масалаларга ҳам кенг ўрин берилган. Тўплам тарих йўналиши бўйича мутахассис
ва талабалар ҳамда Ватанимиз ўтмиши билан қизиқувчи барча ўқувчилар
оммаси учун мўлжалланган.
Илмий-амалий анжуман материаллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар
Академияси Археологик тадқиқотлар институтининг 15 март 2019 йилдаги № 3
сонли ва Жиззах давлат педагогика институтининг 5 апрель 2019 йилдаги №5
сонли Илмий Кенгашида муҳoкaма қилиниб, нашрга тавсия этилган.
Маърузалар материалларида ёритилган тарихий жараёнлар, маълумотлар ва
чиқарилган хулосаларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар жавобгар
ISBN: 978-9943-4884-6-3 "VNESHINVESTPROM" нашриёти, 2019
185
МУҲАММАД ШАЙБОНИЙХОН ШАХСИНИНГ ЁЗМА
МАНБАЛАРДА ТАВСИФИ
Б.Н. Мирзаев
ЖДПИ, Жиззах
Ўтмишда шундай шахслар ўтганки, уларнинг ҳаёт ва фаолиятлари
мураккаб ижтимоий-сиёсий воқеа-ҳодисалар силсиласига тўғри келган.
Баъзан, уларнинг ўзлари ўша жиддий жараён ва ўзгаришларнинг тепасида
туриб уни бошқарганлар, даврнинг чигал муаммоларию зиддиятли
вазиятларига, таҳликали синоатларию кескин бурилишларига таъсир
ўтказганлар.
XV асрнинг биринчи ярми - XVI асрнинг бошларида яшаб, Дашти
Қипчоқ, Мовароуннаҳр, Хоразм ва Хуросон ҳудудларини ягона давлатга
бирлаштира олган Абулфатҳ Муҳаммад Шайбонийхон ибн Шоҳ Будоғ ибн
Абулҳайрхон ана шундай тарихий шахслар сирасига киради.
Ушбу мақолада моҳир сиёсатчи ва саркарда, давлат арбоби, ижодкор
ҳамда илм-фан ҳомийси бўлган Муҳаммад Шайбонийхоннинг сиёсий,
ижтимоий, маърифий фаолияти тарихий ёзма манбалардаги маълумотлар
асосида ёритилди.
Аввало шуни таъкидлаш жоизки, дасти(қўли)ни дунёга чўзиб шоҳлик
даъво қилишнинг ўзи журъату жасоратни, шижоату уқувни, бир умрлик
ташвиши фидойиликни талаб қилади. Шайбонийхон ҳам ана шундай
фазилатлар соҳиби сифатида кўп машаққатлар чекиб, “... бутун Туркистон
ҳудудлари миқёсида марказлашган давлат туза билган”. Бу давлат
Бизким, ўзбеклар китобида, “...Амир Темур салтанатидан кейинги кучли
давлат[Иброҳимов, 2011. 40-б.]” деб талқин қилинган.
1468 йилда ўзбек улусининг асосчиси Абулхайрхон вафот этганидан
сўнг, ички ва ташқи душманлар унинг давлатини талон-тарож
қилганлари, мамлакатни ҳалокат ёқасига келиб қолганлиги ҳақида
Абулғози Баҳодирхоннинг “Шажараи турк” асарида қуйидагича
маълумотлар келтирилган: “Абулхайрхон туғишли, дўстларини кулдириб
ва душманларини йиғлатиб, юруган киши эрди. Тўрт ёниндағи ўлтурған
қариндошларининг ҳеч қайсина тези ўтмаган ва қўли етмагани йўқ эди.
Ул сабабдан барчаси бош кўтардилар. Тақи Абулхайрхоннинг гарчи
ўғли ва набираси кўп эрди, андиғ ҳам бўлса кўп душман қўл суқти. Тақи
ўғлонларининг бир нечасин ўлтурди. Қолғанлари тўрт ёққа қочтилар.
Кўп элининг барчасин тўрт ёқға тўздурдилар. Бу воқеотдин бир неча
йиллар ўткандин сўнг Абулхайрхоннинг набираси Шоҳбахтхон туғишли
йигит туғилди. Вояга етгач, у ҳам ота юртига келиб, тарқаб кетган элни
йиғди”[Абулғозий, 1992. 118-б.].
Ана шу вазиятда ўзбеклар ўзларининг эътибор ва ишончларини
Абулхайрнинг набираси шаҳзода Муҳаммад Шайбонийхонга қаратдилар.
Унинг номи баъзи манбаларда, хусусан, “Бобурнома”да Шайбоний,
Шойбоқ каби номлар билан аталади. Шунингдек, “Бобурнома”да Муҳаммад
Шайбонийхон ҳақида “... беш вақт намозни тарк қилмас эди, қироат
илмини тавре билур эди”[Бобурнома, 1989. 186-б.] ва яна бир ўринда
186
“менинг ғанимим Шайбоқхондек пуртажриба ва кўп иш кўрган ва улуғ
ёшлиқ киши эди” [Бобурнома, 1989. 77-б.] деб, таъкидлаб ўтилади. Бу зот
ўзи нинг ёшлигига қарамасдан истиқбол учун порлоқ умидлар билан дунёга
келган эди.
Шайбонийлар сулоласининг асосчиси ҳисобланган Муҳаммад Шай-
бонийхон Абдулхайрхоннинг набираси Шоҳ Будоқхоннинг ўғли бўлиб, у
ҳижрий 855 (1451) йилда Сирдарёнинг ўрта оқимида жойлашган Саброн
шаҳрида дунёга келган. У ўзининг туғилган жойи ҳақида ўз девонида
шундай ёзади:
Do'stlaringiz bilan baham: |