www.ziyouz.com кутубхонаси
138
КОНИ —
Тожикистон Республикаси
Суғд вилоятидаги кон. Олтинтопган
шаҳарчасидан 1,5 км ғарбда, Қорамозор
(Қурама тоғларининг ғарбий тармоғи)
нинг жан.ғарбий қисмида жойлашган.
1940 й.да очилган. Унинг геологик ту-
зилишида терриген, чўкиндивулканоген,
карбонат
хамда
чўкиндивулканоген
ётқизиқлар мавжуд. Чолота рудали май-
дони Чолота, Олтинтопган ва Отқулоқ
ёриқларидан ҳосил бўлган
тектоник
блокни ташкил қилади. Қўрғошинрух
руда минераллари, асосан, скарнлар
ичидан ўрин олган. Руда таркибида, асо-
сан, пирит, пирротин, сфалерит, галенит,
халькопирит, баъзан магнетит, гематит
ва б. бор. Конда, қўрғошин ва рухдан
ташқари, саноат аҳамиятига эга бўлган
кумуш, кадмий мавжуд. Руда жисмлари-
нинг уз. 200—700 м, қалинлиги 4,4—7,2
м. Қўрғошиннинг таркиби: рудали тана-
ларда 2,12% дан 0,96% гача.
ЧОЛҒУ ЙЎЛИ — 1) маком чолғу на-
муналарининг умумий ифодаси; 2) ўзбек
ашула ва қўшикларининг муайян мусиқа
чолғуларида ижро этишга мўлжалланган
кўриниши (маc, дутор йўли,
сурнай
йўли ва б.); 3) атокли созанда — баста-
корларнинг ижрочиликижодкорлик ус-
лубига хос асарлар (маc, «Сақили Ис-
лимхон» «Сақили Ашкулло», «Сақили
Ниёзжонхўжа»).
ЧОЛҒУ МУСИҚАСИ - мусиқа чол-
гуларида ижро этишга мўлжалланган
асарлар. Якканавоз созанда (маc, прелю-
дия, куй), ансамбль (трио, квартет) ва ор-
кестр томонидан чалинадиган (симфоник
мусиқа каби) турлари бор.
ЧОЛҒУЛАШТИРИШ - мусиқий
ижод тури; мусика асарини муайян чолғу
ансамбль ёки оркестр (оркестрлаш) тар-
киби ва ижросига мўлжаллаб мослашти-
риш. Ч. жараёнида композитор чолғулар
хусусияти ва ифодавий имкониятлари,
шунингдек, асарнинг бадиий мазмунидан
келиб чиққан ҳолда овоз йўлларининг
қайси созда ижро этилишини белгилай-
ди. Ч. янги асарни ижод этиш пайтида
қамда мавжуд асарни бошқа мусика жа-
моаси ижросига мослаштириш (аран-
жировка) жараёнида намоён бўлади. Ч.
махсус мусика ўқув юртларида ихтисос-
лашган фан сифатида ўқитилади.
ЧОМГА, катта қўнғир (Podicers
cristatus) — қўнғирсимонлар
туркумига
мансуб қуш. Уз. 54—60 см. Баҳорда нари
ва модаси бошининг энса қисмидаги узун
патлари бўйнидан орқароқда ҳурпайган
кокил ва бўйинбоғ ҳосил қилади. Ев-
роосиё, Африка, Австралия, шунинг-
дек, Каспий денгизи ва Ўрта Осиё сув
ҳавзаларида тарқалган. Кўлларда су-
зувчи уя қуради; 3—4 та тухум боса-
ди. Урчиш даврида ҳар хил мураккаб
хаттиҳаракатлар
намойиш этиб, жуфт
ҳосил қилади.
ЧОНЖУ, Чончжу Корея Республи-
касининг жан.ғарбий қисмидаги шақар.
ЧоллаПукто провинциясининг маъмурий
маркази. Ахрлиси 563 минг киши (1995).
Транспорт йўллари чорраҳаси. Озиқ-
овқат ва тўқимачилик саноатларининг
йирик маркази. Ёғочсозлик ва қоғоз са-
ноати корхоналари мавжуд.
ЧОПАР — отлиқ хабарчи. Ўтмишда
Шарқда, хусусан, Ўрта Осиёда давлат
аҳамиятига молик ва шошилинч хабар-
ларни етказувчи отлиқ. Ч. ҳоким, вилоят
беклари ёки ҳодиса содир бўлган жой-
нинг оқсоқоллари
томонидан тайинлан-
ган. Кўпинча Ч.лар муҳим хабарларни
эстафета тариқасида етказганлар. Ч.лар
учун йўл устидаги манзилгохлар (работ,
бекат, ём)да махсус от, улов ажратилган.
ЧОПИҚ, чопиқ қилиш — агротехни-
ка тадбирларидан бири, экиннинг қатор
ораси ва илдиз атрофини 8—12 см чукур-
ликда юза юмшатиш билан биргаликда
ўсимлик тупи атрофига тупроқ уйиш;
Ч.нинг асосий вазифаси — экин қатор
ораларидаги бегона ўтларни йўқотиш,
www.ziyouz.com кутубхонаси
139
илдизнинг ривожланиши учун тупроқни
юмшатиб, қулай намлик ва тупроқ шаро-
итини яратиш. Ч. натижасида пушта ва
эгатларда ҳосил бўлган ортиқча
намлик
йўқолиб, тупроққа ҳаво ўтиши яхшила-
нади, тупроқ яхши қизийди, илдизлар
яхши ривожланади, суғорилганда ил-
дизлар сувдан яхши баҳра олади. Қулай
муддатларда ўтказилган Ч. далани бе-
гона ўтлардан тозалайди. Ч.дан
олдин
қоида тарзида экинлар суғорилади ва
2—3 кундан кейин ер етилиши билан
Ч. ўтказилади. Кечикиб ўтказилган Ч.да
эса тупроқ қотиб, сифатсиз ишланади,
ўсимлик илдизлари кесилиб, туплари
юлиниб кетади, тупроқ нами беҳуда сарф-
ланади. Маккажўхори, тарвуз, қовун,
бодринг, помидор, бақиажон ва б. экин-
лар ҳосилдорлигини оширишда Ч.нинг
аҳамияти катта, чунки бу ўсимликлар
Ч.дан кейин янги илдизлар чиқариб авж
олиб ўсади. Ч.нинг
самарадорлиги, асо-
сан, уни ўтказиш муддати ва сифатига
боглик (яна қ. Культивация).
Do'stlaringiz bilan baham: