1-маъруза. Қурилишда менежмент фанининг мазмуни, объекти ва функциялари Режа



Download 148,84 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi148,84 Kb.
#166658
  1   2   3
Bog'liq
1-мавзу (1)



1-маъруза. Қурилишда менежмент фанининг мазмуни, объекти ва функциялари 
Режа: 
1.Қурилишда менежмент фанининг моҳияти, объекти ва субъекти. 
2.Қурилишда менежмент фанининг изланиш услублари. 
3. Менежментнинг тарихий шарт-шароитлари. 
 
1. Қурилишда менежмент фанининг моҳияти, объекти ва субъекти 
Менежментни жамиятнинг иктисодий негизи билан боғлаб, шу билан бирга 
бошқарувнинг икки - ташкилий-техникавий ва ижтимоий-иктисодий томонларини 
хисобга олган ходда ўрганиш. лозим. 
Ташкилий-техникавий бошқарув аниқ истеъмол қийматини олиш учун махсулот 
тайёрлашда мехнат тақсимоти ва кооперацияси билан ажралиб туради. Ижтимоий-
иқтисодий бошқарув мавжуд ишлаб чикариш муносабатлари билан боғлиқ бўлиб, 
менежмент мақсадларини белгилайди. Ташкилий-техникавий бошқарув мехнат 
унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошиши учун шароит яратишга имкон 
берувчи фаолият туридан иборатдир. Ижтимоий-иқтисодий бошқарувнинг мақсади 
ишловчилар самарали мехнат қилиши учун шароит яратиш уларни ижтимоий химоя 
килишнинг ишончли умумдавлат тизимини шакллантириш, бандликни таъминлаш ва 
аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашдан иборатдир. 
Мамлакатимиз Президенти И. А. Каримовнинг «Ўзбекистон иктисодий 
ислохатларни чуқурлаштириш йўлида» асарида кучли ижтимоий сиёсат, аввало сермахсул 
меҳнат қилиш учун яхшироқ рағбат ва имкониятлар яратишдан иборатлиги, иқтисодий 
йул танлаш ва фаолият кўрсатиш эркинлигига бўлган кафолатли хуқуқни қарор топтириш 
хамда ахолининг мехнат ва ижтимоий фаоллигани оширишдан иборатлишни алохида 
таъкидланади. 
Менежментнинг 
мохияти 
ишлаб 
чиқариш 
усули, 
ижтимоий-иқтисодий 
муносабатлар даражаси, ишлаб чиқариш кучлари ривожланишига боғлиқ холда ўзгаради. 
ишлаб чиқариш ривожланиши ва иқгисодий алоқалар мураккаблашуви билан бошқарув 
хам мураккаблашади ва мустакил фан сифатда ажралиб чиқади. Мулкчиликнинг турли 
шаюшари мавжуд бўлган шароитда товар ишлаб чикарувчилар ўртасида рақобат вужудга 
келиб, у ишлаб чиқаришни бошқариш, фойдани кўпайтиришга йўналтирилади. 
Менежментнинг асосини объектив иқгисодий, ижтимоий ва бошқа қонунларга 
асосланувчи хуқукий илмийлик ташкил этади. Бу қонунларни ўрганиш ва уларнинг аниқ 
вазиятларда намоён бўлишини хисобга олган холда хўжалик рахбарлари республика халқ 
хўжалигини бошқаришнинг стратегия ва тактикасини белгилайдилар. 
Жамият хаётининг барча томонлари демократик янгиланиши шароитида асосий 
масала иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий тараққиётни рағбатлантириш. 
Бошқариладиган бозор билан шахс ва жамоа манфаатларини самарали боғлаш 
масалаларидан иборатдир. Назарий ва амалий нуқтаи назардан ишлаб чиқариш эгалари 
бўлган мехнаткашлар манфаатлари энг мухим манфаат эканлиги, ижтимоий-иқтисодий ва 
илмий-техникавий тараққиётни жадаллаштирувчи қудратли харакатлантирувчи куч 
эканлиги шубхасиздир. Бундан бошқарувни ислох килишнинг стратегик гояси мехнаткаш 
кишининг обрўсини кутаришдан, чунки, иқтисодиётни соғломлаштиришнинг асоси бўлиб 
виждонан ва маъсулият билан мехнат қилишга хизмат килади; ишчининг мехьитдан 
манфаатдорлигини кескин ошириш, ўз қобилиятини тўлиқ сарф этиш, уни жамиятни 
харакатлантирувчи кучларининг умумий тизимига қўйишдан иборат. Бунга фақат ишчи 
ишлаб чиқаришнинг хақиқий эгаси сифатида мехнат қилган холдагина эришиш мумкин, 
бу жуда мураккаб масала, чунки инсон фақат ижтимоий шахс, яъни жамиятга боғлиқ ва 
унинг таъсири остида бўлиб қолмай, табиий мавжудот хамдир. Худди шунга боглиқ холда 
унинг шахсий манфаатларини (унга боглиқ холда хулқи, харакатлари) хар доим хам 
ижтимоий манфаатлар билан эмас, балки ўз идроки манфаатлари билан хам мос келмайди. 
Кишилар ўртасидаги иктисодий ва ижтимоий муносабатлар акс зтувчи манфаатлар улар 


мақсадлари, мехнат интизоми, фаоллигига бевосита таъсир кўрсатади ва уларнинг 
харакатларини тартибга солади. Бозор муносабатларига ўтиш ишлаб чиқариш ва 
бозорнинг самарали ўзаро таъсирини, давлат бошқаруви ва корхоналарнинг уз-узини
бошқаришнинг мутаносиб нисбатда бўлишини таъминловчи такомиллашган хужалик 
механизмини яратишга йўналтирилгандир. Давлат менежментининг асл мақсади барқарор 
ижтимоий йўналтирилган бозор иктисодиётини кучли демократик хуқуқий давлат ва 
фуқаролик жамиятини қуришдан иборатдир. 

Download 148,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish