212
Айни вақтда таълимнинг кенг тарқалган қуйидаги
шаклларини ажратиб
кўрсатиш мумкин:
1) индивидуал (якка тартибдаги) таълим;
2) индивидуал-гуруҳли таълим;
3) синф-дарс шаклидаги таълим;
4) маъруза-семинар шаклидаги таълим;
5) синфдан (аудиториядан) ташқари таълим;
6) мактабдан (таълим муассасасидан) ташқари таълим ва ш.к.
Таълимнинг мазкур шакллари ўқувчиларни қамраб олиши, улар фаоли-
ятининг
ташкил этилиши, жамоавий ва
индивидуал шаклларнинг нисбати,
мустақиллик даражаси ва ўқув жараёнига раҳбарлик қилиниши каби хусусият-
ларига (белгиларига) кўра учта асосий
турга ажратилади (8.5-расм):
1) индивидуал (якка тартибдаги) таълим;
2) синф-дарс шаклидаги таълим;
3) маъруза-семинар шаклидаги таълим;
Таълимнинг индивидуал (якка тартибдаги) шакли қадим замонларда
пайдо бўлган. Бу шакл таълимнинг энг қадимий
шакли сифатида эътироф
этилган. Ҳаётий тажрибаларни аждоддан-авлодларга узатиш
ибтидоий жами-
ятда юзага келган. Ёзув пайдо бўлиши билан қавм бошлиғи турли белгилар
ёрдамида ўзининг тажрибаларини ёшларга ўргатган. Ўқитувчи ва ўқувчининг
бевосита ва индивидуал муносабатига мисол сифатида репетиторликни
кўрса-
тиш мумкин. Таълимнинг ташкил этишнинг индивидуал шакли антик даврда
ва ўрта асрларда ягона усул бўлган, ундан баъзи мамлакатларда ХVIII асргача
кенг фойдаланиб келинган.
Индивидуал таълим бир қатор
афзалликларга эга, шунинг учун бу шакл
бизнинг давримизгача
репетиторлик шаклида сақланиб келган. Унинг
устун-
лиги ўқув фаолияти мазмуни, методи ва суръатини тўла индивидуалаштириш-
да, аниқ бир дидактик масалани ҳал этишда ўқувчининг ҳар бир ҳатти-ҳарака-
ти ва дидактик операцияларини кузатиб боришига имкон бериши билан ажра-
либ туради. Индивидуал таълим ўқитувчидан юқори педагогик малакага эга
бўлишни талаб этади.
Индивидуал ўқитишнинг устунликлари билан бир қаторда айрим
камчи-
ликлари ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
1) вақтнинг
тежамли эмаслиги;
2) ўқитувчи педагогик таъсирининг чекланганлиги (ўқитувчининг вази-
фаси ўқувчиларга топшириқлар бериш ва
уларнинг бажарилишини текши-
ришдан иборат бўлади);
213
3) бошқа ўқувчилар билан ўзаро ҳамкорликда ишлаш имконияти чеклан-
ганлиги (бу ҳолат боланинг ижтимоийлашиш жараёнига салбий таъсир кўр-
сатиши мумкин);
4) жамоада ишлаш тажрибасининг шаклланмаслиги.
Педагогика тарихига оид айрим адабиётларда юқорида қайд этилган са-
бабларга кўра ХVI асрдан бошлаб индивидуал таълим шаклининг аҳамияти
пасайиб, унинг ўрнини
таълимнинг индивидуал-гуруҳли шакли эгаллай бошла-
ганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: