Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

2Илмий адабиётларни ўқиш. Ўқув ва илмий адабиётлар билан муваф-
фақиятли ишлаш учун ўқиш маданиятини эгаллаш керак бўлади. Ўқиш мада-
нияти қуйидагиларни ўз ичига олади: ўқишнинг мунтазамлиги, ўқиш тезлиги, 
ўқиш турлари, ахборот-қидирув тизимлари ва кутубхона каталоглари билан 
ишлаш кўникмаси, ўқишнинг мақсадга мувофиқлиги, ёзувларнинг ҳар хил 
турларини юритиш кўникмаси.
Тадқиқотчи учун ўқиш мақсадларини аниқлаш кўникмаси ҳамда ҳар хил 
ўқиш турларини эгаллаш жуда муҳим ҳисобланади. 
Қуйидаги ўқиш мақсадлари фарқланади: 
1) ахборот излаш мақсади – керакли маълумотларни топиш
2) ахборотни ўзлаштириш мақсади - топилган маълумот ва фикрлар 
мантиғини тушуниш, англаш; 
3) таҳлилий-танқидий мақсад – матнни тушуниш ва унга ўзининг муно-
сабатини аниқлаш; 
4) ижодий мақсад – маълумотни тушуниш, англаш асосида уни тўлди-
риш ва ривожлантириш. 
Мутахассислар кўпинча ўқишнинг учта асосий тури ҳақида гипириша-
ди: 
1) танишиш (кўриб чиқиш) учун ўқиши – китоб, мақола билан олдиндан 
танишиш учун фойдаланилади. Асосий вазифаси – китобда зарур маълумот-
лар мавжудлигини (бор-йўқлигини) аниқлаш; 
2) оралатиб (танлаб) ўқиш – агар бирон бир маълумотни батафсил аниқ-
лаш зарурияти пайдо бўлса, иккинчи бор ўқиш учун қўлланилади. Бундай ҳол-
да китобнинг (матннинг) фақат керак бўлган қисмига эътибор қаратилади; 
3) чуқур ўқиш – унинг асосий вазифаси ўқилган матнни тушуниш ва эс-
лаб қолишдир. Бунда тафсилотларга эътибор қаратилади, маълумотлар таҳлил 
этилади ва баҳоланади. Бу пухта ўйлашни талаб қиладиган ўқишнинг жиддий 
туридир. 
Самарали ўқиш учун матнни қараб чиқиш, таҳлил қилиш, фаол ўқиш ва 
ундаги фикрни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Ўқиш самарадор-
лиги материални ўзлаштириш даражаси ва унга сарфланган вақт миқдори би-
лан белгиланади. Тез ўқиш – тадқиқотчи учун муҳим кўникма. Ўқишнинг ўр-


85 
тача тезлиги минутига 200-250 сўзни ташкил этади. Бироқ минутига 1000-1200 
сўзни ўқий оладиган одамлар ҳам бор. Ўқиш тезлигини ошириш учун қуйида-
гиларга эътибор қаратиш керак: 
1) талаффуз қилмасдан ўқиш – ички нутқ ўқиш тезлигини сезиларли да-
ражада камайтиради
2) сатр бўйлаб эмас, балки саҳифанинг ўртасига кўзлар билан сирғаниб, 
юқоридан пастга қараб ўқиш; 
3) сўзлар билан эмас, балки кўриш майдонини кенгайтириб, бутун сатр-
лар билан ўқиш; 
4) ўқилган сўзлар, ибораларга такрор қайтмасдан ўқиш; 
5) диққат ва қизиқиш билан ўқиш. 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish