Мусахон Исаков Дилобар Рўзиева


III боб САНОАТДА ЗАМОНАВИЙ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/87
Sana23.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#169013
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   87
Bog'liq
2520-Текст статьи-7050-1-10-20200711

III боб САНОАТДА ЗАМОНАВИЙ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ 
 
3.1. Бошқарув объектив зарурият ва мақсадга йўналтирилган 
жараён сифатида 


124 
 
Ҳар қандай ишлаб чиқариш бошқарувнинг муайян тизимисиз оқилона 
ҳаракат қила олмайди ва ривожланмайди. Шу туфайли ижтимоий меҳнат 
тақсимоти асосида жамият ўзига хос ва мос бошқарув тизимини яратади. 
«Бошқарув» тушунчаси узоқ ва чуқур тарихий таракқиётга эга. Унинг 
юзага келиши эса инсоният тараққиётининг энг муҳим жараёнларидан бири 
ҳисобланади. Бошқарув фаолиятининг дастлабки даврида инсонлар ўз билим 
ва тажрибасига асосланган ҳолда ишлаб чиқаришни бошқарган бўлсалар, аста-
секинлик билан техника-технологиянинг ривожланиши, ишлаб чиқариш 
суръатларининг ўсиши ва ҳар хил ташкилий шароитлар юзага келиши 
натижасида фаолиятнинг мазкур тури анча мураккаблашиб борди. Бундай 
ҳолатни англаш, чуқурроқ ўрганиш ва билиш Бошқарув тушунчасининг 
вужудга келишига олиб келди. 
Бошқарувнинг бир қатор назарий ва амалий вазифалари Ф.У. Тейлор 
томонидан асослаб берилган. У бошқаришга «Нима қилиш кераклигини, уни 
энг яхши ва қулай усулда амалга оширишни аниқ билиш санъати», - деб 
таъриф берган. 
Бошқарувнинг маъноси ва моҳияти, аҳамияти ва мазмуни, тамойиллари 
ва усуллари тўғрисида буюк олимлар, мутафаккирлар, мутахассислар жуда 
кўп фикр айтишган ва ёзиб қолдиришган. 
Бошқарув — алоҳида функция бўлиб, турли-туман соҳалар (мамлакат ва 
унинг ҳудудлари, миллий иқтисодиёт ва унинг тармоқлари, корхона ва унинг 
бўлимлари) да инсонлар устидан раҳбарлик қилиш фаолиятидир. 
Бошқарув — ташкилотнинг мақсадини ифодалаш ва унга эришиш учун 
зарур бўлган башорат қилиш, режалаштириш, ташкил этиш, иштиёқни 
уйғотиш (мотивация) ва назорат қилиш бўйича фаолият тури, жараёнидир. 
Бошқарув — шундай фаолиятки, унинг ёрдамида уюшмаган жамоа 
(ҳалойиқ ёки тўда) самарали ва аниқ мақсадга йўналтирилган унумли 
(баракали) гуруҳга айлантирилади. 


125 
Бошқарув — маълум жараёнга, организм ва жамоага мақсадли таъсир 
кўрсатишни ўзида ифода этувчи ижтимоий фаолиятнинг бир туридир. 
Бошқарув — муайян ахборотга асосланган ва мавжуд дастурга мувофиқ 
объектнинг ишлашини, яъни фаолият кўрсатишини таъминлашга 
йўналтирилган тадбирлар мажмуасидир. 
Шунингдек, машҳур француз олими Анри Файоль ҳам бошқарувга 
қуйидагича таъриф беради: «Бошқарув — бу, корхона ихтиёридаги барча 
ресурслардан максимал (энг кўп — А.О.) фойда олган ҳолда уни мақсад сари 
етаклаш фаолиятидир».
Макроиқтисодий соҳанинг етакчи тармоғи бўлган саноатни бошқариш 
зарурияти тўғрисида сўз юритилганда юқоридаги таърифларни янада 
кенгайтириш ва мазмунан бойитиш зарурати юзага келади. 
Ижтимоий ишлаб чиқаришни, жумладан, унинг энг йирик ва етакчи 
соҳаси бўлган саноатни бошқаришнинг объектив заруриятини изоҳлаб шуни 
айтиш керакки, йирик миқёсда амалга ошириладиган, ҳар қандай тўғридан-
тўғри қилинаётган меҳнат, ишлаб чиқариш кўпроқ ёки камроқ даражада 
бошқарилишга муҳтождир. 
Бошқарув жамият муносабатларининг муҳим кўрсаткичи сифатида 
жамият ҳаётининг барча жабҳаларига тегишлидир. У инсоннинг жамиятдаги 
моҳияти, меҳнати тақсимоти, кооперация ва муомала зарурати, иқтисодий, 
ижтимоий ва сиёсий муносабатлардан келиб чиқади. Бошқарувсиз табиатни 
ўзгартириш, меҳнат қуроллари ва предметларини ягона ишлаб чиқариш 
жараёнида бирлаштиришга йўналтирилган фаолият юритишнинг иложи йўқ. 
Бошқача қилиб айтганда, бошқарув ишлаб чиқаришнинг барча қатнашчилари 
ва элементлари ўртасида келишувни йўлга қўйиб, юзага келган 
муносабатларнинг мазмуни ва меъёрини тартибга солади ҳамда ресурслардан 
фойдаланишнинг самарали йўлларини топишга ўз ҳиссасини қўшади.


126 
Бошқарув илми (менежмент)да бошқарувнинг икки хил тушунчаси 
мавжуд бўлиб, уларнинг бирини бошқарувнинг субъекти ва иккинчисини 
бошқарувнинг объекти ташкил этади.
Демак, бошқарув объектив зарурият ва мақсадга йўналтирилган жараён 
ҳисобланади. 
Бошқарувнинг моҳияти ва объектив заруриятини янада осонроқ ва 
тезроқ тушуниш учун адабиётда машҳур бўлган мисол - оркестр ва дирижерга 
мурожаат қилиш лозим. Оркестр ва дирижернинг ўзаро алоқасини илғаб олиш 
учун мусиқий қобилият талаб қилинмайди. 
Концерт томошаларида бўлган ҳар бир киши дирижернинг саҳнада 
пайдо бўлиш чоғини кўрган, албатта. Оркестр томон ўгирилгач, дирижер 
таёқчасини кўтаради ва мусиқачилар мусиқа чалишни бошлайдилар. Шунга 
ўхшаш ҳолат бошқарувда ҳам рўй беради - йўлга қўйилган ташкилотчилик 
тизими бошқарув командалари асосида ишлайди. 
Бундан келиб чиққан ҳолда бошқарув - ижтимоий меҳнат жараёнига 
ишлаб 
чиқариш 
ривожланишининг 
объектив 
қонунлари 
асосида 
йўналтирилган тарзда таъсир ўтказиш тизими, ҳар бир ишчининг ва бутун 
жамоанинг меҳнатини бир вақтнинг ўзида назорат қилиш, мотивация ва 
тартибга солиш усулидир. Моддий бойликлар ва неъматлар ҳамда уларга 
тенглаштирилган қадриятларни тақсимлаш, истеъмол қилиш ва айирбошлаш 
ҳам бошқарувни талаб қилади. 
Ҳозирги пайтда, иқтисодий ва илмий-техник ўзгаришлар даврида 
бошқарув усуллари, тамойиллари ва техникасида сезиларли ўзгаришлар рўй 
бермоқда. Бошқарув алоҳида тизим сифатида тобора кўпроқ тажриба 
алмашиш соҳаси, реклама, ишлаб чиқариш вазифаларини тезкор ҳал қилиш 
воситаси бўлиб бормоқда. Бунга эса бошқарувни касбийлаштириш, бизнес ва 
тадбиркорлик мактаблари ҳамда маслаҳат марказларининг очилиши сабаб 
бўлмоқда. Маъмурий-буйруқбозлик тизими берган сари хўжалик юритишнинг 
иқтисодий усулларига асосланган бошқарув тизимига ўрнини бўшатиб 
бермоқда. 


127 
Бошқарувга ёндашишдаги замонавий усулларнинг муҳим аҳамияти 
инсон омилини фаоллаштириш, ўз-ўзини бошқариш ва ташаббускорликни 
ривожлантириш, бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи янги 
ташкилий тузилмаларни яратишда намоён бўлади. Маълумки, ўз корхонаси 
ёки цехида, ўз иш ёки хизмат жойининг “хўжайини” бўлмай туриб 
иқтисодиётнинг ҳар томонлама ривожланишини талаб қилиб бўлмайди. 
Инсоният ҳаётида шу нарса исботлаб берилганки, моддий тўкин-сочинлик 
ўзидан-ўзи пайдо бўлмайди, уни меҳнат фаолияти ва оқилона бошқарув 
ёрдамида юзага келтириш мумкин. Бу ҳолатни аниқ тушуниш ва унга тўғри 
баҳо бериш замонавий менеджментни бошқарув тўғрисидаги фан сифатида 
қабул қилишни асослаб беради. 
Меҳнат тақсимоти ва унинг ижтимоий тавсифини кучайтиришда 
бошқарувни, мустақил фаолият шаклида алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. 
Бундан корхоналар ва халқ хўжалиги миқёсида махсус бошқарув 
тизимларининг вужудга келиши ва фаолият юритишига объектив зарурият 
келиб чиқади. Бундай тизим ўзининг горизонтал ва вертикал алоқалари билан 
бирга фан-техника тараққиёти ва ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши, 
шунингдек, сиёсий кайфиятлар ва ишлаб чиқариш муносабатларидаги 
ўзгаришлар таъсири остида доимий ҳаракатда ва янгиланишда бўлади. Шу 
сабабли, бошқарувни баҳолаш ва таҳлил қилиш жараёнида, биз халқ хўжалиги 
ривожланишининг ҳар бир тарихий босқичида шаклланувчи бошқарув 
тизимини ўрганамиз.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish