Ижтимоий-руҳий соҳа – шахснинг фуқaролик дунё-
қарашини, унинг шахсий ва касбий хусусиятларини, яъни
онгини, ўз-ўзига баҳо бериши, ўқитишга нисбатан тириш-
қоқлигини акс эттиради.
26.
Фаол эшитиш – нафақат нима дейилаётганига
эътибор бериш, балки қандай айтилаётганига эътибор
бериш демакдир.
27.
Асосий инсоний эҳтиёжлар – инсоннинг тирикли-
гини таъминлаб берувчи ва саломатлигини сақлашга қара-
тилган омилларга бўлган эҳтиёжлари бўлиб, физиологик ва
психологик (руҳий) эҳтиёжларни бирлаштиради.
28.
Асосий физиологик эҳтиёжлар – яшаш учун зарур
бўлган – нафас олиш, овқатланиш, уйқу, дам олиш,
ҳаракатланиш, физиологик ажратмаларни чиқариш, тана
ҳароратини нормал сақлаш, жинсий фаолият ва бошқалар
кўзда тутилади.
29.
Психологик (руҳий) эҳтиёжлар – деганда инсон
ҳаёт фаолияти даврида шаклланган ва инсоннинг шахсий
фазилатларини ифодалайдиган эҳтиёжлар тушунилади.
30.
Do'stlaringiz bilan baham: |