127
Виждон
Виждон - инсоннинг ўз фаолиятини, қилган ишлари ва
белгилаган мақсадларини ички руҳий тахлил эта олиш
имкониятидир. Инсон маънавиятининг кучи, қудрати ҳам,
ўз қилмишига ўзи холисона баҳо бера олиш даражаси
билан белгиланади.
Виждон – бир шахснинг фақат ўзигагина хос бўлган
руҳий таҳлил имконияти, маънавий мезонининг ифодаси
эмас. Хар бир шахснинг ўзига хос бўлган хусусиятлари ҳам
бор. Лекин, шахснинг виждони умуминсоний, миллий,
маънавий қадриятлар заминида шаклланади., унинг ўзига
хос эҳтиёжи ва манфаатлари, дунёқараши ва маданияти
ҳамда маънавий камолоти даражаси билан аралашиб,
фаолиятига баҳо беришга имкон яратадиган руҳий
мезонга айланади. Шу сабабли виждонлилик даражаси
ҳаммада бир ҳил бўлиши мумкин эмас. Виждон асосида ўз
қилмишимизгагина эмас, балки бошқаларнинг фаолиятига,
жамиятдаги воқеа ва ҳодисалар ва ижтимоий вазиятга ҳам
бахо берамиз.
Иймон – инсон қалбидаги виждон тарозисидир. Кўпинча
виждон тушунчаси ўрнида имон иборасини учратиш
мумкин. Имон аслида диний тушунча. Лекин ҳаётда
виждон тушунчасининг синоними тарзида ишлатилади.
Қадр-қиммат
Қадр-қиммат тушунчаси инсон ўз қадрини, бу дунёда
унинг ҳаёти олий қадрият эканлиги, ўз шахси олдида
ўзи маъсул эканлигини англаш учун хизмат қиладиган
ҳиссиёт.
У номус, ғурур тушунчалари билан боғлиқ, бир
томондан инсоннинг ўз қадрини ҳар қандай ҳолатда ҳам
ерга урмаслигини тақозо этади.
Қадр – қиммат инсоннинг жамиятда, кишилар орасида
тутган ўрни,
топган
обрўси, ҳурмати ва нуфузига
айтилади. Қадр – қиммат ўз – ўзини англаш ва назорат
қилишни ифодалайди.
Қадр – қиммат
ўз
қадрини англаш шакли бўлиб,
инсонни камситадиган, хўрлайдиган ва шу билан унинг
бошқа
кишилар
кўз ўнгида
қимматини йўқотишига
сабаб бўладиган қилиқларга йўл қўймайдиган
тўсиқ
ҳисобланади.
Инсон қадр – қиммат қимматининг мезони унда мавжуд
бўлган энг адолатли ва инсонпаравар ахлоқ нуқтаи
назаридан инсонийлик даражасидир.
Номус
Номус тушунчаси бир томондан, бурч билан боғлиқ бўлса,
иккинчи жиҳатдан, қадр - қиммат тушунчасига алоқадор.
Зеро, номус моҳиятан шахснинг ўз қадр - қимматини англаб
етиши, шу қадр - қимматнинг жамият томонидан тан
олиниши ёки олинмаслигига нисбатан бўладиган
муносабати билан белгиланади.
Бироқ, бу - номус қадр - қиммат тушунчаси билан бир хил
маънога эга, дегани эмас. Чунки қадр-қиммат шахсдан
ўзининг бошқа одамларга нисбатан камситилмаслигини,
атрофдагилардан барча инсоннинг тенг ҳуқуқлилиги
тамойилини ўзига нисбатан қўллашларини талаб қилади.
Номус эса ўз қадр-қимматини билишдан ташқари, ҳар бир
шахснинг жамиятда алоҳида, ўзига хос тарзда эгаллаган
мавқеи ва шу мавқени доғ туширмай сақлаш-сақламаслиги
билан боғлиқ. Бу мавқе эса, шубҳасиз, ўша шахснинг
ижтимоий ҳаётдаги ўрни, касби, ёши ва унга нисбатан
бериладиган ахлоқий даража билан муайянлашади.
Номус - ижтимоийлик хусусиятига эга, кенг қамровли.
Номус йўлида инсон ҳатто ўз ҳаётидан кечиши мумкин,
одамлар ўз номуси, оила номуси, миллат номуси деб
курашадилар
Do'stlaringiz bilan baham: