маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 237
қишлоқ хўжалигини молиявий тартибга солишнинг узоқ тарихга эга бўлган муайян
тизимлари амал қилишини кўрсатмоқда. Бироқ, қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришиги давлат ёрдами ва қувватлаши аниқ чораларини қўллашда мамлакатлар
ўртасида баъзи мухим тафовутлар мавжуд. Бундай тафовутларнинг барчаси
қуйидаги мақсадларни назарда тутади: Қишлоқ хўжалигида барқарор иқтисодий
вазиятни сақлаб туриш ва қувватлаш; тармоқ даромадлилигининг муайян
даражасини шакиллантириш; қишлоқдаги миграцион жараёнларни тўхтатиш;
мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини сақлаб қолиш ва зарур жаражасини
таъминлаш; маҳсулотнинг ортиқча ишлаб чиқарилишига йўл қўймаслик;
аҳолининг хаёт даражаси ортиб боришига кўмаклашиш; ички бозорни ҳимоялаш ва
бошқалар. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига давлат ёрдами ва молиявий
қувватлашнинг тадбирлари бюджетдан катта маблағлар сарфланишини ва
истеъмолчиларнинг ҳам баҳолари йуқорироқ даражаси туфайли харажатларини
назарда тутади. Бундай тадбирларни амалга ошириш тартибга солишнинг муайян
механизмлари қўлланилишини тақазо этади. Улар қаторига ортиқча қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини кафолатланган ҳарид қилиниш, озиқ-овқат товарлари
бозорида давлат томонидан харид ва товар интервенциялари ўтказилиши,
кредитлаш ва божхона тартибга солишнинг алоҳида имтиёзли шакилларини
қўллаш қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ва фермерларни суғурталашнинг самарали
тадбирларини қўллаш ва бошқалар киради.
Кўплаб хорижий мамлакатлар қишлоқ хўжалигида протекйионизмнинг
турли шакилларига алоҳида аҳамият берадилар. Бундай шакилларнинг амалда
рўёбга чиқарилиши сотилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига баҳоларга
қувватлаб туриш механизмидир. ЕИ мамлакатларида маҳсулот ишлаб чиқариш
харажатларида эквивалент суммаларда субсидиялар улуши 75 фоизга қадар етиб
боради, Японияда – 87 фоиз, ҚШ ва Канадада – 50 фоиз. Суммалар эквивалентида
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига Норвегияда 50 фоизни, ЕИ ва АҚШда
22-23 фоизни ташкил этади.
Хорижий мамлакатлар орасида Японияни алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим.
Бу ерда ҳукумат гурунч, буғдой, гўшт, ва сут маҳсулотлари каби қишлоқ хўжалиги
маҳсулотининг турларига истеъмол баҳоларининг 20фоизга яқинини тартибга
солиб туради. Темир йўл траспорти иссиқлик таъминоти, сув таъминоти,
электроэнергия, газ, таълим ва тиббий хизматлар баҳолари ҳам давлат томонидан
тартибга солинади айни пайтда давлат ҳокимияти органлари монопол юқори
баҳоларни ҳам, монопол паст баҳоларни ўрнатиш хуқуқига эга эмасликлари
қонунчиликда белгилаб қўйилган. Францияда ҳам баҳоларнинг 20 фоизга яқини
давлат томонидан тартибга солинади. Бунда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти баҳолари
бўйича тўғридан – тўғри тартибга солиш амалга оширилади. АҚШда асосан
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг