Mm bux his itvaa egamberdiyeva doc


 Бухгалтерия хисоби ишларини ташкил килиш



Download 2,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/180
Sana23.02.2022
Hajmi2,34 Mb.
#171243
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   180
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audit

3.2. Бухгалтерия хисоби ишларини ташкил килиш 
Бозор иктисодиёти шароитида корхонада бухгалтерия хисоби 
ишларини тугри ташкил килиш гоят мухим ахамиятга эга хисобланади. 
Корхона ва ташкилотларда бухгалтерия хисоби содир булаётган хужалик 
жараёни хамда муомалаларини кузатиб ва кайд этиб колмасдан, ишлаб 
чикариш режасининг бажарилиши устидан назоратни амалга ошира бориб, 
режалаштириш, назорат килиш ва иктисодиётни бошкариш ишида асосий 
вазифаларни бажаради. Шу боисдан хам хисоб ишларини ташкил килиш 
масалаларига катта эътибор каратилади. 
Хозирги кунда бухгалтерия хисоби ишларини ташкил килишга куйилган 
энг асосий талаб — бу унинг кам харажатли ва содда булишлигидир. 
Корхонада хисоб ишлари ана шундай ташкил этилгандагина, бухгалтерия 
хисоби юкори самарага хамда яхши натижаларга эришиш мумкин. Бунинг 


www.qmii.uz/e-lib 
28 
учун эса, энг аввало, хар бир корхонанинг узига хос тармокхусусиятларини 
ва бошка жихатларини чукур урганиш лозим. 
Хар бир корхонада ташкил этилган бухгалтерия хисоби хужалик 
фаолияти жараёнида содир булаётган хужалик муомалаларини узлуксиз 
кузатиш, кузатиш натижаларини сон курсаткичларида ифодалаш, кейин 
уларни ёппасига махсус хужжатларда акс эттиришни таъминлаш лозим. Шу 
билан биргаликда корхона бизнес-режасини ва келгусидаги стратегик 
дастурларини тузишда керакли маълумотлар билан таъминлаши ва уларнинг 
бажарилиши устидан амалий равишда назорат олиб бориши керак. 
Мамлакатимизда бухгалтерия хисоби буйича умумий рахбарлик килиш 
вазифаси Узбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бухгалтерия 
хисоби ва аудити услубияти бошкармаси зиммасига юклатилган. Бу бош-
карма дастлабки хисоб масалалари буйича халк хужалиги тармокларига 
умумий рахбарлик килиб, бухгалтерия хисоби буйича кадрлар тайёрлаш ва 
уларнинг малакаси-ни ошириш буйича иш олиб боради хамда дастлабки 
хисобнинг типик шаклларини ишлаб чикиб, нашр килдиради, барча хужалик 
юритувчи субъектлар учун мажбурий булган хисоб ва хисобот масалалари 
буйича йурикнома, услубий курсатмалар ишлаб чикади. 
Бухгалтерия хисобини тугри ташкил килиш буйича методологик 
рахбарлик хам Молия вазирлигининг бухгалтерия хисоби ва аудити 
услубияти бошкармаси томонидан олиб борилади. 
Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги Макроиктисодиёт ва 
статистика вазирлиги билан келишилган холда бухгалтерия хисоби 
хисобвараклар режасини, бухгалтерия хисоби ва хисоботининг типик 
шаклларини, улардан фойдаланишга оид йурикномаларни тасдиклайди, 
бухгалтерия хисобини яхшилаш ва такомиллаштиришга доир таклифларни 
жорий килади.
3.3.Корхона рахбари ва бош бухгалтерининг хукук ва бурчлари. 
«Бухгалтерия хисоби тугрисида»ги Конунга мувофик, бухгалтерия 
хисоби ва хисоботини ташкил этишни хужалик юритувчи субъект рахбари 
амалга оширади. 
Рахбар куйидаги хукукларга эга: 
—бош бухгалтер рахбарлигида бухгалтерия хисоби ишларини ташкил 
килиш ёки шартнома асосида жалб килинган бухгалтер хизматидан 
фойдаланиш; 
—бухгалтерия хисоби ишларини юритишни шартнома асосида 
ихтисослаштирилган бухгалтерия фирмасига ёки таркибига бухгалтерия 
субъекти хам кирадиган хужалик бирлашмасининг марказлаштирилган
хисобга олиш булимига юклаш; 
—бухгалтерия хисобини мустакил юритиш. 
Шу билан биргаликда корхона рахбари куйидагиларни таъминлаши шарт: 
ички хисоб ва хисобот тизимининг ишлаб чикилишини, хужалик 
муомалаларини назорат килиш жараёнини, бухгалтерия кисобининг тулик 
ва аник горитилишини, хисоб-китоб хужжатларининг сакланишини, ташки 


www.qmii.uz/e-lib 
29 
фойдаланувчилар учун молиявий хисобот тайёрланишини, солик 
хисоботлари 
ва бошка молиявий хужжатлар тайёрланишини, хисоб-китоблар уз вактида 
амалга оширилишини. 
Рахбар бухгалтерия хисоби тугри юритилиши учун барча зарур 
шароитларни яратиши, корхона, муассасанинг барча булимлари ва 
хизматлари, хисоб-китобга алокаси булган барча ходимлари томонидан 
бош бухгалтернинг хужжатлар ва маълумотларни расмийлаштириш хамда 
хисоб учун такдим этиш хусусидаги талаблари огишмай бажарилишини 
таьминлаши шарт. 
Бош бухгалтер корхона, муассаса амалга оширадиган барча хужалик 
операцияларини назорат килишни ва бухгалтерия хисоби хисобваракларида 
акс эттиришини, тезкор ахборот такцим этилишини, белгиланган 
муддатларда бухгалтерия хисоботи тузишни, ички хужалик резервларини 
аниклаш ва сафарбар хилиш максадида бухгалтерия хисоби ва хисоботи 
маълумотлари буйича корхонанинг молиявий-хужалик фаодияти учун 
иктисодий тахлилини амалга оширишни таъминлайди. 
Бухгалтерия ишларида амалга оширилган муомалалар учун жавобгарлик 
имзо билан уз тасдигини топади. «Бухгалтерия хисоби тугрисида»га 
Конуннинг 8-моддасига биноан, хужалик юритувчи субъект рахбари 
хужалик муомалаларини амалга ошириш рухсатномасига ва субъект 
номидан хужжатларни имзолаш хукукига эга булган шахслар руихатининг 
мавжудлиги учун жавобгар булади. Руйхатда эгаллаб турган лавозимига кура 
имзолаш хукуки иерархияси шаклида ва рахбарлик вазифасини хамда 
субъект вакили сифатида харакат килишга вакил килинган хар бир 
мансабдор шахс бухгалтерия хисоби вазифаларини амалга оширади. Субъект 
электрон имзолардан фойдаланганида, унинг хужалик хужжатлари учун 
электрон имзолардан фойдаланиш ва уларни ишлатишга алокадор керакли 
зхтиёткорлик ва назорат чоралари белгиланиши керак. 
Корхона бош бухгалтери рахбар билан биргаликда товар-моддий 
бойликлар ва пул маблагларини кабул килиш хамда бериш учун асос 
буладиган хужжатларга, шунингдек, хисоб-китоб, кредит ва молиявий 
мажбу-риятлар хамда хужалик шартномаларига имзо чекади. Ушбу 
хужжатларда бош бухгалтернинг имзоси булмаса, у хакикий деб 
топилмайди. Хужжатларга имзо чекиш хукуки корхона, муассаса 
рахбарининг ёзма равишдаги фармойиши билан бунга ваколат берган 
шахсларга берилиши мумкин. 
Корхонада моддий жавобгар шахсларни (кассир, омбор мудири ва 
бошкаларни) ишга тайинлаш, вазиасини узгартириш ва ишдан бушатиш бош 
бухгалтер билан келишилган холда амалга оширилади. 
Агарда корхона бош бухгалтери узгартирилса, олдинги бош бухгалтер 
ишлари янги тайинланган бош бухгалтер зиммасига юклатилади, ушбу 
жараёнда бухгалтерия хисобининг холати ва хисобот маълумотларининг 
аниклиги текширилиб, корхона рахбари тасдиклайдиган тегишли 
далолатнома тузилади. 


www.qmii.uz/e-lib 
30 
Корхонанинг чораклик ва йиллик молиявий хисоботларига рахбар ва 
бош бухгалтер имзо чекади. 
Агарда корхонанинг бухгалтерия хисоби ишлари шартнома асосида 
ихтисослаштирилган ташкилот ёки мутахассис томонидан юритилса, 
молиявий хисоботга корхона рахбари ва бухгалтерия хисобини юритадиган 
мутахассис имзо чекади. 
Бирламчи хужжатлар, хисоб регистрлари, бухгалтерия хисоботи 
белгиланган тартибга мувофик мажбурий тарзда сакданиши керак. Улар 
билан ишлаш даврида саклашни таъминлаш ва уларни архивга уз вактида 
топшириш учун бош бухгалтер масъулдир. 
Бухгалтерия булими хужжатларни ишлаб чикиши, бухгалтерия 
регистрларида хисоб ёзувларини окилона олиб бориши ва улар асосида 
бошкарув ва молиявий хисоботларни хамда солик хисоб-китобларини 
тузишни таъминлаши зарур. 
Бухгалтерия хисоби тизими, унинг тузилиши ва вазифалари. 
Бухгалтерия аппарати, одатда, куйидаги булимлардан ташкил топади: 
Материал булими. Бу ерда сотиб олинган моддий кийматликларни, мол 
етказиб берувчилар билан хисоб-китобларни, материалларни саклаш ва 
фойдаланиш жойлари буйича кирими ва сарфланишини хисоби юритилади. 
Хисоблашиш булими. Бу ерда дастлабки хужжатлар-га асосан иш хаки 
хисоблаш ва ундан ушланмалар буйича барча хисоблашишлар олиб 
борилади, мехнат хаки фонди ва истеъмол фондидан фойдаланиш буйича 
назорат амалга оширилади, ижтимоий сугуртага ажратмалар буйича 
хисоблашиш хисобини олиб боради. 
Ишлаб чикариш-калькуляция булими. Бу булимда барча турдаги ишлаб 
чикаришга килинган харажатлар хисо-би юритилади, махсулотларнинг 
хакикий таннархи аникланади ва хисобот тузилади. 
Умумий булим. Бу булимда юкорида санаб утилган булимларда хисобга 
олинмайдиган муомалалар хисоби юритилади, бош дафтар юритилади ва 
бухгалтерия хисоботи тузилади. 
Бухгалтерия хисоби булимларида хисоб-китоб жа-раёнининг сифати ва 
самарадорлигини янада ошириш хисобчи ходимлар мехнатини илмий 
ташкил этишдан ажралмасдир. Мехнатни илмий ташкил этиш чора-
тадбирлари тизимида иш жойларини фан ва техника ютук-лари асосида 
максадга мувофик ташкил этиш мухим урин тутади. 

Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish