иқтисодиётлари фаолиятидаги роли ортиб боради. Иқтисодиётнинг рақамли
сегменти мамлакат иқтисодиёти ва жамиятида рўй берган сифат ўзгаришлари
туфайли долзарб аҳамиятга эга бўлади. Янги технологиялар ва платформалар
жисмоний шахслар ва корхоналар менежментига тобора катта кўламда ўзаро
алоқаларда
трансакция
харажатларини
қисқартириш
ҳамда
давлат
структуралари ва хўжалик юритувчи объектлар билан қалин алоқаларни
амалга оширишга имкон беради.
Шу сабабли иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар
асосида янгилашни назарда тутадиган рақамли иқтисодиёт миллий
концепциясини ишлаб чиқишимиз керак, деб
таъкидлайди Президентимиз
Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида. Шу асосда “Рақамли
Ўзбекистон – 2030” дастурини ҳаётга татбиқ этишимиз зарур. Натижада
ЯИМни камида 30 фоизга ўстириш, коррупцияни кескин камайтириш
имконини беради
5
.
Шу сабабли рақамли иқтисодиёт АКТ хизматларининг кириб бориш
даражаси юқори ва қатнашчилар сони кўп бўлган
бозорларда энг самарали
фаолият кўрсатади.
Биринчи навбатда, бу
е-сегментнинг улуши ЯИМ 10%ини ташкил
қиладиган, бандлик 4%дан юқори бўлган ва бу кўрсаткичлар яққол ўсиш
тенденциясига эга бўлган интернетга қарам тармоқлар (транспорт, савдо,
логистика ва ҳ.к.) билан боғлиқ. Технологик жиҳатдан рақамли иқтисодиётни
тўртта тренд белгилаб беради: мобил технологиялар, бизнес-таҳлили, булутли
ҳисоб натижалари ва ижтимоий медиа; глобал жиҳатдан – Facebook, Youtube,
Тwitter, Instаgrаmm каби ижтимоий тармоқлар.
Бу эса шуни англатадики, миллий сегментни шакллантиришда уларнинг
имкониятларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
Шу билан бир пайтда миллий рақамли иқтисодиётга инвестициялар
самарали натижасига эга бўлиш ва ундан дивидендлар олиш учун нафақат
глобал тармоқлар нуқтаи назаридан АКТ-инфратузилмасини, балки «аналогли
қўшимчалар» - қулай ишбилармонлик муҳити, салмоқли
инсон капитали,
тегишлича бошқарувни ҳам ривожлантириш зарур. Буларнинг кейингиси
иқтисодий ўсишнинг пойдевори ҳисобланади, шу сабабли уларни чора-
тадбирлар
мажмуи
ва
устуворликларни
аниқлаш,
талаб
қилинган
инвестициялар ва максимал самара бериш рискларни баҳолаш борасида
аниқлаштириш мутахассислар ва мамлакат иқтисодиётининг рақамли
сегментини шакллантириш учун жавобгар бўлган
давлат амалдорлари учун
мураккаб ва долзарб муаммони ифодалайди.
Ҳозирги кунда дунёда рақамли иқтисодиёт ҳодисасини умумий бир
тушуниш мавжуд эмас, шундай бўлсада, кўплаб таърифлар мавжуд. Ушбу
феноменга давлат томонидан берилган расмий таъриф қуйидагича: рақамли
иқтисодиёт – уларни таҳлил қилиш натижаларидан фойдаланиш ва катта
ҳажмда қайта ишлаш анъанавий хўжалик
юритиш шакллари билан
5
ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентиШ.М.МирзиёевнингОлийМажлисгаМурожаатномаси//
«Халқсўзи»
газетаси, 2018 йил 29 декабрь
таққослаганда ҳар хил турдаги ишлаб чиқаришлар, технологиялар, асбоб-
ускуналар, товарлар ва хизматларни сақлаш, сотиш ва етказиб бериш
самарадорлигини жиддий равишда оширишга имкон берадиган рақамли
кўринишдаги маълумотлар асосий ишлаб чиқариш омили саналган хўжалик
фаолиятидир.
Do'stlaringiz bilan baham: