8
I БОБ . ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА УНДА САНОАТНИНГ
ТУТГАН ЎРНИ
1.1.
Ўзбекистон иқтисодиётининг тавсифи ва унинг ривожланиши
ҳолати
Барчамизга маълумки, ўтмишда Ўзбекистон иқтисодиёти собиқ иттифоқ
иқтисодиётининг таркибий қисми ҳисобланиб, уни мустақил
миллий
иқтисодиёт деб бўлмас эди. Бизга бир ёқлама ривожланган пахта
яккаҳокимлигига, хомашё ишлаб чиқаришга ва бой минерал хомашё
ресурсларидан назоратсиз, аёвсиз фойдаланиш асосига қурилган, ёнилғи,
ғалла ва бошқа кўпгина ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол товарларининг
таъминланиши бўйича марказга қарам бўлган иқтисодиёт мерос бўлиб қолган
эди. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек, «Ўзбекистон бир
ёқлама иқтисодиётга – марказга бутунлай қарам, издан чиққан иқтисодиётга
эга бўлган»
3
мамлакат эди.
Лeкин, энг ёмoни, Ўзбeкистoн иқтисoдиёти aсoсaн xoмaшё тaйёрлaшгa
йўнaлтирилгaни, бирёқлaмa ривoжлaниш ҳисoбидaн мўрт вa нoчoр ҳoлгa
тушиб қoлгaн бўлиб, иқтисoдиётгa, экoлoгия вa aҳoли гeнoфoндигa ҳaлoкaтли
таъсир ўткaзaдигaн пaxтa яккaҳoкимлиги юртимиздaги вaзиятни жaр ёқaсигa
oлиб кeлиб қўйгaн эди. Бунинг oқибaтидa
улкaн тaбиий, минeрaл-xoмaшё,
мeҳнaт вa инсoн сaлoҳиятигa эгa бўлишигa қaрaмaй, рeспубликaмиз сoбиқ
СССРдa aҳoли турмуш дaрaжaси, ижтимoий вa гумaнитaр сoҳaлaр ривoжи
бўйичa oxирги ўринлaрдaн биридa
турaр эди
4
.
1991 йил сентябридан буён ўтган қисқа давр мобайнида иқтисодий
мустақилликни қўлга киритиб, мамлакатимиз ҳудудидаги барча табиий,
минерал хомашё бойликлардан, бутун иқтисодий ресурслар ва қувватлардан ўз
х
а
л
қ
и
3
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т.: «Ўзбекистон», 1999, 6-бет.
4
И.Каримов.Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. // Халқ сўзи, 2007 йил 31 август.
9
5
Янги
энергетика, машинасозлик ва бошқа саноат тармоқларининг
вужудга келиши, кўплаб йирик иншоотлар, корхоналар, завод ва фабрикалар
қурилганлиги,
ёнилғи
ва
ғалла
мустақиллигига
эришилганлиги
иқтисодиётдаги
таркибий
ўзгаришлар,
модернизациялаш,
янгилаш,
диверсификациялаш, изчил ўсиш суръатлари миллий мустақил иқтисодиётни
мустаҳкамлаш сари ҳаракат натижаларидир.
Мамлакатимизда мустақил амал қиладиган бозор иқтисодиётининг қатор
инфратузилмалари: савдо, бозор, биржа, молия, банк, кредит, солиқ, суғурта,
божхона тизимлари ва бошқа қатор функционал иқтисодиёт тармоқлари барпо
этилди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда эркин, замонавий бозор муносабатларига
асосланган янги, мустақил ривожланаётган, ўз халқи,
миллати манфаатларига
хизмат қиладиган миллий иқтисодиёт шакллантирилди.
Миллий иқтисодиёт кўплаб ўзаро боғлиқ иқтисодий унсурлардан иборат
бўлган мураккаб иқтисодий тизимни намоён этади. Мазкур унсурлар ўртасидаги
амалда таркиб топган муносабатларнинг бутун мажмуи иқтисодиётнинг
таркибий тузилмасини тавсифлаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: