Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Педагогикадаги асосий методологик ёндашувлар



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Педагогикадаги асосий методологик ёндашувлар (2.10-расм):
1) тизимли ёндашув – мураккаб педагогик объектларни яхлит тадқиқ 
этишда фойдаланилади ва ўзаро боғлиқ қуйидаги таркибий қисмлар тизимини 
ифодалайди: а) педагогик жараённинг мақсади; б) ўқитувчи фаолияти; в) педа-
гогик жараённинг мазмуни, методлари, шакллари ва воситалари; г) ўқувчи 
фаолияти; д) педагогик жараённинг натижаси. Педагогик объектни тизимли 
ёндашув нуқтаи назаридан ўрганиш объектнинг ички ва ташқи алоқалари ва 
боғланишларини таҳлил қилишни, унинг барча таркибий қисмларини ўрни ва 
вазифаларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқишни англатади. Тизимли ёнда-
шувни амалга оширишнинг моҳиятини очиб берувчи асосий тамойиллар қу-
йидагилардан иборат:

тизим ичидаги ҳар бир таркибий қисм, хусусият ва муносабатларнинг 
бир бутунлик ичида тутган ўрни ва вазифаларига боғлиқлигини акс эттирувчи 
яхлитлик тамойили; 

тизимни унинг таркибий қисмлари ўртасидаги боғланишлар ва муно-
сабатлар мажмуини очиш орқали тавсифлашга имкон берувчи тузилмавийлик 
тамойили 

тизимнинг ташқи ва ички омиллари ўзаро боғлиқлиги тамойили 

объектни уч жиҳатдан, яъни мустақил тизим сифатида, юқори даража-
ли тизимнинг таркибий қисми сифатида, тизимнинг таркибий қисмларига нис-
батан юқори иерархик даражадаги тизим сифатида кўриб чиқишни назарда ту-
тувчи иерархия тамойили; 

 тизимли объектни тавсифлаш учун бир неча моделлар яратиш зарурли-
гини англатадиган тизим тақдимотининг бир талайлик тамойили; 


77 

тизимни ва унинг таркибий қисмларини нафақат статик (турғун), бал-
ки динамик (ўзгарувчан) тизим сифатида ўрганишни талаб қилувчи тарихий-
лик тамойили.
Тизимли ёндашувнинг асосий вазифаси – педагогик жараёнда барча тар-
кибий қисмларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олишдан иборат;
2) шахсиятли ёндашув – одамнинг шахс сифатида ижтимоий фаол ва 
ижодий моҳияти ҳақидаги тасаввурни юзага келтиради ва шахсни ижтимоий-
тарихий тараққиёт маҳсули, маданият соҳиби сифатида эътироф қилади. Шах-
сиятли ёндашиш педагогик жараён тузилмасида, уни амалга оширишда шахс-
га мўлжал олишни ифодалайди. Бу тамойил шахснинг беқиёслигини, унинг 
ақлий-ахлоқий эркинлигини, ҳурматга лойиқлигини талаб этади. Асосий вази-
фаси - педагогик жараёнда шахс иқтидорининг табиий ривожланишига, унинг 
ижодий имкониятларига таяниш ва бунинг учун тегишли шарт-шароитлар яра-
тиб беришдан иборат;
3) фаолиятли ёндашув – фаолият шахс камолотининг асоси, воситаси 
ва омили ҳисобланади. Бу далил педагогика фани ва амалиётига шахс фаолия-
ти нуқтаи назаридан ёндашиш заруратини келтириб чиқаради. Фаолиятли ён-
дашиш татқиқ этилаётган объектни фаолият тизими доирасида қараб чиқишни 
назарда тутади. Фаолият - шахснинг ўз-ўзига ва оламга бўлган муносабатида 
ўз ифодасини топадиган фаоллик шаклидир. Фаолият - одам ва жамиятнинг 
мавжудлик, ривожланиш усули бўлиб, табиат ва ижтимоий воқеликни, хусу-
сан, одамни қайта ўзгартирувчи кўп жиҳатли жараёндир. Одамни қайта ўзгар-
тириш учун унинг ҳатти-ҳаракати ва фаолияти мўлжалларини ўзгартириш за-
рур бўлади. Хусусан, ўқиш, ўйин, мулоқот, меҳнат фаолияти бола шахсини 
шакллантириш ва камол топтиришнинг энг муҳим омиллари ҳисобланади. 
Асосий вазифаси – педагогик жараёнда мақсадга мувофиқ фаолият турларини 
танлаш ва уларнинг самарали ташкил этилишини таъминлашдан иборат; 
4) диалогик (мулоқотли) ёндашув – шахс – жамоавий, биргаликдаги 
ўзаро фаолиятга бўлган эҳтиёжлар асосида кишилар ўртасида ўзаро муноса-
батлар ўрнатилиши ва ривожланиши жараёнининг маҳсули ва натижасидир. 
Шу сабабли шахс ижтимоий гуруҳлар ўзаро алоқадорлигининг субъекти (со-
ҳиби) сифатида ўзига хос муносабатлар тизимида қараб чиқилади. Асосий ва-
зифаси – педагогик жараёнда инсоний муносабатларга имконият яратиш, жа-
моа руҳиятини тартибга солиш, субъектларнинг психологик-педагогик бирли-
гини таъминлашдан иборат; 
5) аксиологик (қадриятли) ёндашув – назария ва амалиёт ўртасида ўзи-
га хос “кўприк” вазифасини ўтайди, яъни билишнинг амалий ва мавҳум-наза-
рий даражалари билан атрофдаги оламга (жамиятга, табиатга, маданиятга, ўз-
ўзига) муносабат ўртасидаги алоқа механизми вазифасини бажаради. Мазкур 


78 
ёндашиш инсоннинг ҳаётий қадриятлари, таълим-тарбия ва педагогик фаолият 
жамиятда ҳақиқатан тан олиниши ва амалга ошишини ифодалайди. Асосий 
вазифаси – педагогик жараёнда инсоний қадриятларга асосланган таълим-тар-
бия амалиётини такомиллаштириш ва шу асосда педагогика фанларини ри-
вожлантириш; 
6) маданиятшунослик ёндашуви – қадриятлар ҳақидаги таълимотга 
асосланади ва одамнинг маданият билан объектив муносабатини ифодалайди. 
Ҳар қандай одам муайян маданиятнинг бир қисмини ўзида сақлайди. У ўзи ўз-
лаштирган маданият асосида нафақат ривожланади, балки унга янгиликлар 
ҳам киритади, яъни маданият ижодкорига айланади. Асосий вазифаси – педа-
гогик жараёнда маданий оқимнинг иштирок этишини таъминлаш, маданий 
ижодкорликни фаоллаштиришдан иборат; 
7) антропологик ёндашув  – педагогик жараён тузилмаси ва уни амалга 
оширишда инсон ҳақидаги фанлар маълумотларидан тизимли фойдаланиш. 
Асосий вазифаси – одамнинг барча жиҳатлари ва муносабатларини мажмуий 
билиш асосида педагогик жараённи ташкил этиш; 
8) этнопедагогик ёндашув - педагогик жараённи миллий анъаналар, 
урф-одатлар ва маданиятга таянган ҳолда ташкил этиш ва амалга ошириш. Бо-
ла шахси миллий маданий муҳитда ўсади ва шаклланади. Асосий вазифаси – 
педагогик жараёнда миллий-маданий муҳитни ўрганиш ва шакллантириш, 
унинг тарбиявий имкониятидан тўлиқ фойдаланиш.
Педагогиканинг юқорида қайд этилган методологик тамойиллари, би-
ринчидан, сохта, юзаки бўлмаган ҳақиқий муаммоларни ажратиб олишга ва 
уларни ҳал этиш режаси ҳамда усулларини белгилашга, иккинчидан, таълим-
тарбиянинг энг долзарб муаммоларини яхлит ва диалектик бирликда таҳлил 
қилишга, уларнинг бир-бирига босқичли бўйсунишини аниқлашга, учинчи-
дан, методологик тамойилларга оид маълумотлар объектив билимлар олишга, 
педагогик якка ҳокимлик қолипларидан қутулишга имкон беради. 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish