маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 206
берилаши лозим. Мева-сабзавотлар пишиб етилиши билан уларни ўз вақтида
йиғиштириб олиш ва керакли кейинги босқичларга ўз вақтида етказиш яхши
натижа беради.
Етиштирилаётган мева-сабзавотларни истеъмолчиларга етказишнинг асосий
усуллари қуйидагилардан иборат:
– янги узилган ҳолда бозор ва супермаркетларга етказиш;
– сақлаш;
– вақтинчалик сақлаш омборларида;
– маҳсус совутиш камералари ёрдамида;
– фаол музлатилган мева-сабзавотларни сақлаш;
– қайта ишлаш;
– маҳсулотларни қуритиш [2].
2019 йилдан бошлаб мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган барча
туманларни қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг кластер
шаклига жалб қилинди. Мева-сабзавот кластерларига ички ҳамда ташқи бозордаги
эҳтиёж ва тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги
экинларини экиш, маҳсулот етиштириш ҳажми, уларнинг нави ва турини
белгилаш, шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликлари билан улар томонидан
тайёрланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш юзасидан
шартномалар тузиш бўйича мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқи тақдим этилди.
Мева-сабзавот кластерларига кўчатзорлар, жумладан логистика марказлари
(музлатгич, омбор, қайта ишлаш қувватлари, лаборатория, машина-техник
станциялари учун инфратузилма бинолари)ни ташкил қилиш учун ер майдонлари
ажратиш тўғрисидаги қарорлар тезкор қабул қилинди.
Бугунги кунда жаҳон бозорида савдо ўрни учун қаттиқ рақобат кураши олиб
борилмоқда. Бунда маҳсулотнинг нархи ва сифати, шунингдек, кўрсатиладиган
хизматлар даражаси ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Дунё бозоридаги кескин
рақобатга қарамай, Ўзбекистон дунёнинг 80 та давлатига 180 турдан ортиқ сархил
мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт
қилмоқда.
Мева ва сабзавотларнинг таркибига қаралса, 463 минг тоннадан кўпроқ
сабзавотлар 204.4 миллион АҚШ долларига ёки ўтган йилнинг мос даврига
нисбатан 2.1 мартага кўпроқ миқдор (тонна)даги 171.7 минг тонна мева ва
резаворлар 270.8 миллион АҚШ долларига (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
38.9 тонна кўп) экспорт қилинган.
Сўнгги йилларда жаҳон бозорида пахта толасининг нархи ҳамда унга бўлган
талабнинг кескин пасайиб кетиши натижасида Ўзбекистонда пахта экиш
майдонлари йилдан-йилга қисқартирилмоқда. Бу ўринда 2020 йилга қадар пахта
хом ашёсини етиштириш ҳамда уни давлат томонидан харид қилиш ҳажмини 3
млн. 350 минг тоннадан 3 млн. тоннагача босқичма-босқич қисқартириб, 2020
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг