ЎҚУВЧИЛАРДА РУҲИЙ ЗЎРИҚИШЛАРНИ
ОЛДИНИ ОЛИШГА КЎМАКЛАШУВЧИ ТРЕНИНГ
МАШҒУЛОТЛАР
Бизнинг TELEGRAMдаги каналимизга аъзо бўлинг!
@Psixodiagnostika
2
ТАНИШУВ
Мақсад:
- гуруҳ аъзоларининг ўзаро танишуви
- гуруҳда ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлаш муҳитини яратиш
- жамоат олдида чиқиб сўзлашга ўрганиш, ўзига ишончсизликни йўқотиш,
ўзини тақдимот этиш малакаларини шакллантириш.
Машқ тавсифи: 10-20 дақиқа - танишув услуби, мавзуси ва мақсадига
биноан
Бу машқни ўтказишда «Фикрни якунлаш …» услуби таклиф этилади.
Тренер гуруҳ аъзоларидан ҳар бирига исмини айтишни таклиф этади:
«Менинг исмим …» ҳамда ўз ҳаётига оид бирон воқеа, шахсий тажрибаси,
шахс хислатлари – («Мен бу дунёда…»), атрофдагиларга муносабати («Мен
ва бошқалар бу дунёда») ва шу кабиларга оид бирон саволга жавоб беришни
сўрайди.
Бериладиган савол мазмуни машғулот мавзуси билан мантиқан боғлиқ
бўлиши ҳамда тасодифий бўлмаслиги керак.
Ҳамма нарса машғулот мавзуси ва тренер қўяётган мақсадларга боғлиқдир.
«Танишув» каби машқлар ҳар бир боланинг фикрини ичкаридан ташқарига
ҳаракат қилишига ёрдам беради. Болаларнинг хислари уларнинг хулқ-
атворлари учун биринчи қадам бўлади.
Қуйида биз «Танишув» бўлимига оид бир нечта мавзуларни таклиф этамиз.
ЁШЛИГИМДА КИЧИК ТОШЧА
Гуруҳда давра бўйлаб кичик тошча (каштан, куз барги) узатилади, қўлида
ушбу инъомни ушлаб турган кимса ўз исмини айтади ҳамда табиат ёки йил
фасли билан боғлиқ ёшлик давридан бирон лавҳани сўзлаб беради.
МЕН ЎН ЙИЛДАН СЎНГ
Ҳар бир иштирокчи ўз исмини айтади ва ўз фаолияти, ташкилоти ва
келажакдаги қизиқишларини ўн йилдан сўнг қандай тасаввур этиши хақида
сўзлаб беради.
МЕН СИЗЛАРГА ТАНИШТИРМОҚЧИМАН . . .
3
Гуруҳ жуфтликларга бириктирилади. Ҳар бир иштирокчи шеригига 3-5
дақиқа мобайнида ўзи ҳақида сўзлаб беради. Шундан сўнг улар бир-
бирларини гуруҳга таништирадилар.
ИСМЛАР ЎЙИНИ
Биринчи бўлиб кимдир ўз исмини айтади ва исмининг биринчи ҳарфи
бўйича биронта хислат номини айтади. Масалан, «Фарида-фаол», «Неьмат -
нозик» ва ҳ.к. Тақдимотни айтиб ўтилаётган хислатни ифодаловчи
ҳаракатлар билан биргаликда олиб бориш мумкин.
ЎРМОН УЙҒОНДИ …
Ҳар бир иштирокчи ўз исмини айтади ва ўзи яхши кўрган ёки айланиб
қолишни хохлаган жониворни пантомима орқали ифодалайди. Гуруҳ гап
қайси жонивор устида кетаётганлигини топишга уринади. Ўз тақдимотини
якунлаган иштирокчи ким ўзини кўрсатиши кераклигини лозим топса
ўшанга қўлини текказади. Машқ якунида тренер «Ўрмон уйғонди …» деб
эълон беради.
«Якунлар» катта қоғоз варағида елимланади. Бу бутун гуруҳнинг,
тренерлар, кўнгиллиларнинг ижод маъсулидир.
ЯКУНЛАР
Мақсад: Машғулотдан шахсий кутишлар дарс давомида бўлиб ўтган
нарсалар билан қанчалик мос тушганлигини аниқлаш.
Машғулот давомида ўз ишини таҳлил этишга ўрганиш.
Хулосаларни баён этишга ўрганиш
Машқ тавсифи: 10-15 дақиқа
Ҳар бир машғулот «Якунлар» билан тугайди. Тренер ҳар бир иштирокчидан
дарс давомидаги ўз иш якунини сўзлар билан ифодалаб беришни сўрайди.
Курс бошланишида бу машқ «Гапни якунланг ….» техникасидан
фойдаланган ҳолда бажарилади:
Бугун мен тушундим … Бугун мен билдим ….
Кейинги машғулотларда машғулотлар шакллари алмашинади. Булар
«кутишлар» сахнасига оид (юқорига қаралсин) «давом этувчи» (бурама
4
чизиқ) ёки «якунловчи» (гуллар, асаларилар, қўзиқорин ва ҳоказолар)
рангли қоғозлардан ясалган аппликациялар бўлиши мумкин.
Агар «Якунлар» муҳокамаси назарда тутилган бўлса, гуруҳдан сўраш
мумкин:
Нима учун якунларни, бажарилган ишнинг таҳлилини қилиш муҳим?
Нима учун ҳар бир машғулотда биз буҳақда сўзлашни сўраймиз?
«Якунлар» «Кутишлар» билан қандай боғланган?
Қуйида «Якунлар» ни бажариш учун қўллаш мумкин бўлган бир неча
техникаларни таклиф қиламиз.
ИЖОБИЙ ХИССИЁТЛАР ПИРАМИДАСИ
Тренер кун давомида (курс ёки машғулот давомида) биз янги билимларни
қурдик, энди эса ижобий хиссиётлар пирамидасини қурамиз, деб айтади.
Ихтиёрийлик тамойили бўйича барча иштирокчилар марказга чиқадилар ва
қўлларини бир-бирларининг қўллари устига қўйиб пирамида «қурадилар» ва
пирамида асосига қандай қадриятларни қўйганликларини сўзлайдилар.
ГУЛЧАМБАР
Барча иштирокчилар навбати билан қўшнисининг елкасига (ўнг ёки чап
томондан, лекин ҳамма бир йўналишда) ва «совға» тақдим этишади. Бу
совғалар – курс ёки машғулот мобайнида эгалланган билим ёки
малакалардир. Охирида гулчамбар-давра туташади. Тренер айтадики,
қўлимизни олар эканмиз биз даврамизни узмаймиз, балки шу каби
тренинглар ёки машғулотларни ўтганлардан иборат катта даврага
қўшиламиз. биз бу ҳақда қувончли кунларимизда ҳам, оғир кунларимизда ёд
оламиз – даврамиз доимо бизга ёрдам бериб турсин.
ЧАМАДОН (РЮКЗАК)
Катта қоғоз варағида чамадон ёки рюкзакнинг расмни чизинг ва ҳамма
иштирокчилар навбат билан машғулотлар мобайнида орттирган билим ва
кўникмалардан нималарни ўзлари билан йўлга олиб кетиш ҳоҳишларини
сўранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |