O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧЎЧҚАЧИЛИК — чорванияикнпнг 
чўчқаларни урчитиш, улардан гўшт, 
ёғ, тери ва б. маҳсулотлар олиш билан 
шуғулланадиган тармоғи; чўчқалар био-
логияси, 
селекцияси, 
зоотехникаси, 
хўжалик аҳамиятини ўрганадиган фан.
Ч. 
чорвачиликнинг 
жуда 
қад. 
тармоқларидан бири. Шахарларнинг йи-
риклашуви, аҳолининг гўшт ва бошқа 
чорвачилик 
маҳсулотларига 
бўлган 
эҳтиёжлари ортиб бориши билан Ч. ҳам 
жадал ривожланди. 18-а.дан Америкада 
маҳаллий чўчқа зотларини бу ерга олиб 
келинган юнонрим ва қад. хитой зотла-
ри билан чатиштириб, янги сермаҳсул 
зотлар чиқарилди, товар Ч.дан наслчи-
лик Ч. ажралиб чикди, селекция ишлари 
олиб борилди, наслчилик китобларини 
юритиш бошланди, натижада йоркшир-
лар, беркширлар каби юқори маҳсулдор 
чўчқа зотлари яратилди.
Ч. жаҳондаги деярли барча мамлакат-
ларда гўшт мақсулотлари етиштириш-
да самарали соҳа ҳисобланади. Жаҳон 
бўйича чўчқалар сони 912,7 млн. бошни 
ташкил этади (1999); Африка мамлакат-
лари (млн. бош) (27,0), Хитой (429,1), 
АҚШ (62,2), Бразилия (27,4), Испа-
ния (21,6), Россия (17,3) ва б.да йирик 
чўчқачилик фермалари ташкил этил-
ган. Чўчқа гўшти етиштиришнинг деяр-


www.ziyouz.com кутубхонаси
189
ли ярми Осиё мамлакатлари ҳисеасига 
тўғри келади. ‘ Ўзбекистонда Ч., асосан, 
19-а.нинг 2ярмида, Россия империяси 
Ўрта Осиёни босиб олганидан кейин 
бу ерга кўчиб келган европалик аҳоли 
орқали пайдо бўлди. 1960-й.ларга қадар 
иссиқ иқлим ноқулайликларига қарамай, 
давлат ва жамоа хўжаликларининг Ч. 
фермаларида ва, асосан, рус, украин, 
белорус ва б. европалик аҳолининг шах-
сий хўжаликларида ривожланди. Россия, 
Украина, Кавказдан сермаҳсул оқ чўчқа, 
Украина дашт оқ чўчқаси, Шим. Кавказ 
ва ландрас чўчқа зотлари келтирилди. 
Ўзбекистон чорвачилик интида Ч. бўлими 
ташкил этилди. Ч. билан шуғулланадиган 
наслчилик здлари, хўжаликлари ва фер-
малари барпо этилди. 1960—91 й.ларда 
Ч. саноат асосида жадал ривожлантирил-
ган. Тошкент, Самарканд, Жиззах вило-
ятларида ихтисослашган Ч. комплексла-
ри қурилди, жумладан, 108 минг бошга 
мўлжалланган «Ғаллақудуқ», 54 минг 
бошга мўлжалланган «Сирғали» ва «Рас-
свет» комплекслари ишга туширилди. 
1990 й.да барча тоифадаги хўжаликларда 
чўчқалар сони 716 минг бошга етди, 47 
минг т чўчқа гўшти тайёрланди. 1991 
й.дан кейин қ.х.да ўтказилган иқтисодий 
ислоҳотлар давомида Ч. фермалари хусу-
сийлаштирилди. Ўзбекистонда 85,3 минг 
бош чўчқа боқилди, 5 минг т гўшт тайёр-
ланди (2003).
Ўзбекистон чорвачилик и.т. институти 
чўчқачилик бўлимида Ч. ишларини таш-
кил этиш, чўчқаларни парвариш қилиш 
ва улардан сифатли маҳсулот олиш каби 
мавзулар бўйича тадк,иқот ишлари олиб 
борилади. Олий ва махсус қ.х. ўқув юрт-
ларида Ч. фан сифатида ўқитилади.
Убайдулла Носиров, Изатулла Эшма-
тов. 
ЧЎЯН — ҳар хил буюмлар (козон, 
сантехника қурилмалари, меъморлик 
безаклари, панжаралар ва б.) қуйиш 
учун ишлатиладиган мўрт материал; те-
мир билан углерод қотишмаси. Оддий 
(легирланмаган) Ч. таркибида 2,0% дан 
ортиқ углерод ва оз миқцорда доимий 
қўшилмалар — кремний, марганец, фос-
фор ва олтингугурт бўлади. Таркибида 
легирловчи элементлар — хром, никель, 
молибден, мис, алюминий ва б., шунинг-
дек, 2% дан ортиқ марганец ҳамда 4% 
дан ортиқ кремний бўлган Ч. легирлан-
ган (махсус) Ч. дейилади.
Ч. кулранг, оқ ва оралиқ турларга 
бўлинади. Кулранг Ч.да углерод эркин 
ҳолатда — бодроқсимон, пластинкаси-
мон ёки шарсимон графит тарзида, оқ 
Ч.да углероднинг қаммаси ёки жуда кўп 
қисми темир карбиди Ғе3С — цемент 
ҳолида, оралиқ Ч.да эса углероднинг бир 
қисми цементит ва бир қисми графит 
ҳолида бўлади.
Кулранг Ч. таркибидаги графит-
нинг шаклига кўра, оддий кулранг Ч., 
болғаланувчан ва жуда пухта Ч.ларга 
бўлинади. Оддий кулранг Ч.да гра-
фит 
пластинка 
(япроқ) 
шаклида, 
болғаланувчан Ч.да — бодроқсимон 
(пағапаға), жуда пухта Ч.да эса шар ша-
клида бўлади. Куймалар олиш учун иш-
латиладиган кулранг Ч. қуймакорлик 
чўяни деб ҳам аталади. Ок Ч. қайта иш-
ланувчи Ч. дейилади, чунки у, асосан, 
пўлат ишлаб чиқаришга ярайди. Оқ Ч.ни 
термик ишлаб, юмшатиш йўли билан 
болғаланувчи Ч. ҳосил қилинади. Оддий 
кулранг Ч. ҳарфлар (КЧ) ва икки хона-
ли икки сон билан белгиланади. Маc, 
КЧ 1228 да КЧ (СЧ) ҳарфлари («кулранг 
чўян», русча «серый чугун» сўзларининг 
биринчи ҳарфлари) кулранг Ч. эканлиги-
ни, 12 сони унинг чўзилишдаги, 28 сони 
эса эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси-
ни (кг/мм2) билдиради. Болғаланувчан 
Ч. БЧ (КЧ) ҳарфлари ва кетмакет ке-
ладиган икки сон билан белгилана-
ди, маc, БЧ504 да БЧ (КЧ) ҳарфлари 
(«болғаланувчан чўян», русча «ковкий 
чугун» сўзларининг биринчи ҳарфлари) 
Ч.нинг болғаланувчанлигини, 50 сони 
чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси-
ни, 4 сони эса нисбий узайишини (% 
қисобида) билдиради.
Ч.лар темир рудалари ва полиме-


www.ziyouz.com кутубхонаси
190
талл рудаларидан металлургия печлари 
(домна печи, электр печлар) да ишлаб 
чиқарилади. Печларда кулранг ва оқ 
Ч.лардан ташқари, ферроқотишмалар деб 
аталадиган Ч.лар х.ам олинади; бундай 
Ч.лар таркибида кремний ва марганец 
миқдори одатдаги Ч.лардагига қараганда 
анча кўп бўлади.
Машинасозликда Ч.нинг қуйидаги 
турлари катта аҳамиятга эга. Алюми-
ний Ч. — таркибида алюминий миқдори 
кўп бўлган Ч., у оловбардош ва корро-
зиябардош, электротехникада магнит-
мас материал сифатида ишлатилади. 
Антифри кцион Ч.— ейилишга чидамли 
Ч., подшипниклар ва б. ишқаланувчи 
деталлар тайёрлаш учуй ишлатилади. 
И ее и қбардош Ч. — тра кўтарилганда 
мустаҳкамлиги унча пасаймайди; юкрри 
трада ишлайдиган Ч. арматуралар ва б. 
буюмлар тайёрлаш учун ишлатилади. 
Оловбардош Ч. — юқори траларда оксид-
ланишга яхши қаршилик кўрсатади; бу 
хосса унга кўпроқ миқдорда хром қўшиш 
йўли билан ҳосил қилинади, 1100°С гача 
трада ишлайдиган деталлар тайёрлаш 
учун ишлатилади. Коррозиябардош Ч. — 
зарарли муҳитлар — кислота, ишқор ва 
б.га кимёвий турғунлиги юкрри бўлган 
легирланган Ч.лар жумласига киради.
Магнийли Ч. — таркибидаги гра-
фит шар шаклида бўлган кулранг (жуда 
пухта) Ч.; суюқ Ч.га магний ёки унинг 
қотишмаларидан қўшиш йўли билан Ч. 
графити шар шаклига келтирилади, катта 
юк (куч) тушадиган деталлар тайёрлаш 
учун ишлатилади. Магнитмас Ч. — асоси 
аустенит бўлган кўп легирланган Ч.; маг-
нит киритувчанлиги жуда кичик бўлади; 
асосан, электротехникада ишлатилади.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish