Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


шахснинг жисмоний, руҳий ва



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

шахснинг
жисмоний, руҳий ва 
маънавий хусусиятларида 
миқдор ўзгаришларидан 
сифат ўзгаришларига 
диалектик ўтиш билан 
тавсифланадиган мураккаб, 
зиддиятли ва узоқ давом 
этадиган жараён 
 
Шахс онтогенези
(руҳий, маънавий-
маданий 
шаклланиш йўли)
Шахс камолоти - 
психологик ва педагогик категория
 
 
Одам 
онтогенези
(жисмоний-
биологик 
ривожланиш 
йўли)
Комиллик (баркамоллик)

инсон танаси ва руҳи саломатлиги; ақли, қалби ва ҳулқ-атвори мукаммаллиги
 
2.2-расм. Шахс камолотининг асосий жиҳатлари ва комиллик (баркамоллик) 


53 
ражаси билан ажралиб туради, деб таъкидлаган. Шу сабабли ўз ҳатти-ҳара-
катлари ҳақида ўйлаш ва улар учун жавобгар бўлиш қобилияти шахснинг аж-
ралмас белгисидир.
Машҳур файласуф В.П. Тугаринов эса шахсга хос энг муҳим хусусият-
ларга қуйидагиларни киритган: 
1) оқиллик; 
2) масъуллик; 
3) эркинлик
4) шахсий қадр-қиммат; 
5) индивидуаллик (шахсият). 
Аксарият психологлар шахс тушунчасини одамнинг ёши ва психик (ру-
ҳий) етуклиги билан ҳам боғлайдилар. Шу нуқтаи назардан маълум бир пси-
хик ривожланиш даражасига этмаган гўдак, шунингдек ҳатти-ҳаракатларида 
онглиликни намоён қила олмайдиган руҳий хаста киши шахс бўла олмайди. 
Шахс қанчалик кучли бўлса, унда ижтимоий хусусиятлар ва фазилатлар 
ёрқинроқ ва аниқроқ намоён бўлади, унинг фаолияти қай бир даражада ижо-
дий бўлади. Шу маънода одам ва шахс тушунчаларининг тавсифи индивидуал-
лик (шахсият) тушунчаси билан тўлдирилади. 
Индивидуаллик (шахсият) бир киши ёки шахснинг ўзгаларга ўхшамасли-
ги ва улардан ажралиб туриши билан тавсифланади. Индивидуаллик (шах-
сият) одам ёки шахс табиати ва мижозининг ўзига хослиги (масалан, иродаси 
мувозанатлашган ва собитқадам киши), ижодий фаолият ва қобилиятларнинг 
ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб турадики. 
Шундай қилиб, ривожланиш (камол топиш) деганда одамнинг анатомик-
физиологик етилишида, асаб тизими ва руҳиятининг такомиллашувида, шу-
нингдек унинг билиш ва ижодий фаолиятида, дунёқараши, ахлоқи, ижтимоий-
сиёсий қарашлари ва эътиқодлари бойишида юз берадиган ўзаро боғлиқ миқ-
дор ва сифат ўзгаришлари жараёни тушунилиши керак. Бу жараён туфайли 
ҳаётий муваффақиятларга эришиш имкониятлари даражасининг ошиши таъ-
минланади. Ривожланиш, яъни камол топишнинг интеграл натижаси ва кўр-
саткичи – шахслар, гуруҳлар ёки жамоаларнинг камол топганлик (баркамол-
лик) даражаси ҳисобланади. 
Камол топганлик (баркамоллик) – одамнинг ақлий, ижодий, жисмоний ва 
касбий аҳамиятга эга бўлган (масалан, педагогик, техник, ҳуқуқий, мусиқий ва 
ш.к.) бардошли фазилатлари, хусусиятлари, умумий ва алоҳида қобилиятлари-
нинг мукаммаллик ва самарадорлик даражаси. Камол топганлик (баркамол-
лик) тарбияланганлик кўрсаткичларидан одамнинг шахс каби ижтимоий йўна-
лганлиги билан эмас, балки унинг ҳаётда, ишда аҳамиятга эга бўлган, шунинг-


54 
дек унинг ўқимишлилиги, таълим олганлиги ва тарбияланганлигида гапири-
ладиган функционал хусусиятларига боғлиқлиги билан фарқланади. 
Шаклланиш шахс ривожланиши (камол топиши) натижаси сифатида на-
моён бўлади ва унинг қарор топишини, барқарор хусусият ва фазилатлар маж-
муини эгаллаб олишини англатади. Бошқача айтганда, шаклланиш – экологик, 
ижтимоий, иқтисодий, мафкуравий, психологик ва педагогик омиллар таъси-
рида одамнинг ижтимоий мавжудот сифатида қарор топиш жараёнидир.
Демак, шахс камолоти деганда одамнинг анатомик-физиологик балоғат-
га етишида, унинг асаб тизими ва психикаси, шунингдек билиш ва ижодий 
фаолияти мукаммаллашувида, дунёқараши, ахлоқи, ижтимоий-сиёсий қараш-
лари ва эътиқодлари кенгайишида содир бўладиган миқдор ва сифат ўзгариш-
ларининг ўзаро боғлиқ жараёни тушунилади. Бу жараён шахс ва инсоният жа-
миятининг ҳаётий муваффақиятларга эришиш имконияти даражаларини оши-
ришга олиб келади. Шу нуқтаи назардан, шахснинг шаклланиши шахс камо-
лотининг натижаси сифатида намоён бўлади ва унинг барқарор хусусият ва 
фазилатлар мажмуига эга бўлишини ифодалайди. 
Шахс камолотида ёшга боғлиқ ва ўзига хос тафовутлар мавжуд. Булар 
таълим ва тарбия ишларини ташкил этишда ўта муҳим аҳамият касб этади. 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish