1.4-расм. Республика бюджети даромадларининг шаклланиш
манбалари
18
Республика бюджетининг бошқа даромадларига имзоли бонус ва
18
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси. –Т: Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2013й.
52-(I)-сон. 51-модда.
21
тижоратбоп топилма бонуси тўланишидан тушган тушумлар, қонун
ҳужжатларига
мувофиқ
Ўзбекистон
Республикасининг
республика
бюджетига йўналтириладиган давлат божлари, йиғимлар, товон пуллари,
компенсация тўловлари ва жарима санкциялари, давлат активларини
жойлаштириш, фойдаланишга бериш ва сотишдан белгиланган нормативлар
бўйича олинган даромадлар, мерос, ҳадя ҳуқуқи бўйича давлат мулкига
ўтказилган пул маблағлари, юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек
чет давлатлардан тушган қайтарилмайдиган пул тушумлари, резидент-
юридик шахсларга берилган бюджет ссудаларини, чет давлатларга берилган
кредитларни тўлаш ҳисобидан тўловлар, акцияларнинг давлат улуши (пайи)
бўйича дивидендлар (даромадлар), мобил алоқа хизматлари кўрсатувчи
юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан
фойдаланганлик учун тўлов, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
фойдаси ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа даромадлар киради.
Бюджет кодексининг 52-моддасида Қорақалпоғистон Республикаси
бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг
даромадлари акс эттирилган бўлиб, мазкур бюджетларнинг даромадларини
1.5-расмда кўришимиз мумкин.
1.5-расм. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлари
19
19
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси. –Т: Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2013й. 52-1-
сон. 52-модда.
22
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар маҳаллий бюджетларининг бошқа даромадларига давлат даромадига
ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар, давлат
активларини жойлаштиришдан, фойдаланишга беришдан ва сотишдан
белгиланган нормативлар бўйича олинган даромадлар, қонун ҳужжатларига
мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар маҳаллий бюджетларига йўналтириладиган давлат божлари, йиғимлар,
товон пуллари ва жарима санкциялари, эгасиз мол-мулкни, мерос ҳуқуқи
бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни, ҳуқуқ бўйича давлат даромадига
ўтказилиши лозим бўлган хазиналарни реализация қилишдан тушган
тушумлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа даромадлар киради.
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот бюджет таснифига
мувофиқ муайян давр учун Давлат бюджети даромадлари ва
харажатларининг ижроси натижаларидан иборат бўлади
20
.
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги ҳисобот
шаклларини ўз ичига олади:
Давлат бюджети ижросининг балансини;
Давлат бюджети даромадларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;
Давлат бюджети харажатларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;
Бюджет ташкилотларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари
тўғрисидаги маълумотномани;
Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари
бўйи ча тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши
тўғрисидаги ҳисоботни.
Мамлакатимизда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни белгилаш,
жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат
бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлаш билан боғлиқ
муносабатларни, шунингдек солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ
муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси асосида тартибга
20
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси. –Т: Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2013й.
52-(I)-сон. 165-модда.
23
солинади. Солиқ кодекси дастлаб 1997 йилда қабул қилинган бўлиб, йиллар
мобайнида солиқ тизимининг такомиллашуви натижасида бир қатор
ўзгартиришлар киритилиб борилган ва натижада 2007 йилга келиб янги
таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилинди ва 2008 йил 1 январда амалиётга
тадбиқ этила бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |