Узоқлашган терминал — бу марказий компьютердан уни бевосита улаш имкониятини
истисно этадиган масофада узоқда жойлашган киритиш-чиқариш қурилмасидир. Терминал
компьютер билан маълумотларни узатиш канали ёрдамида боғланади. Терминалдан
олинадиган ахборотни компьютерга бевосита киритиш мумкин. Узоқда жойлашган
терминаллар сифатида шахсий компьютерлар, терминаллар, телатайплар, махсус терминаллар
ва абонент пунктларидан фойдаланилади.
3. Ахборот тизимларининг ривожланиш босқичлари Учинчи ва тўртинчи авлод компьютерларининг пайдо бўлиши, символли ахборотларга
ишлов беришга мўлжалланган кучли операцион тизимларнинг ва дастурлаш тилларининг
ишлаб чиқилиши ҳисоблаш техникаси воситаларидан фойдаланишнинг янги йўлларини очиб
берди. Компьютерлар асосида турли ахборот вазифаларини ечиш ва фойдаланувчиларга
ахборот хизмати кўрсатишга мўлжалланган АИСТ лар яратила бошланди. Ушбу тизимларнинг
ўзига хос хусусияти шундан иборатки, ҳар бир АИСТ ўз ахборот фондига эга ва бу ахборот
фондидан фойдаланадиган тор доирадаги амалий масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган.
Яратиладиган маълумотлар тўпламлари амалий дастурларда баён этилади ва фақат шу
дастурлар билангина фойдаланилиши мумкин. Бошқа фойдаланувчилар ва иловалар бу
маълумотлардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиш имкониятига эга эмаслар.
Юқорида айтилганларни қуйидаги мисол билан изоҳлаймиз. Фараз қилайлик, корхонада
айрим хизматлар ўз вазифаларининг бир қисмини корхонанинг ҳисоблаш марказида мавжуд
бўлган компьютер ёрдамида автоматлаштиришга қарор қилдилар. Шунда бухгалтерия ўз
мақсадлари учун корхонанинг ишчи ва хизматчилари тўғрисидаги маълумотлардан иборат
бўлган маълумотлар тўпламини яратади ва бу тўпламдан ўз вазифаларини бажариш йўлида
фойдаланади.
Кадрлар бўлими ҳам ўз вазифаларидан келиб чиққан ҳолда маълумотлар тўпламини
яратади, бу тўплам ҳам корхонанинг ходимлари тўғрисидаги маълумотлардан иборат
бўлади, бунинг устига бу тўпламнинг бир қисми биринчи тўпламдаги маълумотларни акс
эттиради. Натижада компьютер хотирасида сақланаётган кўплаб маълумотлар бир-бирини
такрорлайди, бу эса компьютер хотирасининг нооқилона сарфланишига олиб келади ва
иқтисодий жиҳатдан ҳам фойдали бўлмайди. Бундан ташқари, ҳисоблаш маркази техник
воситалари таркибининг ўзгариши билан барча иловалар ўз дастурларига тегишли
ўзгартиришларни
киритишга
мажбур
бўладилар.
Корхонанинг
барча
бўлинмалари
фойдаланиши мумкин бўлган ягона битта маълумотлар тўпламини яратиш иқтисодий томондан
ҳам анча фойдали бўлар эди.
Бевосита фойдаланиш мумкин бўлган ташқи хотира қурилмаларининг пайдо бўлиши
билан бундай вазифани бажариш имконияти туғилди. Ахборот массивларини ташкил
этишнинг шундай концепцияси ишлаб чиқилдики, у ягона ахборот массивидан турли
фойдаланувчиларнинг турли иловалар учун фойдаланишларига имкон берди. Объектларнинг
муайян классларини тавсифловчи бундай ахборот массивларининг мажмуи маълумотлар