Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

Македонскийнинг «Куч натижа бермаган жойда пулни ишга солиш керак», деган 
иборасини яхши кўрган. 
Савдо балансини ошириш учун ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтиришга 
эътибор берилди, бунда биринчи навбатда ѐлланма ишчиларнинг иш ҳақини чеклаш ва 
умуман, халқнинг турмуш даражасини пасайтириш керак, деб топилди. Иш ҳақини 
чеклаш зарурлиги ғоявий асосда ҳал этилди. Т.Манн ѐзишича, «мўл-кўлчилик ва куч 
халқни қанчалик бузса, эҳтиѐжсиз қилиб қўйса, қашшоқлик ва мухтожлик уни шунчалик 
ақлли ва меҳнатсевар қилади» эмиш. Бу албатта, савдо капитали ходимлари ҳар қандай 
йўл билан имкони борича кўпроқ бойиши учун йўл очиб бериш, демакдир. XV-XVII 
асрларда меркантилизм ғоялари (пул тўплаш сиѐсати, протекционизм, хўжалик 
фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқалар) Европанинг деярли барча 
мамлакатларида, Португалиядан то Масковиягача ѐйилди. Францияда бу ғоя XVIII 
асрнинг иккинчи ярмида молия министри Кольбер томонидан ривожлантирилди. 
Францияда судхўрликнинг ривожланиши шу сиѐсат билан чамбарчас боғлиқ, унинг 
таъсири асрлар давомида сақланиб қолди ва миллий хусусият касб этди (П-П). Италия 
иқтисодчилари ҳам (А.Серра) бу таълимотни кенг тадқиқ этдилар. Агар инглизларда бу 
таълимот кўпроқ «савдо» билан боғлиқ бўлса, италияликларда у кўпроқ «пул», «чақа» 
шаклида намоѐн бўлган. Германияда меркантилизм камералистика шаклида бўлиб, XIX 
аср бошларигача расмий иқтисодий доктрина эди. 
Аммо меркантилизмнинг иқтисодий ғоялари ва унинг назарий асоси Англияда 
ишлаб чиқилди. Ўз даври учун бу таълимот анча ижобий воқеа бўлди. 
Меркантилизмнинг назарий ва сиѐсий сиѐсат сифатида миллий ҳарактерда 
эканлиги ўзининг асосига эга эди. Капитализмнинг тез ривожи фақат миллик рамкаларда 
мумкин эди ва кўп ҳолларда давлат ҳоқимиятига боғлиқ бўлган, чунки давлат капитал 
жамғарилишига ѐрдам берган ва шу билан хўжалик ўсишини таъминлаган. 
Меркантилистларнинг қарашлари шу даврдаги иқтисодий ривожнинг ҳақиқий қонуният 
ва талабларини изхор этган. Нима учун «бойлик», яъни истеъмол қилинаѐтган ва 
жамланаѐтган бойликлар (яъни истеъмол қийматлари) бир мамлакатда бошқасиникидан 
тезроқ ўсади? 
Корхона ва айниқса давлат миқѐсида бойлик тезроқ кўпайиши учун нима қилиш 
мумкин ва зарур? деган савол туғилади. Меркантилистлар шу саволга жавоб беришга 
ўриндилар. 
Давр тақозоси туфайли саноат ҳали феодалистик, аниқроғи капитализмгача бўлган 
шаклда эди ва саноат капитали ҳали етакчи эмас эди, асосий капитал савдода тўпланди. 


35 
Шу даврда Ост-Индия, Африка ва бошқа колонияларнинг асосий мақсадлари савдо билан 
боғлиқ эди. «Миллий бойликка» асосан ва кўпроқ савдо капитали сифатида қаралган ва 
асосий иқтисодий категория - алмашув қийматига катта эътибор берилган. 
Арасту, Ибн Халдун ва бошқа олимларга тегишли бўлган эквивалент (тенг) 
алмашув тамойили меркантилистларга ѐт эди. Аксинча уларнинг фикрича алмашув 
табиатан тенгсиз, яъни ноэквивалентдир. Бу ғоянинг келиб чиқиши тарихан бўлиб, улар 
алмашув деганда биринчи навбатда ташқи савдо алмашувини тушунишган, айниқса 
ривожда ортда қолган халқлар ва мустамлакалардаги алмашув олдиндан тенг бўлмаган. 
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бошқа йўналиш (Арасту), ўрта асрдаги 
тадқиқотчилардан фарқли равишда меркантилистлар қийматнинг меҳнат назариясини 
ривожлантирмадилар. Уларнинг фикрича, капиталнинг ўсиши ва жамғарилиши алмашув 
туфайли, айниқса ташқи савдо туфайли рўй беради, лекин улар кўп масалаларни тўғри 
ҳал этишга интилганлар. Меркантилизм бу даврда халқ манфаатларидан йирок сиѐсатни 
олиб бораѐтганлиги очиқдан-очиқ маълум бўлиб қолди. Баъзи бир инглиз муаллифлари, 
масалан Ж.Чайлд, У.Темл бошқача йўл, яъни ссуда капитали миқдори (фоиз)ни 
камайтиришни таклиф этган. Меркантилистларнинг ғоялари буржуа сиѐсий 
иқтисодининг аввалги давр қарашларини акс эттиради, чунки улар асосий эътиборни 
муомала соҳасига қаратган эдилар (бойлик асосан ишлаб чиқариш соҳасида юзага келади, 
буни кейинроқ кўрамиз). Меркантилизм турли давлатларда асосий соҳаларда бир хил 
намоѐн булса ҳам ўзига хос миллий хусусиятларга ҳам эга. Капиталистик ишлаб 
чиқаришга имкони борича кўпроқ аҳолини жалб этиш муҳим деб ҳисобланган, чунки 
реал иш ҳақи паст бўлган шароитда фойда келиши ошади ва капитал жамғарилиши 
тезлашади. 
Пул тизимини тартибга солиш, бу борада давлатнинг ролини ошириш қўлланган. 
Айрим мутахассислар, Т.Манн четга нодир металлар чиқаришга рухсат бериш тарафдори 
эди. Унинг фикрича, деҳқон ҳосил олиш учун ерга дон сепиши керак бўлгани каби, 
савдогар ҳам четга пул олиб чиқиши ва унга чет эл товарларини сотиб олиши, уни кўплаб 
олиб келиб, яна қайтадан сотиши ва янги қўшимча пул ишлаб, миллатга фойда 
келтириши керак. Мамлакат қуйидаги халқаро алмашув йўллари билан фойда олиши 
мумкин: товарлар, хизматлар, нодир металлар экспорти ѐки инвестиция шаклида капитал 
импорти (чет элдаги капитал фойдаси шаклида ҳам бўлиши мумкин). Давлат сарфлари 
қуйидагича: товарлар импорти, яширин импорт, нодир металлар импорти ва чет эл 
активлар шаклидаги капитал экспорти. Одатда бу икки ҳолат тенг бўлади. Аммо 
меркантилистлар шу йўл билан фойда олиш мумкинлигига ишонганлар, бу бироз хато 
фикрдир (қуйида кўрилади). 
Меркантилизм таълимот сифатида ҳам, иқтисодий сиѐсатдаги йўналиш сифатида 
ҳам турлича эди: эскираѐтган феодал муносабатларга қарама-қарши ва янги буржуазияни 
қўллаш орқали ўз даври учун прогрессив бўлган илк капитализмнинг шаклланишига 
яхши имконият яратди. Аммо Францияда Людовик XIV («Давлат бу мен» деган) ва 
Кольбер томонидан мануфактураларни кўпайтириш усули миллий саноатни 
ривожлантириш учун эмас, абсолютизмни мустаҳкамлаш, қирол хонадонининг сарф-
ҳаражатларини қоплашга қаратилди. Германиядаги камералистлар ҳам мавжуд 
ҳоқимиятни қўллаш, аҳолини эса уларга сўзсиз буйсундиришга ҳаракат қилдилар. 
Меркантилизм билан бирга сиёсий иқтисод тушунчаси ҳам кириб келди. Бу тушунча 
франциялик Антуан Монкретьен Сьер де Ваттевиль томонидан киритилди (1565-1621). 
У 1615 йилда «Сиѐсий иқтисод трактати» китобини ѐзди. Бундаги асосий ғоя - «кўп 
сотишу, кам сотиб олиш». Олим ўз ғоялари буйича фаол меркантилист эди. 
«Сиѐсий иқтисод» тушунчаси ва шу номли фан ХХ асрнинг 90-йилларигача яшаб 
келди, айниқса собиқ социалистик деб аталган мамлакатларда бу ном машхур эди, чунки 
давлатнинг иқтисодиѐтга фаол аралашувини қонуният даражасига кўтарган эди. Fарбда 
XIX аср охирида (А.Маршалл) бу ибора «экономикс» шаклида қўлланила бошланган (бу 
ҳақида қуйида гап боради). Англияда қишлоқ хўжалиги ва саноатда капиталистик 


36 
ўзгаришлар эрта амалга ошган ва бунга меркантилизм ҳам ѐрдам берган бўлса, 
Францияда аҳвол ўзгача эди. Францияда янги меркантилизм сиѐсати (Людовик XIV) 
ҳукумат аъзоси (молия назоратчиси ва денгиз ишлари вазири) Жан Батист Кольбер (1619-
1683) томонидан кенг олиб борилди (бу сиѐсат кольбертизм деб аталади). Бу давлатда 
феодал муносабатлар (айниқса майда деҳқончилик) кенг тарқалгани учун Кольбер асосий 
эътиборни саноатга қаратди ва аграр соҳани деярли эътиборга олмади. Масалан, четдан 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари келтириш қўлланган, чиқариш эса чекланган, дон нархи 
давлат томонидан паст ушлаб турилган. 
Бу сиѐсатда саноат биринчи ўринга қўйилади ва айниқса қишлоқ хўжалигининг 
пасайишига олиб келди, бу эса норозиликларга сабаб бўлди. Шундай ҳақиқатга яқин 
ривоят борки, унга кўра ишбилармонлар Кольберга шикоят қилишган, шунда у «нима 
истайсизлар» деб сўраганда французча «laisser faier» (қилишга рухсат беринг, яъни ўз-
ўзидан давом этаверсин) деган эканлар, яъни «бизга эркинлик беринг» дегани. Бу ибора 
ҳозирги даврда ҳам соф эркин иқтисодиѐт принципларини, биринчи навбатда, давлатнинг 
иқтисодиѐтга аралашмаслигини талаб этади (либерализация, лэссэ-фэрр). 
Меркантилизмнинг яна бир шакли камералистика (лотинчада-хазина) бўлиб, 
айниқса, Германияда кенг тарқалган. Бу ғоя тарафдорлари йирик феодаллар 
хўжаликларини бошқариш масаласини юқори қўядилар ва буни идора доирасида ҳал 
қиладилар. Демак, янги таълимот бўйича иқтисодиѐтда давлат роли биринчи ўринга 
кўйилади. Амалда эса турли-туман фармон, фармойиш, қонунлар юзага келиб, эркин 
рақобатга йўл берилмас эди. Ҳунармандчилик буйича цех тизими, феодалларнинг 
имтиѐзларини ҳимоя қилувчи қоидалар сақлаб қолинди (тенглик йўқ). Бу тизим 
Францияда ХVIII аср охиригача, Англияда ХIХ аср бошларигача сақлаб келинди. 
Меркантилизм бозор иқтисодиѐтининг биринчи таълимоти эди. Бу таълимот барча 
мамлакатларда тарихан прогрессив ҳарактерга эга. Меркантилистлар биринчи марта 
бойлик сифатида истеъмол қийматини эмас, балки алмашув қийматини қабул қилдилар. 
Улар қийматни ва демак бойликни пул билан тенглаштириб, оддий тил билан айтганда 
кўпол, содда шаклда бозор-капиталистик иқтисодиѐтнинг сири, унинг алмашув 
қийматига тўла тобеъ эканлигини очиб қўйдилар. Хуллас, меркантилистлар қийматнинг 
меҳнат назариясидан анча узоқда эдилар. Меркантилизм (протекционизм) сиѐсати 
капиталнинг дастлабки жамғарилишини ва демак, феодализмдан капитализмга ўтишни 
тезлаштирди. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish