эришиш бўйича ҳамда илғор педагогик
технологиялардан фойдаланган ҳолда билимларини ошириш ва кўникма
ҳосил қилишдан иборатдир.
5А230801 – Солиқлар ва солиққа тортиш таълим йўналиши негизидаги
5А230801- Солиқлар ва солиққа тортиш магистратура мутахассисликларига
кирувчи талабалар учун таълим йўналиши ўқув режасига асосан 5 та
ихтисослик фанлари бўйича: “Юридик шахсларни солиққа тортиш”,
“Жисмоний шахсларни солиққа тортиш”, “Солиқ маъмурчилиги”, “Солиқ
тушумлари ҳисоби ва прогнози”, “Хорижий мамлакатлар солиқ тизими” ва
3 та умумкасбий фанлар бўйича: “Солиқ назарияси”, “Кичик бизнес ва
тадбиркорликни солиққа тортиш”, “Солиқ ҳисоботи”
тест саволлари
шакллантирилган. Бу фанлар ўз негизида қамраб олинган маълумотлар
қуйида батафсил келтирилган.