Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

тўғрисида рисола» (1662й.), «Сўз донишмандларга» (1665й.), «Ирландиянинг сиѐсий 
анатомияси» (1672й.), «Сиѐсий арифметика» (1683й.) ва бошқа шу каби асарларни 
ѐзди. 
В.Петти XVII асрдаги энг таниқли шахслар қаторидан ўрин олади (Мак-Куллохнинг 
1845 йилда берган баҳоси). У иқтисодиѐтни ўрганишда янги усулни қўллади, кўриниб 
турган воқеаларни шархлашдан уларнинг моҳиятини таҳлил этишга ўтди. В.Петти 
тадқиқот предмети сифатида ишлаб чиқариш соҳасини олди. Унинг фикрича, бойлик 
пайдо бўлиши ва кўпайиши фақат моддий неъматлар яратиш соҳасида рўй беради, бу 
жараѐн савдо ва савдо капиталининг ҳеч қандай иштирокисиз бўлади. 
Олимнинг тадқиқот усулида эмпиризм элементлари (унсурлари) бўлишига 
қарамасдан (бу масалан, ер баҳосини талқин этишда кўринади), давлатнинг иқтисодий 
фаолиятга аралашувини қисман қўллайди (мамлакатдаги савдогарлар сонини 
қисқартиришни талаб этади), у асосан эркин иқтисодиѐт (laisser faire) принципларини 
қўллайди ва меркантилистлардан фарқли равишда пул муомаласи ва савдони 
эркинлаштириш тарафдори бўлган. У ўз тадқиқотларида бир қанча методик (шартли) 
соддалаштиришлардан фойдаланилади: 
муомала соҳасининг ишлаб чиқаришга тескари таъсири инкор этилади; 
пул ва товар бозорларининг ўзаро боғлиқлиги кўзда тутилмайди; 
товарлар ва хизматлар қиймати (қиммати) пайдо бўлиш табиатида ҳаражатлар 
ҳарактеристикаси (сабаб-оқибат принципи) қўлланилади; 
иш ҳақини ишчи меҳнати баҳоси сифатида талқин этиш, оқибатда эркин рақобат 
шароитида иш ҳақининг минимал бўлиши ва бошқалар. 


44 
У иқтисодий жараѐнларга хос ички қонуний алоқалар ва уларнинг сабабий 
муносабатларини кўрсатишга интилди. Уни «фақат табиатда кўринарли асосга эга 
бўлган сабабларгина» қизиқтирар эди. Петти иқтисодиѐтга табиатшуносликда 
қўлланиладиган усулни киритиб, шу билан бирга иқтисодий таҳлилнинг статистик 
усулидан ҳам кенг фойдаланди. 
В.Петтининг дастлабки асарларида меркантилистларнинг таъсири анча кучли 
бўлган, аммо кейинги «Пул тўғрисида бир неча оғиз сўз» (1682й.) китобида у 
меркантилизмдан бутунлай воз кечди. Бошида у фаол (актив) савдо сиѐсатини, 
давлатнинг иқтисодиѐтга аралашувини қўллади, аммо бу ишлаб чиқаришни 
ривожлантиришга ѐрдам бериши керак, деган фикрда бўлган. У бойлик ва қашшоқликка 
баҳо бериб, бу ҳаѐтнинг абадий ва ўзгармас, шафқатсиз қонунидир, деган хулосага келди. 
«Баъзи одамларнинг бошқасидан кўпроқ қашшоқлиги доим бўлган ва доим бўлади» деган 
эди у. Аммо Петти ортиқча зеб-зийнатга берилишдан тийилиш зарур деб билган. 
Меркантилизм нуқтаи назаридан амалий, аниқ масалаларни ечиш борасида у ўз 
асарларида бўлаѐтган воқеаларни таърифлашга кўпроқ ўрин берган. Аммо иқтисодий 
жараѐнларни тадқиқ қилиш давомида ҳодисаларнинг ички моҳиятига кириб борди, 
уларни изоҳлашга ўринди, иқтисодиѐтда табиий фан методларини қўллади, айниқса 
математикани кенг тадбиқ этди. У ўзининг тадқиқотларида айрим одамларнинг фикри, 
хоҳиши ва эхтиросига оид барча нарсаларни четда қолдириб, иқтисодий ҳодисаларнинг 
ўзаро боғлиқлигини кўрсатишга интилди. Шу йўл билан у иқтисодиѐтда илмий абстракт 
методни қўллашда дастлабки қадамни қўйди. Шундай қилиб, В.Петти иқтисодий 
таҳлилда статистик метод, янги методологияни қўллай бошлади. Шуниси диққатга 
сазоворки, В.Петти иқтисодий масалаларни ѐритганда табиий фанлар, айниқса медицина, 
анатомия (ахир, В.Петтининг ўзи врач-да!) матнлари ва ўхшатмаларидан усталик билан 
фойдаланган. У масалани ечиш учун тўғри йўлни топиш, «сиѐсий жонивор»нинг 
соғлигини таъминлаш учун фақат унинг анатомиясини ўрганиш орқали ҳал этиш 
мумкинлигини исботлаб берди. У меркантилистлар каби иқтисодий текширишларни 
муомала соҳасидаги воқеаларни умумлаштириш билан чеклаш мумкин эмас деган 
хулосага келди. У хўжаликнинг асосини ишлаб чиқариш жараѐни ҳал этади, жамият 
бойликлари моддий неъматлар яратиш давомида юзага келади, дейди. Савдогарчиликни 
унумсиз касблар қаторига қўшади. Петтининг фикрича, улар ҳеч қандай маҳсулот 
яратмайдилар ва фақат қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини худди инсондаги 
вена ва артерияларга уҳшаб жамият танасидаги қон тўйинтирувчи шарбатларни 
тақсимлагандек тақсимлайдилар. Ишлаб чиқаришни хўжаликнинг асоси сифатида 
ўрганиб, баҳонинг табиатини, иш ҳақи ва ер рентаси, ер баҳоси миҳдорини белгиловчи 
сабабларни аниқлашга интилди. В.Петтининг пулга бўлган муносабатини кўриб 
чиқадиган бўлсак, у қимматбаҳо металл ва тошларни бошқа товарларга солиштириб, улар 
айнимайди ва ўзгармайди, ҳар ерда ва ҳар қачон бойлик сифатида сақланади, деган. Шу 
сабабли бундай товарларни ишлаб чиқариш ва савдо қилиш керак, чунки бу бошқа ишлаб 
чиқариш ва савдодан қулайроқдир. Шу билан бирга олим ҳар қандай йўл билан олтин ва 
кумуш, яъни пул тўплашга қарши эди. 
1682 йилда ѐзилган «Пул тўғрисида бир неча оғиз сўз» китоби 32 та савол ва 
жавоб тариқасида Англияда пул чақасини қайтадан зарб этиш масаласига бағишланган. 
Бу аслида кичик бир парча пул назариясининг устуни эди. Унда Петти меркантилизмдан 
бутунлай воз кечади ва пулни умумий эквивалент вазифасини бажарувчи махсус товар 
деб ҳисоблайди. Пулнинг қиймати ҳам бошқа товар каби сарфланган меҳнат миқдори 
билан аниқланади, алмашув қиймати эса қимматбаҳо металлни қазиб олишга кетган 
меҳнат сарфлари билан белгиланади. Энг муҳим масала, бу мамлакатдаги пулнинг 
миқдори, яъни оборотдаги пул масаласи эди. 
Муомаладаги пулнинг миқдори товар-тўлов оборотлари ѐки охир-оқибатда 
реализация қилинаѐтган товарлар, уларнинг баҳоси (тўғри пропорция) ва пулнинг 
муомала частотаси (тескари пропорция) билан аниқланади. Ўша даврда қимматли 


45 
металлардан қилинадиган чақа пуллар банк томонидан чиқариладиган қоғоз пуллар билан 
(маълум чегарада) алмаштирилиши мумкин деган тўғри хулоса чиқарилади. 
Унинг фикрича, пул инсон организмидаги ѐғга ўхшайди, чунки ѐғнинг ортиғи ҳам, 
ками ҳам зиѐндир, яъни унинг меъѐрда бўлгани яхши (унинг врачлигини эсланг). 
В.Петти давлатнинг иқтисодиѐтга аралашувига ҳам эътибор берди, бу аралашув 
ривожланишга ѐрдам бериши керак, лекин бошқа пайтда давлат иқтисодиѐтдан узоқ 
бўлиши керак. Унинг фикрича, врач касални даволаганда иложи борича сунъий 
дорилардан камроқ фойдалангани, кўпроқ объектив омилларни ишлатгани маъқул (давлат 
аралашуви зарур холда ва меъѐрда бўлгани яхши). 
В.Петти ўзининг табиий баҳо тўғрисидаги таълимотида қийматнинг меҳнат 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish