маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
9
3. Патент UZ № 0106 “Устройства для разрезания плода дыни на дольки”,
Рахматов О., Юсупов А.М и др., опубл. Б.И № 6, 2017.
4. Патент UZ № FAP 01013 “Конвективная сушильная установка для сушки долек
дыни” Рахматов О., Юсупов А.М., Рахматов О.О и др, опубл. Б.И № 6, 2017.
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ
БОРАСИДАГИ АЙРИМ ЖИҲАТЛАР
Муродхўжаева Феруза НамДУ катта ўқитувчи
Маълумки, мева сабзавот маҳсулотлари асосан янги узилган ҳолда ва сақлаб,
қайта ишланмаган ҳолда истеъмол қилиниши билан биргаликда уларни қайта
ишлаш орқали консервалар, мурабболар, турли мева шарбатлари, қуйилтирилган
шарбатлар тайёрланади, қандолатчилик саноатида кенг фойдаланилади.
Шунингдек, республикамизда меваларни қуритиб мева қоқи тайёрлаш борасида
ҳам тажрибалар мавжуд. Қайта ишланган ҳолда боғдорчилик маҳсулотларини
истеъмолчига етказиб беришда ёки сифатли сақлаш жараёнида маҳсулот сифати
пасаймаслиги, кимёвий таркиби бузилмаслиги, узоқ масофага транспортда
ташишга чидамлилиги ортиши боисдан уларни экспорт қилиш имконияти янада
кенгаяди.
Тез бузиладиган ва мавсумий тарзда ёппасига пишиб етиладиган
боғдорчилик маҳсулотларини бозорларга чиқиш олдидан омборхоналарда
мавсумий сақлаш ишларининг самарали йўлга қўйилиши, маҳсулотларни сақлаш
учун зарур шароитлар яратилиши, сақлаш жараёнида маҳсулотлар сифати
ўзгариши устидан назорат ўрнатилиши, сақлаш қоидаларига амал қилиниши,
маҳсулотларни саралаш, идишларга жойлаш ва ташиш жараёнларининг тўғри
ташкил этилиши маҳсулотнинг бозоргирлиги ва рақобатбардошлиги даражаси
ортишида асосий омил ҳисобланади.
Бугунги кунда харидор талаби асосан сифатли ва ташқи кўриниши жозибали
мева-сабзавотларга кўпроқ бўлиб, бозордаги ушбу ўзгаришларни ишлаб чиқарувчи,
сақлаш ва сотиш тизими ходимлари кўпроқ илғаб олиши ва унга мослашиб бориши
даражаси даромадлари ошишининг асосий манбаи бўлиб қолмоқда. Тез
бузиладиган боғдорчилик маҳсулотларини сақлаш ва ташиш тизими яхши йўлга
қўйилмаганлиги ҳисобига кўрилаётган зарар нафақат фермер учун балки мамлакат
иқтисодиёти учун келтирилган катта йўқотиш ҳисобланади. Хусусан:
- боғдорчилик маҳсулотларини сақлаш ва ташиш жараёнидаги турли
номутаносибликлар туфайли қишлоқ хўжалиги тармоғига келтирилаётган зарар энг
аввало боғдорчилик маҳсулотларининг нобудгарчилиги туфайли юзага келади.
Тахминий ҳисоб-китобларга асосланадиган бўлсак, республикада етиштириладиган
мева–сабзавот
маҳсулотлари
нобудгарчилиги
(пишиб
етилгандан
сўнг
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |