O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧИҒАТОЙЛАР - 13-а. 2ярми 16-а. 
бошларида Мовароуннаҳр аҳолиси номи. 
Чингизхонннш ўғли — Чиғатой номи 
билан боғлиқ. Маълумки 13-а. бошла-
рида Мовароуннаҳр Чиғатой улуси тар-
кибига кирган. Бу даврда (13—14-а.лар) 
«Чиғатой» атамаси дастлаб Чиғатой атро-
фидаги аслзодалар, қўшини ва уларнинг 
авлодларини англатган. 14-а.да кўчманчи 
ва ўтроқ туркий аҳолининг аралашу-
ви натижасида янги элат шаклланган. 
Кейинчалик 15-а.да Мовароуннаҳр ва 
Шарқий Туркистоннинг туркий аҳолиси 
Ч. деб аталган.
15-а. охири — 16-а. бошлари-
да Мовароуннаҳрнинг туркигўй ва 
форсигўй ўтроқ аҳолиси Ч. деб аталди. 
16—17-а.ларда Мовароуннаҳрнинг ўтроқ 
туркий аҳолисининг катта қисми ўзбек 
номини қабул қилди. 18-а. манбаларида 
Бобурийлар салтанатининг қўшини Ч. 
деб аталган.
19-а. охири — 20-а. бошларида Ч. 
нинг маълум қисми туркигўй бўлса, 
қолгани форсигўй бўлган. Лекин, улар-
нинг кўпчилиги 2 тил — туркий ва 
форсийда эркин сўзлашган. 20-а. бош-
ларида Ўзбекистон ва Тожикистон-
нинг жанда Шайбонийхон юришлари-
гача яшаган аҳоли авлодларига нис-
батан Ч. атамаси ишлатилган. 20-а. 
бошларида Ч.нинг асосий қисми ҳоз. 
Ўзбекистоннинг Қашқадарё ва Сурхон-
дарё вилоятларида ва Тожикистоннинг 
жан.да яшаган. Ч.нинг маълум гурухлари 
Ўзбекистоннинг Хоразм, Бухоро, Наво-
ий, Самарқанд вилоятлари ҳамда Шим. 
Афганистан ва Покистонда ҳам яшаган.
Ад.: Кармышева Б.Х., Очерки этниче-
ской истории южных районов Таджики-
стана и Узбекистана, М., 1976.
ЧИҒИР — 1) юкларни кўтариш ёки 
силжитиш учун мўлжалланган маши-
на; барабанга ўраладиган пўлат арқон 
(канат) ёрдамида амалга оширилади. 
Ҳаракатлантириш турига кўра, дастаки 
ёки машина (электр двигатель, ички ёнув 
двигатели ва б.) билан ҳаракатланадиган, 
ўрнатилишига кўра муқим (стацио-
нар) ва кўчма хилларга бўлинади. Ч. 
ҳаракатлантирувчи кием, редуктор, ба-
рабан, тормоз ва юк кўтарадиган эги-
лувчан элемент (канат ёки занжир) дан 
иборат. Юк кўтарувчанлиги 250 кг дан 
20 т гача, юк кўтариш тезлиги 0,5—1 
м/с. Ч. юкларни кўтариш, тушириш, 
айрим ҳолларда горизонтал йўналиш 
бўйича ташишда ишлатилади. Ч.дан 
кўтаришташиш машинаси ёки мурак-
каб кранларнинг кўтариш механизми 
сифатида фойдаланиш мумкин; 2) сув 
сатҳи суғориладиган ер сатҳидан пастда 
бўлган жойларда сувни юқорига кўтариб 
берадиган қад. энг оддий гидравлик 
мослама; уй ҳайвонлари, одам ёки оқар 
сув кучи билан ҳаракатга келтирил-


www.ziyouz.com кутубхонаси
130
ган. Қадимда Миср, Ҳиндистон, Хитой, 
Ўрта Осиё ва б. ўлкаларнинг суғориш 
тизимларида қўлланган. Тарихий маъ-
лумотларга кўра, оқар сув кучи билан 
ҳаракатлантириладиган Ч. Ўрта Осиёда 
(айниқса, Хоразмда) 9— 11а.ларда кенг 
тарқалган.
ЧИҒИРИҚ — Тошкент вилояти Ўрта 
Чирчиқ туманид&тя шаҳарча. 1957 й. 2 
фев.да ташкил этилган. Тошкент ш.дан 
32 км жан.да. Тошкент—Оҳангарон—
Ангрен т.й. ёнида. Яқин т.й. станцияси 
— Тўйтепа. Аҳолиси 2880 киши (2004). 
Ч.да Навоий кончиликметаллургия ктига 
қарашли бойитиш цехи, алоқа бўлими, 
савдо, маданий ва маиший хизмат 
кўрсатиш шохобчалари, умумий таълим 
мактаби, кутубхона, тиббий амбулатория 
ва б. бор. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish