Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


гини англатади, уни устувор мўлжалга айлантиради



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

гини англатади, уни устувор мўлжалга айлантиради. Бу эса педагоглар ол-
дига бажарилиши шарт бўлган қатор анъанавий ва ноанъанавий талаблар маж-
муини қўядики, уларни қуйидагича ифодалаш мумкин: 
1) ҳар бир таълим олувчини алоҳида, ўзига хос шахс сифатида кўра оли-
ши;
2) таълим олувчи шахсини ҳурмат қилиши;
3) таълим олувчининг психологик ҳолатини тўғри баҳолаши;
4) таълим олувчининг хоҳиш-истак, қизиқишларини инобатга олиши; 
5) ҳар бир таълим олувчига толерантлик (бағрикенглик) муносабатини 
намоён қилиши;
6) таълим олувчининг иқтидори, имконияти ва интилишларига ишонч 
билдириши;
7) ҳар бир таълим олувчи учун қулай таълим муҳитини яратиши;
8) таълим олувчиларнинг якка тартибда мустақил ёки кичик гуруҳларда 
эркин ишлаши учун имконият ва шарт-шароитлар яратиши;


226 
9) таълим олувчиларни ўз фаолиятини ўзи мустақил назорат қилишга, 
ютуқлари омиллари ва йўл қўйган хатолари оқибатини таҳлил қилишга ўрга-
тиши;
10) таълим жараёнида ҳеч бир таълим олувчига тазйиқ ўтказмаслиги; 
11) таълим олувчининг камчиликларини бўрттириб кўрсатмаслиги; 
12) таълим олувчи томонидан билимларни ўзлаштира олмаслик ёки одоб-
сизлик ҳолати қайд этилса, тезда қатъий хулоса чиқармасдан, бунинг сабабла-
рини аниқлаши;
13) аниқланган сабаблар асосида таълим олувчининг шаъни, ғурурига 
зиён этказмасдан шу каби салбий ҳолатларни бартараф этиши; 
14) таълим жараёнида ҳар бир таълим олувчи учун “муваффақият муҳи-
ти”ни ярата олиши;
15) ҳар бир таълим олувчининг муваффақиятга эриша олишига амалий 
ёрдам кўрсатиши;
16) таълим олувчининг ижодий қобилиятини ўстириши, унинг шахс сифа-
тида шаклланишини тўғри бошқариши.
Мазкур талаблар ҳар бир педагогдан ўз ишига доимо ижодий ёндашишни, 
масъулиятли муносабатда бўлишни тақозо қилади. Акс ҳолда, педагог рақо-
батбардош бўла олмайди. 
Замонавий шароитда таълим олувчиларнинг ўқув-билиш фаоллигини ку-
чайтириш, таълим сифатини ошириш ва самарадорликни таъминлаш мақсади-
да инновацион таълим шаклларидан фойдаланишга ўтилмоқда. Инновацион 
таълим шаклларини амалиётга жорий этиш учун ўзига хос ташкилий-педаго-
гик шарт-шароитлар яратилиши талаб этилади, яъни педагог ва таълим олув-
чиларнинг тегишли тайёргарлик даражаси, креатив ёндашиш, таълимни таш-
кил этиш ва бошқаришнинг турли хил методлари ва воситалари ва ш.к. Бугун-
ги кунда амалий ўйинлар, муаммоли таълим, интерфаол таълим, таълимнинг 
модул-кредит тизими, масофавий таълим, blended learning (аралаш ўқитиш), 
маҳорат дарслари кабилар таълимнинг инновацион шакллари сифатида эъти-
роф этилмоқда. 
Қуйида баъзи инновацион таълим шаклларининг мазмун-моҳияти ҳақи-
да фикр юритилади. 
1. Педагогик ўйинлар. Ўйин – жамиятдаги ижтимоий муносабатларнинг 
болалар томонидан тақлид этилиб ўзлаштирилиши. Амалий ўйин – маълум 
бир амалий ҳатти-ҳаракатларнинг ташкил этилишини тақлид қилишга имкон 
берувчи ўйинлар. Педагогик амалиётда ўйинларнинг хилма-хил турларидан 
фойдаланиш мумкин. Улар умумий тарзда ўйин технологиялари деб аталади.
Ўйин технологиялари ўзига хос хусусиятларга эгалиги билан ажралиб ту-
ради:


227 
1) таълим олувчиларнинг хоҳишига кўра танланган эркин фаолият экан-
лиги;
2) бу фаолият ижодийлик ва фаолликка асосланганлиги;
3) фаолиятнинг ҳиссий жўшқинлиги, рақобатга асосланганлиги;
4) бевосита ва билвосита ўрнатиладиган қоидаларга амал қилиниши.
Олимлар томонидан педагогик ўйинларнинг турли мезонларга асослан-
ган бир неча таснифлари ишлаб чиқилган. Шулардан бири Г.К.Селевко тас-
нифи ҳисобланади. Бу таснифга кўра педагогик ўйинларнинг қуйидаги гуруҳ-
лари ва турлари фарқланади: 
1) ўйин фаолияти моҳиятига кўра: жисмоний, ақлий, меҳнат, ижтимоий 
ва психологик ўйинлар; 
2) педагогик жараённинг табиатига кўра: ўргатувчи, машқ қилдирув-
чи, назорат қилувчи; таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи; продуктив, ре-
продуктив, ижодий; мулоқотли, ташхисловчи, касбга йўлловчи, психологик 
ўйинлар; 
3) ўйин ўтказилиши методикасига кўра: дидактик, мавзули, ролли, иш-
га алоқадор, тақлидий, дабдабали ўйинлар; 
4) фан соҳаларига кўра: математик, биологик, географик, экологик, кимё-
вий, физик, мусиқий, бадиий, техник, технологик, жисмоний, спорт, ҳарбий,
ижтимоий, иқтисодий, бошқарув, тижорий ўйинлар; 
5) ўйин муҳитига кўра: кўргазмали, кўргазмасиз, стол, хона, кўча, компь-
ютер, телевизион, техник ва ш.к. каби ўйинлар.
Юқорида келтирилган ўйин турларидан дарс ва дарсдан ташқари машғу-
лотларнининг таркибий қисми сифатида самарали фойдаланиш мумкинки, бу 
ўқитувчининг педагогик тажрибаси ва маҳоратига бевосита боғлиқдир. 
Ўйинлардан фойдаланишда уларнинг қуйидаги таркибий тузилмасини 
инобатга олиш талаб этилади: 
1) ўйиннинг мақсади; 
2) ўйиннинг вазифаси; 
3) ўрганиладиган масалалар тавсифи; 
4) ўйин вазияти тавсилоти; 
5) иштирокчилар табиати. 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish