Наманган давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши



Download 1,17 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/36
Sana23.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#168631
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   36
Bog'liq
adabij talim zharayonida talabalarda analitik tafakkurni rivozhlantirish texnologiyasini takomillashtirish. olij filologik talim misolida

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация иши 
илмий натижалари: 
адабий 
таълим 
жараѐнида 
филолог 
талабаларда 
касбий 
компетенцияларни аналитик тафаккур асосида такомиллаштиришга доир 
таклиф ва тавсиялардан ҳамда аналитик ўқиш талабаларда тадқиқотчилик, 
кашфиѐтчилик лаѐқатини шакллантиришнинг эрудуцион омили, бадиий 
асарлардаги эксплицит ҳамда имплицит маъно қатламларини кашф этишга 
ўргатишнинг интеллектуал асоси ҳамда маънавий-мафкуравий иммунитетни 
кучайтиришнинг маърифий воситаси эканлигига доир амалий тавсиялардан 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари 
ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг таълим ва тарбияга доир 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайѐрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва 
коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 30 октябрдаги № 107-
сонли далолатномаси). Натижада қўмитанинг ѐшлар сиѐсати борасида олиб 
борилаѐтган ишлари самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларнинг бадиий асарни таҳлил қилиш компетенцияси бадиий асар 
таҳлилига аналитик ѐндашув, интеллектуал фаолият турлари (рефлексив, 
эмпатик, эстетик, эмоционал) ҳамда интерпретация ва антиципация, 
рационал ва иррационал, метафорик ва символик фикрлаш усулларининг 
тизимли структур жиҳатига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга 
доир амалий тавсиялардан
ОТ-Ф1-17 рақамли “Маънавий бегоналашувнинг 
олдини олишда шахс фаоллигини оширишни ижтимоий-педагогик тадқиқ 
этиш” номли фундаментал лойиҳа доирасида талабаларда маънавий 
таҳдидлардан ўз-ўзини ҳимоя қилишга доир аналитик кўникма ва 
малакаларни шакллантириш тизимини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий 
ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 октябрдаги № 89-03-3809-
сонли маълумотномаси). Натижада талабаларни маънавий бегоналашувдан 
асраш, уларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтириш самарадорлигини 
оширишга эришилган; 
талабаларни аналитик фаолиятга тайѐрлашнинг амалий компонентлари 
аналитик тафаккурнинг мотивацион-қадриятга йўналтирилган, рефлексив-
баҳоловчи, когнитив компонентларини шакллантириш ва коррекциялаш, 
ментал карта асосида соҳага доир педагогик муаммолар ва уларнинг ечимини 


10 
визуаллаштириш, герменевтик ва муаммоли таълим методларини аналитик 
тафаккур негизида самарали қўллаш асосида такомиллаштиришга доир 
амалий таклиф ва тавсиялардан
А-1-41 рақамли “Касбга тайѐрлаш, қайта 
тайѐрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш ўқув-ишлаб чиқариш 
тизимида миллий анъанавий базани ва ушбу йўналишда таълим бериш 
жараѐнининг амалий-услубий асосларини яратиш” номли амалий лойиҳада 
“устоз-шогирд” ҳамкорлиги натижаларини таҳлил этишнинг инновацион 
усуллари юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 октябрдаги № 89-03-3809-сонли 
маълумотномаси). Натижада ўзбек тили ва адабиѐти мутахассислиги 
профессор-ўқитувчиларининг талабаларни аналитик фаолиятга тайѐрлаш 
самарадорлигини оширишга эришилган. 

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish