Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/25
Sana23.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#171031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Қадимги ва ўрта аср фалсафаси

иония фалсафаси 
деб аташган. Иония қадим- 
ги юнон дунёсида ижтимоий ва маданий жиҳатдан етакчи ўрин- 
ни эгаллаб келган. Иқлими юмшоқ, ери серунумлиги туфайли 
қишлоқ хўжалиги яхши ривожланган ҳамда денгиз буй ида, савдо 
йўли чорраҳасида жойлашганлиги учун ҳам ҳунармандчилик ва 
савдо-сотиқ анча ривожланган эди. Ионияликлар Яқин Шарқ 
мамлакатлари билан савдо-сотиқни яхши йўлга қўйганлиги ту-
5


файли илм-фан ва маданият тез равнақ топа бошлаган эди. 
Иониядан чиққан файласуфлар нафақат Иония давлатида яшаб, 
ижод қилибгина қолмай, балки бошқа шаҳар-давлатларда ҳам 
яшаб, ижод қилганлар. Масалан, колофонлик Ксенофан Ита­
лия, Сицилияда, Пифагор Юнонистоннинг Кротон шаҳрида, 
клазоменлик Анаксагор Афинада, милетлик Фалес, Анакси­
мандр ва Анаксименлар Милет шаҳар — давлатида яшаб ижод 
этишган.
Бу мутафаккирлар ўша даврдаги мавжуд тузумнинг прогрес­
сив табақа намояндалари сифатида ғайриилмий қарашларга қар- 
ши кураш олиб бордилар. Қадимги Юнонистондаги илғор фал­
сафий таълимотлар қадимги Шарқ мамлакатлари ҳамда Юно­
нистонда эришилган табиий билимлар билан узвий боғлиқлик- 
да мафкура майдонига кириб келди. Шу боис юнон файласуф- 
лари айни чоғда савдогар, сайёҳ, сиёсий арбоб ва ҳар томонла­
ма баркамол табиётшунос олимлар эди.
Милет фалсафий мактабининг асосчиси Фалес (мил. ав. 624— 
547 й.) ҳакуш равишда юнон фани ва фалсафасининг асосчиси 
саналади. Фалес ўз даврининг ўткир билимдон кишиси эди. У 
савдогар, сиёсий арбоб, мунажжим, риёзиётчи, геофаф, фи­
зиолог, файласуф ва таниғуш гидроинженер булган. У кўпгина 
мамлакатларда бўлиб, бу мамлакатларнинг (жумладан, Миср 
ва Бобилнинг) маданияти, фани ва фалсафий мероси билан 
яқиндан таниш булган. Фалес бир неча йил олдин Куёш тути- 
лишини олдиндан башорат қилган. Фалес Қуёш тутилиши са- 
бабини Ой, Қуёш йўлини тўсиши оқибатида содир бўлишини 
айтган. Фалеснинг фикрича, Ойнинг ёруғи Куёш нурининг Ой- 
даги инъикосидир. У шунингдек, Куёшнинг бир йил давомида- 
ги ҳаракати 365 кунга тенг эканлигини исботлаб берган. Тари­
хий манбаларда келтиришича, Фалес Кичик айиқ юлдузини 
кашф этган. Шунингдек, об-ҳавонинг қандай бўлишини ол­
диндан айтиб берган. У геометрия фани билан ҳам шуғулланган 
дейишади.
Фалес таълимотига кўра, табиатдаги турли-туман жисм ва 
ҳодисалар дастлабки ибтидо модда-сувдан пайдо бўлган. Пиро- 
вард оқибатда сувдан ташкил топган барча жисмлар яна сувга 
айланади.
Фалеснинг таъкидлашича, ер ҳам сувдан пайдо бўлган. Ер 
думалоқ, усти текис ва атрофи сув билан қопланган. Сув олам- 
даги чексиз, турли-туман жисм, ҳодисалар, уларнинг доимий 
ҳаракати ва ўзгаришларининг ягона ва доимий моддий асоси- 
дир. Сув абадийдир, лекин ундан пайдо бўлган жисм ва ҳодиса- 
лар вақтинча ва ўткинчидир.
Фалес биринчи бўлиб, оламнинг моддий бирлигини ва бу 
моддий бирлик доимо ўзгаришда эканлигини эътироф этган.
Фалес сув ва ундан пайдо булган жисмлар ҳаракати ва ўзга- 
риши каби хусусиятлари сабабини нотўғри талқин этиб, улар-
6


нинг жони бор, деган хулосага келган. Масалан, у магнит жон­
ли нарса, шунинг учун у темирни ўзига тортади, дейди. Унинг 
бу фикри дунёни нотўғри тушунишга олиб келди. Шундай қилиб, 
Фалес гилозоистик (барча мавжудотни тирик, деб ҳисоблаш) 
таълимотини яратди. Бу ҳақда Аристотел ўзининг «Жон ҳақида»ги 
асарида: «Фалес жонни ҳаракатчан деган, демак у магнит те­
мирни ҳаракатга келтиради, темир ҳам жонга эга экан, деган 
хулосага келган»1, — деб ёзган.
Фалес худолар мавжудлигини эътироф этади-ю, лекин улар 
моддий оламнинг ишларига жуда кам аралашади, деб уқгиради. 
Маълумки, Фалес таълимотича, олам моддий ва абадийдир.
Фалес мифологик дунёқарашни фалсафий дунёқарашга ай- 
лантириб, ижтимоий борлиқ ва эски қарашларга қарши чиқиб, 
замон руҳига жавоб берувчи фикрни илгари сурган. Фалес гар­
чи Милет шаҳрида давлат ишлари билан шуғулланмаган бўлса- 
да, сиёсий масалаларда фаоллик кўрсатиб келган. Геродотнинг 
таъкидлашича, Фалес Лидияга қарши курашиш учун Иония- 
нинг 12 шаҳри билан бирлашиб, итгифоқ тузишларини таклиф 
этган. Иония подшоҳи Иониянинг босиб олиниши хавфи ту- 
ғилганда, деб ёзади Диоген Лаэртский, Фалес миллетликлар- 
нинг Крез билан иггифоқ тузмаслиги тўғрисида огоҳлантирган. 
Бу сафар унга қулоқ солишганликлари туфайли шаҳар форслар 
томонидан босиб олиниши хавфидан омон қолган, деб ёзади.
Фалес шунингдек, Ерни ўраб турган оламнинг тузилиши ва 
қай тартибда жойлашганини аниқлашга уринган. Осмон жисм- 
ларининг ерга нисбатан қай тарзда жойлашганини аниклашда 
бобилликларнинг астрономиясига таянган. Лекин Фалес осмон 
жисмларининг Ерга нисбатан жойлашишини ҳақиқий таъли- 
мотга тескари ҳолатда тушунтирган. «Ерга нисбатан энг яқин 
турувчи ҳаракатсиз юлдузлар, Ой ва Куёш», — деб айтган. 
Унинг бу хатосини шогирдлари Анаксимандр билан Анакси- 
менлар тузатишган.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish