Калле Кёнккёля,
«
Абилис»жамғармасининг раиси,
1983-1986
йилларда Парламент депутати
76.
ЯҚИНЛАРГА ҒАМХЎРЛИК ҚИЛИШ УЧУН
НАФАҚА
Ўз яқинлари ва туғишганларини даволаш ва уларга ғамхўрлик
қилишни таъминлашда, яқинлар ва қариндошлар доимо муҳим ўрин
тутганлар. Жамият авваллари тўлиқ оила ва қариндошлар зиммасида
240
ётган мажбуриятларни ўз жавобгарлигига олган бўлсада, яқинларга
парвариш қилишдаги қариндошларнинг аҳамияти ҳеч ҳам камайгани
йўқ. Аксинча, одамлар зарур бўлган ёрдам ва ғамхўрликнинг
сезиларли қисмини ўз яқинлари ва қариндошларидан оладилар.
Ушбу норасмий ғамхўрликда, унинг инсоний боғланиб қолиш ва
унга алоқали туйғулар туфайли кучли меъёрий асос мавжуддир.
Қариндошнинг қариндошга бераётган ёрдами мутахассисларнинг
ёрдамидан тубдан фарқ қилади: аждодлар ва жинсларнинг ички
маданий меъёрлари ғамхўрликнинг бир қисми сифатидадир.
Яқинларига ғамхўрлик қилиш, негизида ҳис-туйғу ва боғланиб
қолиш орқали яратилган мажбурият ётган, инсонлар орасидаги
алоҳида шахсий алоқаларга асосланади. Яқин муносабатлар
ғамхўрлик қилишнинг энг муҳим сабаби ва ўзгармас шартидир.
Муносабатлар зарурият туфайли пайдо бўлмайди, улар унга боғлиқ
бўлмаган ҳолда мавжуд.
Охирги кунларда уйда кекса, касал ёки ногирон инсонга
ғамхўрлик қилувчи одамлар тўғрисида жуда кўп гапирилмоқда.
Қариндошларга ғамхўрлик қилишга инсонларни уйда парвариш
қилиш фаолиятига кўмаклашиш имконияти ва ҳаражатлар нуқтаи
назаридан қаралганда, уйда парвариш қилиш уйдаги интенсив
даволаш, қариялар ёки ногиронлар уйига жўнатиш, ёки касалхона
ётоғидаги даволашнинг ўрнига келиш вазиятларидаги фойдали
танлов сифатида қаралмоқда.
Яқинларга ғамхўрлик қилиш тизими бўйича мунозаралар 1980
йилларнинг бошларида, кекса ёшдагилар ва ногиронларга уйда
қарашни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонун (Ижтимоий ҳимоя
тўғрисидаги қонун 710/1982) тасдиқланган вақтда бошланди.
Яқинларга ғамхўрлик қилиш 1990 йилларда, иқтисодий инқироз
сабабли шифохоналарда ҳам беморларга қараш қисқартирилган ва
яқинларга уйда қараш қўллаб-қувватланган, ҳамда қариялар
уйларида яшаш хизматлари қўшилган вақтда жамоат эътиборининг
марказига тушиб қолди. Яқинларга ғамхўрлик қилиш бўйича нафақа
1993 йилдан бошлаб, ижтимоий хизматлар тўғрисидаги қонун
(710/1982) ва яқинларга ғамхўрлик қилиш учун нафақа тайинлаш
тўғрисидаги фармойишда (318/1993) кўрсатиб ўтилган, қонунчилик
томонидан тасдиқланган ижтимоий хизмат бўлмб қолди. 2006
241
йилнинг бошида яқинларга ғамхўрлик қилиш тўғрисидаги қонун
(937/2005) кучга кирди.
Ўз яқин кишисига ғамхўрлик қилишга кўмаклашиш, ўз ичида
парвариш қилиш бўйича хизматлар, гонорар ва яқин кишилар
томонидан олиб бориладиган дам олиш ва ғамхўрлик қилиш
хизматларини мужассам қилган ягона тўпламдир. Гонорар парвариш
қилиш ва ёнида бўлиш заруриятининг талаб даражасидан келиб
чиққан ҳолда аниқланади. Гонорарнинг энг кам миқдори ойига 393
еврони ташкил қилади. Агарда ўз яқинига ғамхўрлик қилувчи киши,
парваришнинг ўта оғир босқичи вақтида ишини вақтинча ташлашга
мажбур бўлса, у ҳолда 784 еврони ташкил этади. Ўз яқинини
парвариш қилаётган кишида, бир ойда камида икки кун дам олиш
ҳуқуқи мавжуд. Яқин кишига қараш кечаю-кундуз парваришни
талаб қилганда, уни парвариш қилувчи кишида бир ойда уч кун дам
олиш ҳуқуқи мавжуддир.
Яқинларга ғамхўрлик қилиш бўйича нафақа, инсоннинг сусайган
ҳаракат қилиш қобилияти, касаллик, жароҳат ёки бошқа шунга
ўхшаш сабаб туфайли қаров ёки парваришга муҳтож бўлган, унинг
қариндошлари ёки яқин кишиси унга қараш ва ғамхўрлик қилиш
мажбуриятини ўз зиммасига олишга тайёр бўлган, унинг соғлиги ва
ҳаракат қилиш қобилиятлари парвариш қилиш талабларига жавоб
берадиган, яқинларга қараш соғликни сақлашнинг бошқа хизматлари
қаторида яқинининг ўзини яхши ҳис қилиши ва хавфсизлиги учун
етарли бўлган, парваришга муҳтож бўлган яқин киши яшайдиган
уйнинг санитария мезонлари ва бошқа мезонлар бўйича уйда
қарашга мос келган, тўланаётган нафақага эса беморга фойда
келтирувчи сифатида қаралган вақтларда берилади.
Ўз яқинларига ғамхўрлик қилиш фаолиятида иштирок этувчи
одамлар сони, ғамхўрлик қилиш бўйича нафақаларнинг сонидан
кўпроқдир. Финляндияда ўз яқинларига ғамхўрлик қилувчи
одамларнинг сонини аниқлаш жуда мушкулдир, чунки бунган
тегишли бўлган рўйхат йўқдир. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра,
уларнинг сони 60 ёшдан ошганлар орасидаги 150 000 нафардан, то
барча ёш тоифалари орасидаги 300 000 нафаргача ўзгариб туради.
Ғамхўрлик қилиш бўйича тўланадиган нафақа, бутун хизмат
кўрсатиш тизимига қўшимча қийматни таъминлаган ва кекса
инсонларга ғамхўрлик қилиш тизимининг бир қисми бўлиб қолган
242
1980 йилларнинг муҳим тизимли инновацияси эди. Яқин кишисига
ғамхўрлик қилишни ташкиллаштириш имкониятининг ижтимоий
хизмат кўрсатиш бўйича расмий тизимга қўшилиши, ҳам алоҳида
шахс, ҳам жамиятга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини қайтадан
қуриб чиқиш орқали таъсир кўрсатади.
Ўз қариндошлари ва яқинларига ғамхўрлик қилиш, ҳозирги
кунда ривожланиш бўйича тадқиқотлар ва ишлар мавзусидир ва биз
бундан беҳад ҳурсандмиз. Турли хилдаги лойиҳалар ёрдамида ўз
яқинларини
қўллаб-қувватлаётган
оилаларга
якка
тартибда
кўмаклашишнинг турли хил услубиятлари ишлаб чиқилмоқда.
Яқинларга ғамхўрлик қилишга кўмаклашишнинг хилма-хиллиги
муниципалитетлар, ташкилотлар, черков қавмлари ва хизматларни
таклиф қилувчи хусусий фирмалар ўртасидаги кенг кўламлик
ҳамкорликни англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |