I -мавзу: “РАҚамли иқтисодиёт” фанига кириш



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/19
Sana23.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#166264
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
1-мавзу

Рақамли иқтисодиёт: асосий ишлаб чиқариш омиллари рақамли 
кўринишдаги маълумотлар ҳисобланган хўжалик фаолияти, катта ҳажмдаги 
маълумотлардан фойдаланиш ва хўжалик юритишнинг анъанавий шакллари 
билан таққослаганда ҳар хил ишлаб чиқариш фаолияти турлари, 
технологиялар, асбоб-ускуналар, товарлар ва хизматлар етказиб бериш, 
сақлаш ва сотиш самарадорлигини оширишга имкон берадиган таҳлил 
натижаларидан фойдаланиш. 
Бошқа халқаро тизимлар ва амалий механизмлар билан бирга бўла 
олишга эришиш учун «умумий дарча» механизмидаги маълумот моделлари ва 
ҳужжатлар халқаро стандартлар ва тавсиялар асосида ташкил қилиниши 
лозим. Уйғунлаштириш лозим бўлган хабар ва ҳужжатлар бошланғич рўйхати 
ахборотларни қамраб оладиган маълумотлар рўйхатини тузишда, шунингдек, 
миллий маълумотлар моделини шакллантиришда мувофиқ элементларини 
идентификация қилиш, жумладан, уларни халқаро стандартлар талабларига 
мувофиқ тавсифлаш ва белгилаш зарур. 


Рақамли иқтисодиёт қуйидагиларни ўзгартиради: 
 
бизнес юритиш моделлари ва мавжуд хизматлар портфели; 
 
мижозлар ва ҳамкорлар билан муносабатларда хулқ-атвор стандартлари; 
 
персонални ўқитиш ва мотивация қилишга алоҳида эътибор қаратган 
ҳолдаги корпоратив маданият; 
 
виртуаллаштириш, булут технологиялари жорий қилган ҳолда АТ-
бўлимлар жавобгарлик даражаси ва регламент; 
 
янги технологиялар, муҳитнинг дастурий-аппарат талаблари, мижозлар 
ва 
ҳамкорларннг 
манфаатларини 
ҳисобга 
олган 
ҳолда 
компания 
инфратузилмаси. 
1.3 .Рақамли иқтисодиёт тушунчаси, мақсади ва вазифалари 
 
Ҳозирги кунда дунёда рақамли иқтисодиёт атамасига берилган кўплаб 
таърифлар ишлаб чиқилган, шу билан бирга ушбу атама билан боғлиқ бир 
қанма тушунчалар ҳам мавжуд: “рақамли иқтисодиёт (digitаl economy)”, 
“электрон иқтисодиёт (e-economy)”, “интернет-иқтисодиёт (internet economy)”, 
“тармоқ иқтисодиёти (network economy)”, “виртуал иқтисодиёт (virtuаl 
economy)”. Моҳиятан уларнинг барчаси синоним ҳисобланади. 
Рақамли иқтисодиёт – уларни таҳлил қилиш натижаларидан 
фойдаланиш ва катта ҳажмда қайта ишлаш анъанавий хўжалик юритиш 
шакллари билан таққослаганда ҳар хил турдаги ишлаб чиқаришлар, 
технологиялар, асбоб-ускуналар, товарлар ва хизматларни сақлаш, сотиш ва 
етказиб бериш самарадорлигини жиддий равишда оширишга имкон берадиган 
рақамли кўринишдаги маълумотлар асосий ишлаб чиқариш омили саналган 
хўжалик фаолиятидир. 
Бизнинг фикримизча, ушбу таъриф жуда тўғри, лекин фойдаланиш учун 
бироз ноқулай. Бир томондан, узил-кесил таърифнинг йўқлиги кўплаб хусусий 
ва тор ихтисосли саволларни предметли муҳокама қилиш учун тўсиқ 
ҳисобланмайди. Лекин, бошқа томондан, ушбу китобдан мақсад – рақамли 
иқтисодиёт феноменини интеграл кўришни шакллантириш эканлиги сабабли 
биз ўз таърифларимизни таклиф қилишга жазм этдик. 
«Рақамли» иқтисодиёт бу – гибрид дунё шароитларида мавжуд 
бўладиган иқтисодиётдир. 
Ушбу таъриф мутлақо тўғри бўлиб, моҳиятни акс эттиради, лекин 
кутилаётган ўзгаришларни тушунтирмайди ва мос равишда, амалий юзага 
ўтганда ундан фойдаланиш қийин. Айнан шу сабабли биз қуйидаги 
функционал таърифни ифодаладик: 
«Рақамли» (электрон) иқтисодиёт бу – ахборот, жумладан, персонал 
ахборотдан фойдаланиш ҳисобига барча қатнашчиларнинг эҳтиёжларини 
максимал даражада қондириш, унинг ўзига хос хусусияти бўлган 
иқтисодиётдир. Бу ахборот-коммуникация ва молия технологияларининг 
ривожланганлиги, шунингдек, биргаликда гибрид дунёда барча иқтисодий 
фаолият субъектлари – товарлар ва хизматлар яратиш, тақсимлаш, 
айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёни объектлари ва субъектларининг 


тўлақонли ўзаро алоқа қилиш имкониятини таъминлайдиган инфратузилма 
очиқлиги туфайли ўринга эга бўлиши мумкин. 
Ҳозирги кунда сервис бизнесида барқарорликка эришиш илгари мисли 
кўрилмаган даражада жуда қийин бўлиб турибди. Мустаҳкам рақобатли 
устунликка эришиш, энг юқори чўққига чиққач эса, у ерни ушлаб қолиш осон 
эмас. Хусусан, америка статистика маълумотларига кўра, 2000 йил Fortune 500 
дан ўрин олган компанияларнинг 52%и ҳозирги кунга келиб мавжуд эмас. Яна 
бир муҳим кўрсаткич: Stаndаrd & Poor’s 500 га кирадиган компаниялар ўртача 
умр узунлиги 1960 йилда 60 йилни ташкил қилган бўлса, 2020 йилга келиб 12 
йилга қисқаради. 
Етакчилик муддатининг бундай беш карра қисқаришининг сабаби – бутун 
бизнеснинг, жумладан, сервис бизнесининг рақамли асосларга ўтиши саналиб, 
биз ҳозирги кунда бу ҳодисанинг гувоҳи ва қатнашчиси бўлиб турибмиз. 
«Рақамли инқилоб» (Digitаl Disruption) – таҳлилчилар орасида ҳам, 
компаниялар директорлар кенгашиларида ҳам долзарб мавзу саналади. 
Сервис бизнеси «defаult» рақамли бизнесга айланмоқда. Бир томондан, 
ҳеч ким фотобизнесда бир пайтлар пленкадан «рақам»га сакраб ўтиш вақтини 
ўтказиб юборган Кodаk қисматини такрорлашни истамайди. Бошқа томондан, 
Аmаzon, Uber, Airbnb ва бошқалар рақамли инқилобдан қандай қилиб 
фойдаланиш – бизнес юритишнинг тамомила янгича схемалари ўйлаб топиш 
ва амалга ошириш мумкинлигини кўрсатади. Интернет дастлаб онлайн-
витрина каби, кейинроқ эса онлайн-магазин ролида офлайн-бизнесга қўшимча 
сифатида кўриб чиқилган вақтлар ўтиб кетди. Ҳаёт саҳнасига янги авлодлар – 
интернетда тармоғида «яшайдиган» ёшлар – чиқиб келиши бизнесни онлайн 
(«рақамли») бўлишга, биринчи навбатда, defаult мажбур қилади
1

Инсоният глобал ўзгаришлар даврига қадам қўйди. Яқин вақтларда инсон 
ҳаёт фаолиятининг асосий соҳалари – иқтисодиёт ва бошқарув, фан ва 
хавфсизлик янгича шакл ва мазмунга эга бўлади. Инсон ўзгача бўлиб қолади, 
бу эса ижтимоий муносабатларнинг ўзгаришига олиб келади. Рақамли 
технологияларнинг ҳаётимизга кириб боришни давом эттириши – келажак 
дунёсига хос бўлган хусусиятлардан биридир. Бу микроэлектроника, ахборот 
технологиялари ва телекоммуникациялар соҳаларидаги тараққиёт билан 
изоҳланади. Шундай қилиб, рақамлаштириш – объектив, муқаррар жараён 
бўлиб, уни тўхтатишнинг иложи йўқдир. 
Рақамлаштириш натижасида содир бўладиган энг жиддий хавф-
хатарлардан бири ўрта ва паст малакали ихтисосликлар орасида оммавий 
ишсизлик истиқболи ҳисобланади. Ўрта синф вакиллари кескин камайиб 
кетиши мумкин, чунки биринчи навбатда айнан шу иш ўринлари 
автоматлаштирилади ва роботлар билан алмаштирилади. Фаол, маълумотли, 
меҳнатга лаёқатли аҳолининг етарли даражада юқори турмуш тарзига ўрганиб 
қолган сезиларли қисми «ғарб турмуш тарзида йўл четига чиқиб қолади». 
1
Бородай В.А. Предпосылки устойчивого развития бизнеса в турбулентной среде // В сборнике: 
Регулирование экономической деятельности и деловая среда: проблемы, перспективы и решения Сборник 
научных трудов по материалам II Международной научно-практической конференции. 2017. С. 332-341. 


Бироқ ракамли дунё щу қадар тезкорлик билан шаклланадики, бошқа малакага 
эга бўлган кадрлар тақчиллигини кафолатлаш мумкин бўлади. Шу сабабли 
ҳозирча ким ўзгаришларга тайёр бўлса, бунинг учун унда ҳали вақт бор. 
2018 йил 3 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
«Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича 
чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3832 сон қарорига кўра рақамли 
иқтисодиётни ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифалар белгилаб 
берилган. 
Узоқ истиқболда «рақамли» (электрон) иқтисодиёт оғир жисмоний 
меҳнатга маҳкум одамларнинг эркинлик ҳақида кўп асрлик орзуларини рўёбга 
чиқиришга қодир бўлган воситага айланиши мумкин. Ижод, фан (ҳам 
фундаментал, ҳам амалий) ва санъат учун кенг имкониятлар очилади. 
Кўпчилик учун кутилмаганда интеллектуал жамиятнинг «совет» моделига 
талаб пайдо бўлади. 
Рақамли инқилоб қайсидир тармоқлар ва мамлакатларга илгарироқ ва 
кучлироқ, бошқаларга эса кечроқ ва камроқ дахл қилган. Сервис хизматлари, 
медиа 
ва 
кўнгилочарликлар 
биринчи 
бўлиб, 
улардан 
кейин 
эса 
телекоммуникация компаниялари ва банклар рақамлаштиришга мубтало 
бўлди. Лекин таҳлилчиларнинг умумий фикрлари ва компаниялар 
менежерлари орасида ўтказилган сўров натижалари бўйича пировардида 
рақамлаштириш у ёки бу даражада ҳаммамизга дахл қилади. 
Бугунги кунда биз ҳар бир моҳиятни у ёки бу оламга мансуб санаган 
ҳолда идентификация қилишимиз мумкин, лекин маълум вақт ўтгандан сўнг 
кўпчилик объектлар учун бундай тақсимлашни амалга ошира олмаймиз. 
Бундай мисоллар бугуннинг ўзидаёқ мавжуд: IP-камера ёки тармоққа уланган 
бошқа ҳар қандай узатгич – у қайси оламнинг бир қисми ҳисобланади? 
Шубҳасизки, улар иккала олам ҳодисаларининг моҳияти саналади. Мобил 
телефон бугунги кунда кўплаб маълумотларни: телефон рақамлари, туғилган 
кун ҳақида маълумот, фотосуратлар, пароллар ва ҳ.к.ни сақлайди. Биз 
электрон қурилмага усиз ўзимизни йўқотиб қўядиган ва ишга лаёқатсиз бўлиб 
қоладиган хотирамиз функционалининг бир қисмини бердик. Биз ҳатто 
телефон билан жисмонан боғланмаган бўлсакда, функционал жиҳатдан биз 
ўзимизни у билан бир бутун деб ҳис қиламиз. Реал ва виртуал дунёларнинг 
бирлашиб кетиш жараёни бошланда ва уни тўхтатишнинг имкони йўқ. 
Реал ва виртуал дунёларнинг бирлашуви натижасида янги гибрид дунё 
ҳосил қилиниб, унда биз учун ҳозирги кунда одатий бўлган қонун ва 
қоидалардан фарқ қиладиган бошқа қонун-қоидалар амал қилади. Иқтисодий 
тизимлардан алоҳида бўладиган «рақамли» иқтисодиёт мавжуд эмас (айнан 
шу сабабдан «рақамли» иқтисодиёт атамасини ёзишда қўштирноқдан 
фойдаланилади): 
«Рақамли» (электрон) иқтисодиёт бу – гибрид дунё шароитларида мавжуд 
бўлган иқтисодиётдир. 
Гибрид дунё бу – реал дунёда виртуал дунё орқали барча «ҳаётий 
аҳамиятга эга» ҳаракатларни амалга ошириш имконияти билан ажралиб 
турадиган реал ва виртуал дунёлар бирлашуви натижасидир. Бу жараён учун 


ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) қийматининг пастлиги, юқори 
самарадорлиги ва рақамли инфратузилма очиқлиги зарур шартлар 
ҳисобланади. 
Рақамли ўзгариш нима дегани? Рақамли бизнес бу – жисмоний ва рақамли 
дунёларни бирлаштирадиган янги бизнес-моделлар пайдо бўлиши, – 
тушунтиради таҳлилчи компания Gаrtne. MIT СloаnScoolof Маnаgement 
рақамли ўзгаришни «корхоналар қиймати ва унумдорлигини тубдан ошириш 
учун замонавий технологиялардан фойдаланиш» сифатида таърифлайди. 
Ижтимоий тармоқлар, смартфонлар бозори, интернетга кенг полосали 
уланиш, машинали ўқитиш технологиялари ва сунъий интеллектнинг 
«портлаб» ўсиши компаниялар фаолият юритаётган дунёни ўзгартириб 
юборади. Улар ёки янги «ниша»ларни эгаллаган, ёки мавжуд «ниша»ларни 
ўзгартирган ҳолда ўзгаришларга мослашиб олиши лозим. Шундай бўлиб 
чиқадики, ташкилотларни рақамли ўзгартириш бу – янги ахборот 
технологияларининг ривожланиши ва бутун дунё бўйлаб фаол тарқалишига 
жавоб ҳисобланади. 
Рақамли ўзгартириш турли даражаларга эришиб, улар ўртасидаги фарқ 
иккита 
атама 

«рақамли 
кўринишга 
келтириш 
(оцифровка)» 
ва 
«рақамлаштириш (цифровизация)» ўртасидаги фарқ билан бир хил маънога 
эга. Рақамли кўринишга келтириш бу – ахборотни жисмоний воситалардан 
рақамли воситаларга ўтказишдир. Рақамли кўринишга келтиришга мисоллар 
– электрон китоблар, видеокурслар, суратнинг рақамли нусхасини яратиш ва 
ҳ.к. Бунда ахборот структурасининг ўзгариши рўй бермайди: у фақат электрон 
шаклга эга бўлади, холос. Рақамли кўринишга келтириш кўпинча мавжуд 
бизнес-моделни такомиллаштириш ва бизнес-жараёнларни оптималлаштириш 
учун фойдаланилади. 
Рақамлаштириш бу – рақамли шаклда янги маҳсулот яратишдир. 
Масалан, мультипликацияли динамик ўқув курси ёки ҳужжатни шарҳлашнинг 
интерактив тизими – бу рақамлаштиришдир. Рақамлаштириш асосида 
яратилган маҳсулотни унинг сифати жиддий йўқотмасдан туриб жисмоний 
воситаларга ўтказишнинг имкони йўқ, шу сабабли рақамлаштириш, рақамли 
кўринишга келтиришдан фарқли равишда, бизнесга сезиларли даражада 
кескин ривожланиш ва янги рақобатли устунликлар қўлга киритишга имкон 
беради. 
Амалда рақамли ўзгартиришнинг иккита йўналиши мавжуд. Биринчи 
йўналиш 
бу 
– 
мавжуд 
бизнес-жараёнларда 
одамлар 
иштирокини 
минималлаштириш учун уларни автоматлаштириш ва роботлаштиришдир. 
Иккинчи йўналиш – экспоненциал ташкилот яратиш мақсадида олинган 
бошқарув тизимини масштаблаштиришдир. Экспоненциал ташкилот деганда 
биз уларни масштаблаштириш худди шу соҳада ишлайдиган бошқа 
ташкилотлар билан таққослаганда камида ўн баравар юқори бўлишини 
тушунамиз.
Сир эмаски, компанияларнинг минтақавий ва халқаро экспансияси 
кўпинча бошқарув тизимини жаҳон даражасида нусха кўпайтириш қийинлиги 
билан тўхтатиб турилади. Тез ўсиш муаммолари кўпинча нусха кўпайтиришда 


асосий 
муаммо 
ҳисобланади. 
Автоматлаштириш 
ҳисобига 
рақамли 
ўзгартириш бошқарув тизими ва бизнес-жараёнларни стандартлаштиришга, 
демак, уларни жаҳон миқёсида тез ривожлантиришга имкон беради. 
Бунга мисол қилиб минтақа кўлами, аудиториялар ҳажми ва ўқитувчилар 
сони билан чегараланган бизнес-мактабдан миллий ёки халқаро миқёсдаги 
бизнес яратишга микон берадиган таълим жараёнини ўзгартиришни келтириб 
ўтиш 
мумкин. 
Таълим 
жараёнини 
рақамли 
кўринишга 
келтириш 
харажатларни минималлаштириш, бунда ўқув курсларини ўқитувчи 
гапирадиган тилни тушунадиган чекланмаган аудитория учун очиқ қилишга 
имкон беради. 
Экспоненциал ташкилот яратишнинг асосий шартларидан бири 
хизматларни бир хиллаштириш имконияти ҳисобланади, агар хизмат бир 
хиллаштирилган бўлса, ушбу хизматларни тақдим этишни бошқариш тизими 
ҳам бир хиллаштирилиши ва келгусида автоматлаштирилиши мумкин. 
Рақамли ўзгартиришда харажатлар жиддий қисқариши мумкин бўлиб, 
фаол сотувлар ташкил қилишсиз эплаштиришга имкон берарди. Компанияни 
вирусли маркетинг ва «сарафан» радиоси орқали илгари суриш мумкин бўлиб, 
бу нарх бўйича демпинг ва хизматлар буюртма қилиш учун рақамли 
интерфейс ҳисобига минимал харажатлар блан бизнеснинг «портлаб» 
ўсишини таъминлайди. 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish