Лойиҳа матни 28636-(28636)


-боб. 2023 йилга қадар тамомлаган битирувчилар баҳоларининг



Download 209,83 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana23.02.2022
Hajmi209,83 Kb.
#149257
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Лойиҳа матни - 28636-(28636)

3-боб. 2023 йилга қадар тамомлаган битирувчилар баҳоларининг
ўртача кўрсаткичини акс эттирувчи махсус электрон платформани юритиш


project.gov.uz
06.02.2021
6
13.
2023 йил 1 январга қадар умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасаларини
тамомлаган битирувчиларнинг шаҳодатномаси (аттестати)даги ёки диплом иловасидаги
умумтаълим фанлари бўйича баҳоларининг ўртача кўрсаткичини акс эттирувчи махсус электрон
платформа Давлат тест маркази томонидан 2022 йил 1 январдан бошлаб ишга туширилади.
14.
Махсус электрон платформага киритиладиган маълумотлар Давлат тест маркази
томонидан тасарруфида таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар билан
келишилган ҳолда белгиланади.
15.
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, жорий йилга қадар олий таълим ташкилотлари
бакалавриатига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган, лекин талабаликка тавсия этилмаган
абитуриентларнинг туманлар ва таълим муассасалари кесимидаги рўйхати Давлат тест маркази
томонидан 2022 йилнинг 10 январига қадар тасарруфида таълим муассасалари мавжуд бўлган
вазирлик ва идораларга тақдим этилади.
16.
Таълим муассасалари томонидан 2022 йилнинг 10 январидан бошлаб, йил якунига
қадар рўйхатдаги абитуриентларнинг шаҳодатномаси (аттестати)даги (диплом иловасидаги
умумтаълим фанлари бўйича) баҳолари Давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилган махсус
платформага киритиб борилади.
17.
Давлат тест маркази 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим ташкилотлари
бакалавриатига ўқишга кириш учун ABITUR махсус дастури орқали ариза топширган, аммо
махсус электрон платформада баҳоларининг ўртача кўрсаткичи киритилмаган абитуриентлар
ҳақидаги маълумотни ариза қабул қилинган кунда тегишли вазирлик ва идораларга юборади.
18.
Тегишли вазирлик ва идоралар ўз навбатида бир иш куни муддатида маълумотни
абитуриентнинг шаҳодатномаси (аттестати) ёки дипломи берилган таълим ташкилоти жойлашган
таълимни бошқарувчи ҳудудий бўлим ёки бошқармага юборади.
19.
Таълимни бошқарувчи ҳудудий бўлим ёки бошқарма шу куннинг ўзида маълумотни
таълим ташкилотига юборади, таълим ташкилоти раҳбари 3 иш куни давомида абитуриентнинг
шаҳодатномаси (аттестати)даги ёки диплом иловасидаги умумтаълим фанлари баҳоларини махсус
электрон платформага тўғри киритилишини таъминлайди ва тасдиқлаш тугмачасини босади.
20.
Шу куннинг ўзида абитуриентнинг шахсий кабинетида шаҳодатнома (аттестат)даги
ёки диплом иловасидаги умумтаълим фанлари баҳоларининг ўртача кўрсаткичи акс этади.
Абитуриент томонидан умумтаълим фанлари баҳоларининг ўртача кўрсаткичи шаҳодатнома
(аттестат)даги ёки диплом иловасидаги умумтаълим фанлари баҳолари билан таққосланади ва
тасдиқлаш тугмачаси босилади. Абитуриент томонидан баҳоларининг ўртача кўрсаткичи
тасдиқланмагунга қадар, унга тест синовига кириш учун рухсатнома шакллантирилмайди.
21.
Абитуриентнинг шахсий кабинетида акс этган шаҳодатнома (аттестат)даги ёки диплом
иловасидаги умумтаълим фанлари баҳолари ва уларнинг ўртача кўрсаткичи ҳамда шаҳодатнома
(аттестат)даги ёки диплом иловасининг аслидаги баҳолар ўртасида тафовут аниқланганда
абитуриент тегишли таълимни бошқарувчи бошқармага мурожаат қилади. Ўз ўрнида ҳудудий
бошқармалар мавжуд муаммони бартараф этилишини таъминлайди.
22.
Бунда абитуриентнинг шахсий кабинетида акс этган шаҳодатнома (аттестат)даги ёки
диплом иловасидаги умумтаълим фанлари баҳолари ва уларнинг ўртача кўрсаткичи ўзгаради ва
абитуриент маълумотларни тўғрилиги бўйича тасдиқлаш тугмачасини босади. Тасдиқлаш тугмаси
босилганидан сўнг маълумотлар тўғрилигига абитуриентнинг шахсан ўзи жавобгар ҳисобланади.



Download 209,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish