Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc


Биллинг тизимларининг стандартлари



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

Биллинг тизимларининг стандартлари. Турли операторларнинг турли БТлари 
ўртасида ўзаро тушунишни таъминлаш учун (масалан, бу роумингда талаб этилади) биллинг 
стандартлари гуруҳи ишлаб чиқилган. Асосий халқаро стандартлар гуруҳлари 3 тадир. 
1998 йили ANSI Америка стандартлар институти ANSI 124 стандартини тасдиқлади. 
ANSI 124 ни кейинчалик такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш билан TIA ассоциацияси 
шуғулланади. Шундан сўнг, CIBERNET компанияси ANSI 124 стандартида хабарларни 
узатишда бизнес-жараёнларнинг спецификацияларини аниқлаш учун ишчи гуруҳ ташкил этди 
ва бу NSDP-B&S номини олди. Ушбу спецификациялар телекоммуникация операторларнинг 
бизнес-жараёнлари ва ANSI 124 стандарти бўйича коммутаторлар ўртасидаги маълумотлар 
алмашувида узатиладиган ахборот ўртасидаги бир маъноли мосликни ўрнатади. 
1998 йили ҳозирги вақтда CIBERNET ва унинг қўмитаси CAC-IS томонидан қўллаб-
қувватланадиган биринчи Шимолий Америка биллинг стандарти CIBER нинг таърифи эълон 
қилинди. Бу қўмита биллинг тизимлари ишлаб чиқувчилари ва телекоммуникация 
операторларини бирлаштиради. CIBER ни қўллашнинг бош соҳаси – AMPS стандартидаги 
уяли тармоқлар. 
ТАР Европа стандарти (келиб чиқиши бўйича) 1992 йили пайдо бўлди. У TADIG ишчи 
гуруҳи томонидан кўллаб-қувватланади. Европанинг кўпчилик операторлари учинчи версияси 
мавжудлигига қарамай ТАР2 дан фойдаланади. 1995 йилдан бошлаб TD.27 ёки NAGTAP2 
спецификация сифатида маълум бўлган ТАР2 модификацияси АҚШда ҳам қўлланила 
бошлади. 
2. Бизнесни бошқариш тизимлари 
Маълумки, маркетинг назариясида компаниянинг бозорга мўлжалланган тўртта асосий 
концепциясини кўриб чиқиш қабул қилинган. Улардан биринчи иккитаси – ишлаб чиқаришга 
мўлжалланган ва маҳсулотга мўлжалланган концепциялар – у ёки бу жиҳатдан, агар 
компаниянинг товари энг юқори сифатга ва энг паст нархга эга бўлса, у муваффақият 
қозонади, деб тасдиқлайди. Яъни бу концепциялар ишлаб чиқариш жараёнини яхшилашга 
қаратилган. Бошқа икки концепция – савдоларга мўлжалланганлик ва маркетинг концепцияси 
– фирма тажовузкор савдо сиёсатини юритиши, мақсадли бозорларнинг зарурат ва 
эҳтиёжларини доимо ўрганиб бориши ва уларни рақобатчиларига қараганда юқорироқ 
даражада қондириши кераклигига бориб тақалади. Шунга мос равишда, сўнгги пайтда 
кастомизация каби фирманинг мижозлар билан ишлаш ёндашуви пайдо бўлди. Фирма ўз 
мақсадли бозорининг эҳтиёжларини ўрганибгина қолмайди, балки ҳар бир мижознинг 
эҳтиёжларини, унинг индивидуал афзаллигини аниқлашга ҳаракат қилади ва унга уникал 
маҳсулот таклиф этади. Бундай ёндашув хизматлар соҳасида энг кўп тарқалган, ваҳоланки, 
унинг кўлланилишини бизнеснинг бошқа соҳаларида ҳам топиш мумкин. 
Сўнгги пайтда, фирманинг ички фаолиятини оптималлаштириш ва автоматлаштириш 
учун режалаштириш, тайёрлаш, ҳисоб ва назорат каби жараёнларни такомиллаштиришга 
қаратилган ERP (Enterprise Resources Planning) деб аталадиган тизимлар қўлланилади. ERP-
тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда компанияда мижозга «ташқи дунё унсури» 
сифатида қаралади ва у катта таъсир кўрсатмайди. Бошқа сўзлар билан айтганда, ERP-
тизимлари ички бизнес-жараёнларини оптималлаштириш ҳисобига рақобат устунликларига 
эришишга қаратилган. 
Бу муносабатда компания мижози эътибор марказида бўлган CRM (Customer 
Relationships Management) тизимлари бунга зид ҳисобланади. CRM-тизимлари мижозни 
ташкилот соҳасига «интеграция қилиш»га имкон беради – фирма ўз мижозлари ва уларнинг 
эҳтиёжлари 
тўғрисида 
максимал 
даражада 
мавжуд 
бўлган 
ахборотни олади, 
бу 
маълумотлардан келиб чиқиб, фаолиятининг барча жиҳатлари: ишлаб чиқариш, реклама, 
савдолар, дизайн, хизмат кўрсатиш ва бошқаларга тааллуқли ўз ташкилий стратегиясини 
қуради. Ушбу шарҳ айнан шундай тизимларга бағишланган. 
Ҳозирги вақтда ERP-тизимлари жаҳон бозори анча барқарорлашди, CRM-тизимлари 
бозори эса энди ривожланмоқда. Баъзи маълумотларга қараганда, 1999 йили CRM-тизимлари 


61 
бозори 3 млрд. долларга яқинни ташкил қилди, 2002 ва 2003 йилларда эса мос равишда 12 ва 
17 млрд. долларга яқинлашади. Ҳозирнинг ўзида ушбу тизимларни жорий қилган кўпгина 
компаниялар унда катта самара олишмоқда. Уларнинг интеграция қилинишидан ташкилот 
қўшимча самарадорликка эришиши мумкин. Ишлаб чиқувчиларнинг ўзи баъзан ERP-
тизимларини CRM-тизимларининг унсурлари билан таклиф этмоқда. 
CRM-тизимларининг келиб чиқиш сабабларини кўриб чиқамиз. Кўпгина муаммолар 
мавжудки, бу тизимларни жорий этиш уларни ечиш имконини беради. 

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish