Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги тошкент дaвлaт иқтисодиёт университети


-расм. Мутлақ афзаллик ва ташқи савдодан фойда олиш



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/16
Sana23.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#163870
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Дурдона Курс иши

2-расм. Мутлақ афзаллик ва ташқи савдодан фойда олиш
2
 
Бундай шароитда кийим ва тахта маҳсулотларини максимал истеъмол 
қилиш ҳажми ҳар бир мамлакатда ишлаб чиқариш имкониятлари чизиқлари 
орқали тавсифланади (2-расмдаги қалин чизиқлар). Бу ерда альтернатив 
харажатлар доимий деб ҳисобланганлиги сабабли ишлаб чиқариш имкониятлари 
чизиқлари тўғри чизиқлардан иборат. 
Бизнинг мисолимизда Ватан кийим ишлаб чиқаришда, Хориж эса тахта 
ишлаб чиқаришда мутлақ афзалликка эга. 
Халқаро савдо ўзаро манфаатли бўлиши учун ташқи бозорда маҳсулотнинг 
нархи худди шу маҳсулотни экспорт қилувчи мамлакатдаги ички мувозанат 
нархидан юқори ва импорт қилувчи мамлакатникидан паст бўлиши керак. 
Бизнинг мисолизимизда кийимнинг жаҳон бозоридаги нархи қуйидаги
чегараларда ўрнатилиши керак: 
0,5 бирлик тахта < 1 кийим < 2,5 бирлик тахта 
Агар жаҳон бозорида нарх, айтайлик, 1 бирлик кийим = 1 бирлик тахта 
бўладиган бўлса, унда кийим ва тахтани истеъмол қилишнинг максимал ҳажми 
савдо имкониятлари йўналишлари бўйича аниқланади (1.4 - расмда узилувчан 
2
Сиражиддинов Н. Халқаро иқтисодиѐт. Биринчи қисм. Ташқи савдо назарияси ва сиѐсати. Дарслик. – Т.: 
“IQTISODIYOT”, 2019. – 181. 


12 
чизиқлар). Ушбу чизиқларнинг қиялиги дунё бозорида кийим ва тахтанинг 
нархлари нисбати билан белгиланади. Мамлакатларнинг ташқи савдодан 
олинадиган фойдлари уларнинг истеъмолини кўпайиши билан характерланади. 
Истеъмол эса икка сабабга кўра кўпайиши мумкин: 
Истеъмол таркибининг ўзгариши; 
Ишлаб чиқаришга ихтисослашиш. 
Биринчи ҳолда ихтисослашиш рўй бермайди ва мамлакатларда талаб 
таркиби билан белгиланадиган ишлаб чиқариш таркиби ўзгармай қолади. 
Айтайлик, Ватанда ишлаб чиқариш таркиби унинг ишлаб чиқариш 
имкониятлари чизиғида ётган So нуқта билан, Хорижда эса S*1 нуқта билан 
аниқланади (2 - расм) деб фараз қилайлик. Ўзининг афзалликка эга бўлган 
маҳсулотининг бир қисмини ташқи бозорда сотиш орқали мамлакат бошқа 
товарни кўпроқ сотиб олиши ва истеъмол қилиши мумкин. Истеъмол таркибини 
шу тарзда ўзгартириш орқали мамлакат, ишлаб чиқариш таркиби ўзгармаган 
тақдирда ҳам ишлаб чиқариш имкониятлари чегарасидан ташқарига чиқиб, 
истеъмол ҳажмини кўпайтиради. 
Иккала мамлакат ҳам ўзлари учун афзалликка эга бўлган маҳсулотларни 
ихтисослашадиган бўлсалар, улар бундан ҳам кўп фойда олишлари мумкин. 
Бундай ҳолда ҳар икки мамлакат ҳам кийим, ҳам тахта истеъмолини кўпйтириши 
мумкин (масалан, 2- расмда Ватан учун C нуқта, Хориж учун С* нуқта). Бу эса 
ҳар бир мамлакат қайси маҳсулотни ишлаб чиқаришда мутлақ афзалликка эга 
бўлса, шу соҳада ишлаб чиқаришга ихтисослашиши, бу маҳсулотнинг бир 
қисмини экспорт қилиши ва бошқа мамлакат мутлақ афзалликка эга бўлган 
маҳсулотларни импорт қилиши натижасида истеъмолини кўпайтириши 
мумкинлигини, ташқи савдо унда қатнашадиган барча мамлакатларга фойда 
келтиришини кўрасатади. 
А. Смит каби Д. Рикардо ҳам бозордаги таклифга катта аҳамият берган. 
Унинг фикрича, халқаро савдо асоси сифатида мамлакатлар ўртасида мавжуд 
бўлган ишлаб чиқариш ҳаражатларидаги фарқлар ётади. Ушбу фарқлар табиий 
ва вужудга келтирилган афзалликлардан келиб чиқадиган ишлаб чиқариш 


13 
омиллари унумдорлигидаги фарқлар оқибатидир. Аммо А. Смитдан фарқли, 
Д. Рикардо нисбий афзалликларнинг аҳамиятига урғу берган. 
Д. Рикардо ишлаб чиққан нисбий афзаллик тамойилига мувофиқ, бир 
мамлакат ўз савдо ҳамкорига нисбатан барча маҳсулотларни ишлаб 
чиқаришда мутлақ афзалликка эга бўлса ҳам, ўзаро манфаатли халқаро савдо 
учун асос қолади. Ёпиқ иқтисодиёт шароитида мамлакатлар ўртасидаги 
нархлар нисбатида тафовутлар сақланиб қолар экан, ҳар бир мамлакат нисбий 
афзалликка эга бўлган маҳсулот топилади. Бошқача сўзлар билан айтганда, 
мамлакатларда савдо алоқалари ўрнатилишидан олдин нархлар нисбати фарқ 
қиладиган бўлса, ҳар бир мамлакатда шундай маҳсулот топиладики, бу 
маҳсулотни ишлаб чиқариш бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаришга нисбатан 
кўпроқ фойда келтиради. Мамлакат нисбий афзалликка эга бўлган 
маҳсулотини экспорт қилиш ва иккинчи мамлакат нисбий афзалликка эга 
бўлган маҳсулотни импорт қилиш орқали фойда олади ва ташқи савдода 
иштирок этган ҳар бир мамлакат халқи истеъмоли кўпаяди ва фаровонлиги 
ошади. 
Фараз қилайлик, жаҳон хўжалиги икки мамлакат иқтисодиётдан иборат: 
Ватан ва Хориж. Ушбу иқтисодиётлар битта ишлаб чиқариш омилини – 
меҳнатни ишлатган ҳолда икки турли маҳсулот ишлаб чиқаради: кийим ва 
тахта. 

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish