Маърифатнинг мақсади – шахсни ижтимоий аҳамиятга эга фаолиятга
жалб этиш учун унинг ўзига ва жамиятга зарур бўлган фазилатларни шакллан-
тириш ва ривожлантиришдан, бошқача айтганда, одамни жамиятдаги устувор
108
маърифий
мазмун:
билим, кўникма, малака ва компетенциялар мажмуи; шахс ва жамиятнинг билиш савияси
(маърифий мазмун ҳаёт ва ишлаб чиқариш шароитлари, илмий билимлар юксалиши ва ижтимоий омиллар
таъсирида мунтазам ўзгариб туради)
Маърифатлилик (ўқимишлилик) мезонлари:
Маълумот даражаси -
бошланғич, умумий
ўрта, профессионал ва
олий маълумот
Билим ва кўникмалар,
тафаккур ва фаолият
усулларини ўзлаштиришда
эришилган натижа
Маърифатли одам –
маълумотли,
ўқимишли инсон
узлуксиз маърифий
тизим:
м
акта
бг
ач
а
ма
ър
ифи
й
т
из
им
умуми
й
ўр
та
ма
ър
ифи
й
ти
зи
м
пр
офес
си
она
л
ма
ър
ифи
й
ти
зи
м
оли
й
ма
ър
иф
ий
ти
зи
м
оли
й
ўқ
ув
ю
рти
да
н ке
йи
нг
и
ма
ър
ифи
й
ти
зи
м
ка
др
ла
р
ма
ла
ка
си
ни
ош
ир
иш
ва
қа
йта
та
йё
рла
ш
ма
ър
ифи
й
ти
зи
ми
ма
кта
бда
н
та
ш
қа
ри
ма
ър
ифи
й
ти
зи
м
тарбия
–
ижтимоий хулқ-атвор
фазилатларини
шакллантириш
таълим
–
ижтимоий тажриба-
ни авлоддан-авлодга
ўтказиш
маърифий
вазифалар:
ижтимоийлашиш
–
одамнинг жамиятга
киришиши ва қадрият,
меъёр ва хулқ-атворлар
мажмуини ўзлаштириши
малакали
мутахассис
кадрлар
тайёрлаш
4.1-расм Педагогик ҳодиса ва жараёнларга маърифий ёндашув
маърифий
мақсад:
Маърифат:
одамни жамиятдаги олий мақсадлар, қадриятлар ва эътиқодлар
мажмуи билан таништириш орқали инсон камолотини бошқариш
109
олий мақсадлар, қадриятлар ва эътиқодлар мажмуи билан таништириш орқали
инсон камолотини бошқаришдан иборатдир. Маърифий тизим қуйидагиларни
таъминлашга сафарбар қилинган:
1) авлодларнинг тарихий давомийлигини таъминлаш, миллий маданият-
ни сақлаш, ёйиш ва ривожлантириш;
2) Ўзбекистон ватанпарварларини, юксак ахлоққа эга бўлган шахслар-
нинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қиладиган ҳуқуқий, демократик
ижтимоий давлат фуқароларини тарбиялаш;
3) болалар ва ёшларни ўз вақтида ҳар томонлама камол топтириш, шахс-
да мустақил ўқиш ва ўз-ўзини рўёбга чиқариш кўникмаларини шакллантириш;
4) болалар ва ёшларда ҳаётни яхлит тушуниш ва замонавий илмий дунё-
қарашни шакллантириш, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлан-
тириш;
5) маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технология соҳасидаги ўзга-
ришларни акс эттирувчи таълимнинг барча жиҳатларини мунтазам равишда
янгилаб бориш;
6) инсоннинг бутун ҳаёти давомида таълим олишининг узлуксизлигини
таъминлаш;
7) маърифий муассасалар турларининг хилма-хиллигини ва таълимни
индивидуаллаштиришга имкон берувчи маърифий дастурларнинг ўзгарувчан-
лигини таъминлаш;
8) таълим босқичлари ва даражаларининг изчиллигини таъминлаш;
9) масофавий таълимни ривожлантириш, таълимда ахборот-коммуника-
ция технологияларини жорий этадиган дастурларни яратиш;
10) таълим олувчиларнинг академик ҳаракатчанлигини таъминлаш;
11) иқтидорли болалар ва ёшлар билан ишлашда миллий анъаналарни
қайта тиклаш, педагог ходимларнинг илмий фаолиятда иштирок этишини таъ-
минлаш;
12) жамиятни ахборотлаштириш ва янги илмий сиғимли технологиялар-
ни риожлантириш шароитида касбий ўсиш ва касбий ҳаракатчанликка лаёқат-
ли олий маълумотли кишилар ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш;
13) шахс ва жамиятнинг табиатга, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик ва масъ-
уллик муносабатини шакллантирувчи экологик маърифатни вужудга келти-
риш.
Демак, маърифатнинг вазифалари инсон ва жамият ҳаёти учун муста-
қил аҳамиятга эга бўлган маърифатнинг алоҳида олинган натижаларини ифо-
далайди. Бу вазифаларни уч гуруҳга ажратиш мумкин:
1) жамият тараққиёти манфаатларидан келиб чиқадиган вазифалар –
малакали ходимларни тайёрлаш, жамият қадриятларига шерик бўлган онгли
110
ва фаол фуқароларни шакллантириш;
2) инсон камолоти манфаатларидан келиб чиқадиган вазифалар – ин-
соннинг ижодий салоҳияти ва маънавий дунёсини шакллантириш ва бойитиш;
3) шахс ва жамият манфаатларини уйғунлаштириш заруриятидан ке-
либ чиқадиган вазифалар – ҳар хил маърифий хизматларга бўлган эҳтиёжлар-
ни бир вақтнинг ўзида қондириш.
Маърифатнинг мақсади ва вазифаларига унинг икки “қаноти”: таълим
ва тарбия, уларнинг узвий бирлиги – педагогиканинг “олтин қоидаси” орқа-
ли эришилади. Шу сабабли маърифат, яъни таълим-тарбия Ўзбекистон Рес-
публикасининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида устувор соҳа, деб эълон
қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |