3
ЧАВЕС (Chavez) Фриас Уго Рафаэль
(1954.28.7, Баринас штати) — Венесуэла
давлат арбоби. Ҳарбий билим юртини
тугатган (1975). КОМАКАТЕ ташкило-
тида ҳукуматга қарши яширин фаолият
билан шуғулланган. 1980-й.лар охири —
1990-й.лар бошида ташкилот ҳаракати
фаоллашган. Ч. 1992 й. 4 фев.даги армия
колонналари исёнига раҳбарлик қилган,
аммо ҳукумат исённи бостиришга эриш-
ган ва Ч. қамоққа олинган. 1994 й. авф
этилган; озодликка чиқиб яна сиёсат
билан шуғулланган. Президент сайлови
кампаниясида қатнашиб, ғолиб чиққан
ва 1998 й. дек.дан Венесуэла Боливар Ре-
спубликаси президенти.
ЧАВЧАВАДЗЕ
Илья
Григо-
рьевич [1837.27.10(8.11), Кварели
1907.30.8(12.9), Тбилиси] — грузин ёзув-
чиси ва жамоат арбоби. Петербург уни-
верситетида (1857—61) таҳсил кўрган.
1861 й. ватанига қайтиб, грузин адабиё-
тидаги инқилобийдемократик йўналишга
бошчилик қилган. 1864 й.дан эътиборан
адабий фаолиятдан ташқари, давлат ва
жамоатчилик муассасаларида ҳам хизмат
қилиб, 1861 й. ислоҳоти туфайли дво-
рянлар ва деҳқонлар ўртасидаги муноса-
батни мувофикдаштириш ишлари билан
шуғулланган. Узок, йиллар грузинлар
ўртасида саводхонликни тарқатиш жа-
миятига раис, «Иверия» газ.га мухаррир
(1877— 1902) ва грузин драматурглари
жамияти ҳайъатига раҳбар (1879 й.дан)
бўлиб ишлаган. 1906 й.да эса Давлат кен-
гашига аъзо этиб сайланган. Ч. Тбилиси-
дан Сагурамога кетаётганида чор охран-
каси жосуслари томонидан улдирилган.
Ч. ижоди 19-а.нинг 50-й.ларида бош-
ланган. «Рўё» (1859), «Бир неча ман-
зара ёки Қароқчи ҳаётидан бир лавҳа»
(1860) достонлари ва «Фақир кишининг
ҳикояси» (1859—62), «У ҳам одам-
ми?» (1859— 63), «Отарнинг беваси»
(1880) қиссаларида Ч. фузин жамияти-
дага синфийтабақавий зиддиятларни,
меҳнаткаш халқ ҳақ-ҳуқуқларининг пой-
мол қилинганини акс эттирган.
Табиат тасвирига бағишланган «Ква-
рели тоғларига» (1857) сингари айрим
шеърларни истисно қилганда Ч.нинг
поэтик асарларида ҳам ватанпарварлик
ғоялари устуворлик килган. Шоирнинг
халқ ижоди асарлари сюжети асосида
ёзилган «Дарвеш» (1883) достонида ин-
сон жамиятда яшаши ва шу жамиятни та-
комиллаштириш йўлида меҳнат қилиши
лозим, деган фикр олға сурилган. Грузин
адабий тилини халққа яқинлаштириш
ва грузин адабиётида реалистик тасвир
теранлашувида Ч.нинг хизматлари кат-
та. Асарлари кўплаб тилларга таржима
қилинган. Шоир Матцминда тоғи (Тби-
лиси)даги грузин адабиёти ва маданияти
арбоблари пантеонига дафн этилган.
Ас: Стихотворения и поэмы, Ленин-
град, 1979.
ЧАГАЕВ
Руслан
Шамиле-
вич (1978.19.10, Андижон) — бок-
счи, «Ўзбекистон ифтихори» (1998),
Ўзбекистон
Республикасида
хизмат
кўрсатган спортчи (2000). Андижон ре-
спублика олимпия ўринбосарлари би-
лим юртида таҳсил олган (1991 — 1997),
Андижон
университетини
тугатган
(2002). 91 кг вазн тоифасида Ўзбекистон
(1996, 1999, 2000, 2001), Марказий Осиё
ўйинлари (1995, Тошкент; 1997, Олма-
ота), Осиё (1995, 1999, Тошкент), Осиё
ўйинлари (1998, Бангкок), жаҳон (1997,
Будапешт) чемпиони. У 91 кг дан зиёд
вазнда ҳам жаҳон чемпиони бўлган
(2001, Белфаст). 2001 й.дан професси-
онал боксчи. Гамбург (ГФР)нинг «Уни-
версум бокс промошн» клуби билан шар-
тнома имзолаб, рейтинг учрашувларини
ўтказиб келади (2004). «Эл-юрт ҳурмати»
ордени билан мукофотланган (2001).
Do'stlaringiz bilan baham: |