Таълимнинг мақсади, вазифалари, мазмуни ва
ташкилий шакллари:
Таълим воситалари:
Таълим методлари:
1-метод
2-метод
3-метод
n-метод
1-восита
2-восита
3-восита
n-восита
Ўқитувчи
Ўқувчилар
Дидактик техникалар (усуллар,
услублар ва операциялар) изчиллиги
Таълим методикаси
9.3-расм. Таълим методикасининг тузилмаси
239
10-боб. Таълим сифатини педагогик ташхислаш, назорат
қилиш ва баҳолаш
10.1. Таълим сифати тушунчаси ва мониторинги
Таълим сифати – таълимнинг ижтимоий мажму, жараён ва натижа си-
фатида шахс, жамият ва давлат эҳтиёжлари ва манфаатларига мувофиқлиги;
инсон камолоти эҳтиёжларини қондириш имкониятини таъминловчи таълим
хизматлари истеъмол хусусиятларининг мажмуи (10.1-расм).
Таълим сифатини аниқловчи асосий омиллар ва объектлар:
1) педагоглар таркиби;
2) ўқув-методик таъминот;
3) моддий-техник таъминот;
4) таълим муассасасининг интеллектуал-маънавий салоҳияти;
5) ўқувчи-битирувчилар.
Таълим сифатини педагогик ташхислаш тамойиллари мажмуи:
1) адолатлилик (объективлик) тамойили - ташхислаш тестлари (топ-
шириқлари, саволлари), ташхислаш жараёни мазмунининг илмий асосланган-
лиги, педагогнинг барча таълим олувчиларга дўстона муносабати ҳамда би-
лим, кўникма, малака ва компетенцияларни баҳолашнинг аниқ шаклда белги-
ланган мезонларидан иборат бўлади. Амалда ташхислаш адолатлилиги қўйил-
ган баҳоларни назорат қилиш методлари ва воситаларидан, ташхис ўтказган
ўқитувчи шахсидан қатъий назар, хамма вақт мослигини англатади;
2) мунтазамлик (тизимлилик) тамойили талаби шундан иборатки,
ташхислаш назорати таълим жараёнининг барча босқичларида: билимларни
бошланғич идрок этишдан то амалда қўллашгача бўлган босқичларида олиб
борилиши керак.Тизимлилик барча таълим олувчилар ўқув муассасасида
бўлган биринчи кундан бошлаб охиригача мунтазам ташхисга жалб этилиши-
ни англатади. Таълим олувчининг билими, кўникмаси, малакаси ва эгаллаши
лозим бўлган компетенцияларининг барча жиҳатларини ишончли текшириш
учун таълим назорати тез-тез, даврий ўтказилиб турилиши керак. Тизимлилик
тамойили ташхис ўтказишга бир бутун ёндашувни талаб этадики, бунда назо-
рат, текшириш, баҳолашнинг турли шакллари, методлари, воситалари узвий
ўзаро боғлиқликда ва биргаликда қўлланилади, бир мақсадга хизмат қилади.
Бу тамойил ташхислашнинг айрим методлари ва воситаларини мутлоқлаш-
тиришга йўл қўймайди;
3) кўргазмалилик (ошкоралик) тамойили аввало барча таълим олувчи-
ларни айнан бир хил мезонлар бўйича очиқ синовдан ўтказишни англатади.
Ташхислаш жараёнида аниқланган ҳар бир ўқувчининг рейтинги кўргазмали,
240
Таълим сифати -
таълимнинг ижтимоий тизим, жараён ва
натижа сифатида шахс, жамият ва давлат
эҳтиёжлари ва манфаатларига мувофиқлиги;
инсон камолоти эҳтиёжларини қондириш
имкониятини таъминловчи таълим
хизматларининг истеъмол хусусиятлари
мажмуи
Do'stlaringiz bilan baham: |