маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 323
учун мева ва сабзавот етиштирувчилар ҳамкорликда асосий маҳсулотлар бўйича
вертикал кластерни яратиш ва амалга оширишни бугунги кун тақозо этмоқда.
Экспорт салоҳиятини оширишнинг истиқболли йўналишларидан бири
гулчиликдир. Наманганда гулчилик юқори даражада ривожланган бўлиб, 50
йилдан бери ҳар йили гуллар байрами Наманган шаҳрида ўтказилади. Гулларни
етиштириш ва ландшафт дизайни ривожланган бўлса-да, тўла тижорат асосига
ўтказилмаган. Гул кўчатлари, уруғлари, ҳўл гул, ландшафт дизайни ва унга боғлиқ
хизмат кўрсатувчилар бозори сердаромад бизнес ҳисобланади. Республикада
биринчи гулчилар ассоциацияси Наманганда ташкил этилди. Бу соҳа ҳам бевосита
кластер асосда ривожлантирилиши зарур. Истиқболда “Наманган гуллари” бренди
ички ва ташқи бозорда ўз ўрнини топиши катта имкониятларни яратади.
Фойдаланилган адабиётлар [1]. “2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш
модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан
хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликки кенг йўл очиб бериш-устувор
вазифамиздир”. “Халқ сўзи” газетаси 2015 йил 18 январь
[2]. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва
инсон манфаатлари йили” да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш
бўйича илмий-услубий рисола. Тошкент, 2017 йил. [3]. Ш. Мирзиеёв Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик. 08.12.2018.
[4]. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
мурожаатномаси. Халқ сўзи газетаси, 2017 йил 23 декабрь,
[5]. Stat.uz. Интернет маълумотлари асосида тайёрланди. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА САБЗИ ЕТИШТИРИШ ВА ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ НамҚИ доценти Р.Ботирова НамДУ ўқитувчиси С.Юнусова Дунёда аҳолининг ўсиб бориши билан бир қаторда, жаҳонда озиқ-овқат
маҳсулотларига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда, хусусан мева ва сабзавот
махсулотларига бўлган талабнинг кўпайиши, мева-сабзавот махсулотларини
этиштирувчи мамлакатлар экспорт салоҳиятини ортиб боришига имкон бермоқда.
Соҳада олиб борилаётган ана шундай тизимли ислоҳотлар натижасида
Ўзбекистон жуда қисқа давр ичида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилувчидан
экспорт қилувчи мамлакатга айланди. Ҳозирги пайтда сархил ва қайта ишланган
мева-сабзавот маҳсулотлар дунёнинг элликдан ортиқ давлатига сотилаяпти.