Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан ўзбекистон республикаси


ТУРАР-ЖОЙ БИНОЛАРИ ТЕХНИК ХОЛАТИНИ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛИЙ



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/202
Sana23.02.2022
Hajmi6,3 Mb.
#161365
TuriКнига
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   202
Bog'liq
1 китоб СамДАКИ compressed

ТУРАР-ЖОЙ БИНОЛАРИ ТЕХНИК ХОЛАТИНИ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛИЙ 
МОНИТОРИНГИ ВА ДИАГНОСТИКАСИ
С.С. Шаумаров т.ф.н., доцент, Е.В. Щипачева т.ф.д., профессор 
Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Ўзбекистон 
Турар-жой бинолари кўп йиллик эксплуатацияси жараѐнида табиий ва техноген 
хусусиятдаги таъсирлар остида бўлади. Бу таъсирлар бино ташқи конструкция материали 
хоссаларининг салбий томонга ўзгариши ва бинодаги муҳандислик жиҳозларининг 


203 
эскиришига олиб келади. Оқибатида эса бинонинг иссиқлик ва намлик режимлари ѐмонлашиб, 
бинода яшовчи инсонлар соғлигига ҳавф солиши мумкин. 
Бино муддатидан илгари эскиришини олдини олиш учун катта сарф-харажатлар билан 
боғлик бўлган бинони мунтазам равишда назорат қилиш, уни жорий ва капитал таъмирлаш 
каби техник ва ташкилий йуналишдаги мураккаб комплекс ишларни амалга ошириш керак 
бўлади.
Бинони самарали эксплуатация қилиш ва сарф-харажатларни камайтириш бир қанча 
омилларга, жумладан, бинони эксплуатация қилаѐтган мутахассисларнинг касбий маҳорати ва 
уларнинг эксплуатация жараѐнини илмий асосланган ҳолда олиб боришлари билан боғлиқ. 
Афсуски, бугунги кунда хали ҳам турар-жой фондидаги биноларни техник холатини назорати 
(визуал), яъни субъектив кўринишда амалга ошириб келинмоқда. 
Бугунги кунда бинолар техник холатини мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқиш 
долзарб ҳисобланади. Россияда турар-жой фондини техник холатини мониторинг қилиш 
тизимини ишлаб чиқиш борасида тажриба ортирилган бўлсада [1], қурилиш иссиқлик физикаси 
соҳасининг Ю.А.Табунщиков, В. М. Ильинский, А. Л. Лыков, Г. Л. Осипов, Э. В. Сазонов каби 
етук олимлар ижодида бино ва ташқи конструкцияларининг эскириши жараѐнида 
хонадонлардаги микроиқлимни ўзгаришини башорат қилиш борасида аниқ йўналтирилган 
илмий ишлар амалга оширилмаган.
Ривожланган ҳорижий давлатлар тажрибасининг таҳлили шуни кўрсатадики, бино техник 
холатини режали ва тўғри диагностикасини амалга ошириш, ҳамда ташқи девор
конструкциясини ҳозирги замон талабларига мос келишини аниқлаш учун бинони 
эксплуатация қилиш давомида мунтазам равишда мониторинг қилиб туриш лозим. Аммо, ҳар 
доим ҳам бу каби ишларни объектив равишда ўтказиш имконияти бўлмайди. Шу боисдан ҳам, 
эксплуатация қилинаѐтган бинолар техник холатини мунтазам равишда аниқлаш имкониятини 
берувчи мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқиш масаласи долзарб ҳисобланади.
Турар-жой биносининг техник холатини ахборот–таҳлилий мониторинг қилиш тизими 
ишлаб чиқилиб, бу тизим ташқи тўсувчи конструкцияларнинг иссиқлик техник хоссаларининг 
ўзгаришини режали ва тўғри назорат қилиш, ҳамда биноларнинг техник эксплуатациясини 
бошқариш имкониятини беради. 
Таклиф этилаѐтган замонавий мониторинг қилиш тизими расмда келтирилган. 
Бино ташқи тўсувчи конструкцияларини техник холатини мониторинг қилиш тизимини 
ташкил этувчиларини батафсил кўриб чиқамиз. 
Ушбу таклиф этилаѐтган мониторинг қилиш тизими назарий асослари [2]да келтирилан
ЭҲМлар учун ҳисобий дастур [3] асосида ишлайди.
Расм. Бино ташқи тўсувчи конструкцияларини техник холатини
мониторинг қилишнинг ташқил этувчилари 


204 
Одатда бино техник холатини бошқариш режасини ишлаб чиқиш учун бино ва унинг 
муҳандислик жиҳозларининг моддий ҳамда маънавий холатини акс эттирувчи ―ахборот 
база‖си асос бўлади. Бино техник холатини мониторинг қилиш ишларига: бино элеметларини 
назорат қилиш ва истиқомат қилувчилар талабига мувофиқ алоҳида конструкцияларни 
текшириш киради. Текшириш натижалари ҳар йилнинг чорагида мониторингнинг ахборот-
таҳлилиий тизими (маълумотлар базасини бошқариш тизими, яъни ―МББТ‖)га киритилиб, 
йилда бир марта корректировка қилиб борилади. Ушбу маълумотларга асосланган иш режа 
бинони техник холатини меъѐрларда кўзда тутилган талаблар даражасида эксплуатация 
қилинишига ѐрдам беради.
Бино эскиришини олдиндан аниқлаш турли услублар билан, масалан [4]да келтирилган 
услубларга таяниши мумкин. 
Юқорида баѐн этилган мониторинг қилиш тизимини амалиѐтда қўллаш мураккаб
бўлмасада, унинг ―ташқи конструкция элементларининг моддий эскиришини аниқлашда 
қўлланиладиган ўлчаш услублари‖ деб номланувчи банди сермеҳнат ҳисобланади. Сабаби 
тўғри ва аниқ маълумотлар олиш учун ўлчашлар жараѐнини объективлаштириш даркор. Бунда 
эса бино ташқи конструкциясини эскиришини ҳисобга олиб хонадон микроиқлимини 
диагностика қилиш имкониятини берувчи ҳисобий-компьютер дастури [3] алоҳида ўрин 
тутади. 
Таклиф этилаѐтган дастурий комплексини қўллаш мониторингнинг ўлчашни талаб 
этувчи ишларини камайтиради, чунки хонадонлардаги микроиқлимнинг холатини белгилаб 
берувчи асосий параметрлар (ҳарорат майдонлари, ташқи конструкциянинг ҳаво 
ўтказувчанлиги, ҳаво алмашиниши) ҳисобий дастурдан фойдаланиб аниқланади. Шу туфайли 
ҳам, диагностика қилинаѐтган бинонинг тўсувчи конструкцияларининг техник холати ҳақидаги 
маълумотлар шахсий ЭҲМ ѐрдамида аниқланади ва доимий равишда хотирасида йиғилиб 
борилади. 
Натижада, бино элементларини техник холатини баҳолаш замонавий ҳисобий-
компьютер дастурида илмий асосланган ҳолда амалга оширилиши ва мониторинг қилиш 
тизими асосида мунтазам равишда назорат қилиниши турар-жой бинолари техник холатини
ахборот-таҳлилий мониторинги ва диагностикасини самарали олиб бориш имкониятини 
яратади. 
Адабиѐтлар 
1. Шеина С.Г. Стратегическое управление техническим состоянием жилого фонда 
муниципального образования // Особенности работ управляющих жилищно-коммунальным
комплексом при выборе различных способов управления ее перспективы: II Всероссийская 
конференция. НП ЛСУ ЖКХ – Ростов на Дону, 2005.- С. 18-26.
2. Щипачева Е.В., Шаумаров С.С. Современный подход к оценке воздухопроницаемости
наружных ограждений зданий // Вестник ТашИИТ. – Ташкент, 2009.- № 3/4
3. Шаумаров С.С., Щипачева Е.В. Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк 
агентлиги томонидан ЭҲМлар учун яратилган «Фильтрловчи ѐриғи бўлган тўсиқнинг ҳаво 
ўтказувчанлиги ва ҳарорат майдонларини ҳисоблаш» номли дастурининг расмий рўйхатдан 
ўтказилганлиги тўғрисида 01.05.2015 йилда берилган № DGU 03151 Гувоҳномаси. 
4. Добромыслов А. Н. Оценка надежности зданий и сооружений по внешним признакам. 
Справочное издание. – М. : Изд-во АСВ, 2004.- 72с. 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish