ПЕНОПЛАСТ ҚАТЛАМЛИ ТАШҚИ ҒИШТ ДЕВОРЛАРНИНГ
НАМЛИК РЕЖИМИ ХУСУСИЯТЛАРИ
А. Равшанов, Ш.Азимова (СамДАҚИ).
In this article the results of the natural researches which were held in spring conditions of
Samarkand cite are given. It is about temperature condition of outside brick walls with additional
thermo insulating penoplastic slabs insulted outside and inside of quarters.
Бинонинг ташқи ғишт деворига қўшимча иссиқлик изоляцияси ўрнатиш усулларининг
деворнинг намлик режимига таъсирини ўрганиш мақсадида табиий шароитда ўтказилган
тадқиқотлар учун объект сифатида ўтган асрнинг 60-йилларида барпо этилган бир қаватли
бинонинг девори танлаб олинди. Тадқиқот объектимиз олдиндан мавжуд бўлган объект
бўлганлиги сабабли унга намликни ўлчайдиган турли хил датчикларни ўрнатишнинг иложи
йўқ. Шунинг учун экспериментал девор қатламларидаги намликни аниқлашни анъанавий
усулда, яъни шлямбур ѐрдамида намуналар олиш ва лаборатория шароитида уларни қуритиш
усулидан фойдаландик (тажрибага тайѐргарлик ва уни ўтказиш ―Бинолар, иншоатларни
лойиҳалаш ва сервис‖кафедраси лабараториясида олиб борилди).
Мавжуд деворнинг яхлит қисмидан 1,0х1,0 м ўлчамда пенопласт плиталардан иссиқлик
изоляцияси қатламини ўрнатиш учун жой ажратиб олинди. Қўшимча иссиқлик изоляцияси
ўрнатиладиган девор фрагментлари битта вертикалда жойлаштирилди. Деворнинг паст қисмида
хона томондан ва юқори қисмида – ташқаридан иссиқлик изоляцияси ўрнатилди. Бунгача
деворнинг шу участкаларидан қатламлардаги дастлабки намликни аниқлаш учун намуналар
олинди. Деворлардан дастлабки намликни аниқлаш учун намуналар олиш схемаси 1-расмда
кўрсатилган.
а)
б)
1 расм. Иссиқлик изоляциясиз девор кесими бўйича намликни аниқлаш учун намуналар олиш схемалари:
а – пенопласт плиталар хона томондан ўрнатиладиган зона учун; б - пенопласт плиталар ташқари
томондан ўрнатиладиган зона учун.
Девор қатламларидан олинган намуналарни сақлаш ва қуритиш жараѐнида алюминий
бюкслардан фойдаланилди.
Хона томондан ҳам, ташқаридан ҳам пенопласт плиталарни ўрнатишдан олдин ички ва
ташқи сувоқ қатламни олиб ташланди ва пенопласт плиталарни бевосита ғишт термага туташ
қилиб маҳкамланди. Шунинг учун девор қатламларидан намуна олиш схемаларига ҳам
ўзгартиришлар киритилди (2-расм).
Бино деворидан тажриба-синов учун ажратиб олинган қисмининг намлик ҳолатини
ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, деворнинг таркибига кирган барча материаллар ва
қатламлардаги намликнинг миқдори норматив хужжат [2] да А эксплуатация шароити учун
цемент-қум қоришмасида бажарилган ғишт термалар учун белгиланган намликнинг қиймати
(1%) дан анча паст. Демак, мазкур ғишт деворнинг эксплуатацион намлик ҳолатини қониқарли
деб ҳисоблаш мумкин.
Деворлардан олинган намуналар қуритиш шкафида +105
0
С да қуритилди. Намликни
аниқлаш учун уларни аналитик тарозиларда тортиш ишлари анъанавий усулда амалга
33
оширилди. Экспериментал деворлар намлигини аниқлаш натижалари 1 ва 2-жадвалларда
келтирилган.
а)
б)
2 расм. Иссиқлик изоляцияли деворлар кесимлари бўйича намликни аниқлаш учун намуналар олиш
схемалари: а – пенопласт плиталар хона томондан ўрнатиладиган зона учун; б - пенопласт плиталар
ташқари томондан ўрнатиладиган зона учун.
1-жадвал.
Пенопласт плита хона томондан ўрнатилган экспериментал девор қатламлари бўйича
намликни аниқлаш натижалари
Қатлам
рақами
Материал
Қатлам
қалин-
лиги,
мм
Намликнинг миқдори, %
2013 йил март
2014 йил март
қатлам
намлиги
ўртача
намлик
қатлам
намлиги
ўртача
намлик
1
Ички сувоқ
20
0,12
0,214
0,10
0,227
2
Пенопласт
50
-
0,143
3
Ғишт терма
47,5
0,154
0,155
4
Ғишт терма
47,5
0,156
0,19
5
Ғишт терма
47,5
0,173
0,191
6
Ғишт терма
47,5
0,192
0,211
7
Ғишт терма
47,5
0,209
0,242
8
Ғишт терма
47,5
0,259
0,276
9
Ғишт терма
47,5
0,305
0,318
10
Ғишт терма
47,5
0,315
0,349
11
Ташқи сувоқ
20
0,252
0,32
2-жадвал.
Пенопласт плита ташқари томондан ўрнатилган экспериментал девор қатламлари
бўйича намликни аниқлаш натижалари
Қатлам
рақами
Материал
Қатлам
қалин-
лиги,
мм
Намликнинг миқдори, %
2013 йил март
2014 йил март
қатлам
намлиги
ўртача
намлик
қатлам
намлиги
ўртача
намлик
1
Ички сувоқ
20
0,033
0,102
0,07
0,148
2
Ғишт терма
47,5
0,039
0,10
3
Ғишт терма
47,5
0,05
0,104
4
Ғишт терма
47,5
0,05
0,123
5
Ғишт терма
47,5
0,09
0,154
6
Ғишт терма
47,5
0,133
0,174
7
Ғишт терма
47,5
0,156
0,20
8
Ғишт терма
47,5
0,184
0,218
9
Ғишт терма
47,5
0,171
0,194
10
Пенопласт
50
-
0,171
11
Ташқи сувоқ
20
0,117
0,13
Экспериментал деворлар қатламларида намликнинг ўзгариш графиклари 3-расмда
кўрсатилган.
34
а)
б)
Do'stlaringiz bilan baham: |