O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧЕКЛИЛИК ВА ЧЕКСИЗЛИК 
(фалсафада) — нарса ва ҳодисаларнинг 
қарамақарши томонларини ифодалов-
чи тушунчалар. Чеклилик — фазо ва 
вақтда ўз ибтидоси ва интиҳоси бўлган 
аниқ, чегарали объектлар (нарса, жара-
ён, ҳодиса, ҳолат, хусусият ва ш.к.)ни 
англатади. Чеклилик чегараси объект 
интиҳосини бошқа объектдан ажратиб 
туради ва уларни бирбирига боғлайди. 
Чеклилик доим ўзгаришда, ҳаракатда. 
Воқеликдаги ҳар бир билиш объекти му-
айян муносабатда, чеклилик сифатида 
намоён бўлади. Чексизлик — материя ва 
унинг турли хусусиятларига хосдир. У 
дунёнинг фазо ва вақтда бениҳоялигини 
англатадиган тушунча. Ҳар қандай нарса 
ва ҳодисалар чеклидир, чунки у бошқа 
предмет ва ҳодисалардан мустақил ҳолда 
мавжуд бўлиб, фазо ва вақтда маълум 
кўламни эгаллайди. У ўзини қуршаб 
олган дунё билан тинимсиз алоқада 
бўлганлиги учун чексиздир. Ҳар қандай 
чекли нарса — чексизликнинг юз бери-
ши шаклидир. Илмфан чеклили объект-
ларини билиш оркали чексизликни очиб 
беришга яқинлашади. 
ЧЕКСИЗ КАТТА МИҚДОР - 
ўзгариш жараёнида мутлақ қиймати 
бўйича берилган ҳар қандай сондан кат-
та 6ўлиб қоладиган ўзгарувчи миқдор. 
Ч.к.м. ўзгариш жараёнида мутлақ 
қиймати бўйича аввалдан берилган ҳар 
қандай мусбат сондан катта бўла ола-
ди. 2) чегараланган микдор билан Ч.к.м. 
кўпайтмаси Ч.к.м.дир; 3) Ч.к.м.га теска-
ри бўлган миқдор чексиз катта микдор-
дир; 4) чексиз катта миқдорга тескари 
бўлган миқдор Ч.к.м. бўлади. 
ЧЕКСИЗ КЎПАЙТМА - ҳадлари 
нолдан фарқли бўлган кетма-кетлик 
ҳадларининг кўпайтмасидан тузилган.
ЧЕКСИЗ ҚАТОР - қ. Қаторлар. 
ЧЕКСИЗЛИК (математикада) — 
миқдорлар, катталиклар ва б. математик 
тушунчаларни кенгайтириш мақсадида 
ишлатиладиган тушунча. Математик 
анализда чексиз кичик, чексиз катта мик-
дорлар, геометрияда чексиз узоклаштан 
элементлар, ҳақиқий сонлар тупламини 
иккита «махсус» сон —оо ва +оо билан, 
тўпламлар назариясида натурал сонлар 
қатори 1, 2,... ни трансфинит сонлар би-
лан тўлдириш ва ҳ.к. шундай тушунча-
дир.
Маc, ҳосила тушунчаси чексиз ки-
чик икки миқдор нисбатининг лими-
ти, интеграл эса сони чексиз кўп «чек-
сиз кичик»лар йиғиндисининг лимити 
бўлиб, бундай «кенгайтиришлар» мат. 
ва б. фанларда муҳим аҳамиятга эга. 
Ўзгарувчан чексиз кичик, чексиз кат-
та миқдорларни ўзгармас чексиз катта 
миқцорлардан фарқ қилиш учун «потен-
циал» ва «актуал» чексизлик терминлари 
вужудга келган.
ЧЕЛАК — Самарканд вилояти 
Пайариқ туманидати шаҳар (1981 й. 
дан). Илгари унинг ўрнида Ойтамғали 
қишлоғи бўлган. Ч. туман маркази 
(Пайариқ)дан 8 км, яқин т.й. станция-
си — Самарканд (36 км). Аҳолиси 16,6 
минг киши (2000). Хўжаликлари ва 
аҳолиси Пайариқ каналидан сув олади. 
Шаҳардаги корхона ва микрофирмалар 
асосан, қ.х. маҳсулотларини қайта иш-
лашга ихтисослашган. Ч.да Ўзбекистон 
—Россия «БалтиморЧелак» қушма кор-
хонаси (томат пастаси ишлаб чиқаради) 
фаолият курсатади. 4 савдо маркази, ма-
даний ва маиший хизмат кўрсатиш шо-
хобчалари, 4 умумий таълим мактаби, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
46
болалар мусиқа мактаби, касбҳунар кол-
лежи, 3 кутубхона, 4 маданият уйи, ста-
дион, спорт зали, марказий касалхона, 8 
дорихона ва б. тиббий муассасалар бор. 
Ч. яқинидаги Хартанг қишлоғида Бухо-
рий ёдгорлик мажмуи барпо қилинган 
(1998).

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish