256
сазовор жойлари (ҳайкаллар, музейлар, театрлар, парклар, кўргазмалар ва б.) обьектлар гуруҳи
туради.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда туризм картографик махсулотининг бир нечта турларини
кўрсатиш мумкин. Бу илмий ишлардаги, дарсликлар, монография, буклетлардаги карталар;
туризм марказлари, шаҳарлар планлари; турли туризм рекреация сужетларни акс эттирувчи
Ўзбекистон Республикасининг Миллий атласи лойиҳасидаги карталар, туризм карталари;
музейда, дам олиш зоналарида, миллий парк, қўриқхоналардаги стентлардаги карта-схемалар.
Ўзбекистоннинг картографик асарларига рекраспиктив нигох ва мамлакатнинг туризми
олдимизда ―суратли тарихни‖ очади. XX асрнинг 70-80 йилларида Собиқ Иттифоқ ГУГК
картографик фабрикасининг сайѐҳлар учун асосий махсулоти обзор ва маршрутли туризм
схемалари эди. Ўша йилларда Ўзбекистоннинг майда масштабли туризм обзор схемалари
яратилди. Бу схемаларда сиѐсий-маъмурий бўлиниш ѐки физик-географик асосда
Ўзбекистоннинг энг йирик шаҳарларининг стандарт шартли белгилар кўринишда сайѐҳлик
қадамжолар кўрсатилган, аҳоли пунктлари ўртасидаги масофалар берилган.
70-80 йилларда Ўзбекистон вилоятларини туризм карталари кўп эмас эди. Масалан, 1976
йил чоп этилган Ўрта Осиѐ Ўзбекистон ССР номли картада Самарқанд шахри марказий қисми,
Бухоро шахри марказий қисми, Тошкент шахри марказий қисми, Қўқон шахри марказий қисми,
Фарғона шахар марказий қисми берилган. Бу туризм схемалари кам маълумотли эди, хаддан
зиѐд схемалилик, туризм обьектларининг камлиги унга хосдир.
1980-90 йилларда Ўзбекистоннинг баъзи шаҳарлари учун туризм схемалари тузилди.
Фарғона шахри, Қарши шахри, Қўқон шахри, Наманган шахри, Нукус шахри, Бухоро шахри
(немис тилида), Урганч шахри , Жиззах шахри, Хива шахри, Тошкент шахри(инглиз тилида) ва
бошқалар. Бу йиғма карта-буклетлар анъанавий безакка эга ва бутун шаҳар планини,
шаҳарнинг марказининг йириклаштирилган планини, барча туризм обьектлар ва қадамжолар
бўйича тарихий маълумотнома ва баъзи маълумотларни ўз ичига олади. 1983-85 йилларда
республика ҳукуматининг махсус қарори билан Ўзбекистон Фанлар академиясининг География
бўлими ходимлари иштирокида 2 жилддан иборат комплекс атлас яратилган, бўлиб унда
1:2500000 масштабли туризм картаси берилган. Картада туризм маршрутлари, архитектура
ѐдгорликлари, археологик ѐдгорликлар, музейлар, табиатнинг қизиқарли обьектлари, миллий
ҳунармандчилик марказлари, қўриқхоналар, заказниклар ва туризм тўғрисида матн берилган.
2002-2007 йилларда Ўзгеодезкадастр қўмитаси томонидан 1:500000 масштабли
Самарқанд вилояти туризм картаси инглиз тилида, 1:2000000 масштабли Ўзбекистон туризм
картаси инглиз тилида (картада Бухоро шахри, Самарқанд шахри, Хива шахридаги ичан-қала
қаласи схемаси берилган), 1:550000 масштабли Бухоро вилояти туризм картаси (картада Бухоро
шахри схемаси берилган) француз тилида яратилган. Бу карталар Сайѐҳлик қадамжолари
ҳақидаги, Туризм индустриясини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ҳақида кенг
маълумотлар беради. Замонавий компютер технологиялари асосида бажарилган бу карта-
схемалар жихозланиши, дизайни ва реклама нуқтаи назардан муваффақиятли картографик
асарлардир.
Ўзбекистон ҳудудига тегишли туризм карталарининг қисқача таҳлили шуни кўрсатдики,
охирги ўн йилликда мамлакатда туризм карталарининг кўпайиши кузатилмоқда, лекин,
уларнинг мазмуни аниқлиликни, тўлдиришларни талаб қилади ва туризм карталарининг илмий
ассоларини ишлаб чиқиш ҳамда ривожлантириш зарурлигини тасдиқлайди.
Адабиѐтлар рўйхати
1. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни
бартараф этишнинг йўллари ва чоралари.-Тошкент., ―Ўзбекистон‖, 2009.
2. Ўзбекистон Миллий атласини яратишнинг илмий-услубий асослари // Республика
илмий-амалий конференцияси материаллари.-Тошкент., Картография ИИЧ ДК, 2009.
3. Шлаффке М. Экономические основания конструирования рекламой вымышленных
объемных изображений при создании имиджа туристского региона. // Теория и практика
международного туризма. Сборник статей. Под ред А.Ю. Александровой. – М., КНОРУС,
2003, с 162-168)
Do'stlaringiz bilan baham: